“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
207
ТАЛАБАЛАР МУСТАҚИЛ БИЛИМ ОЛИШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
РИВОЖЛАНТИРИШ.
Қодирова Н.Т. Ражабов Э.Э.
Тошкент Фармацевтика институти
elmurod-1009@mail.ru
Олий ўқув юртларида ўқитишнинг асосий вазифаларидан бири талабаларнинг ўқув
фаолиятини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборатдир. Ўз вақтида тўғри
шакллантирилган фаолият талабаларнинг таьлим олишдаги муваффақиятларини таьминловчи
шартлардан биридир. Шунинг учун ҳам амалий дарс жараёнида талабаларнинг ўқув
фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш методикасини такомиллаштириш масалалар
ечиш таьлими самарадорлигини оширишнинг ҳозиргача етарлича фойдаланилмай келаётган
имкониятларидан биридир. Талабалар ўқув фаолиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг
турлича жиҳатлари таниқли педагог ва психологларнинг ишларида, илмий изланишларида ўз
аксини топган. Меҳнат қилиш, ўқиш-ўрганиш инсон фаолиятининг асосий турлари
ҳисобланади ва инсон умрининг муайян даврида улардан бири юқори даражада бўлади. Ҳар
қандай фаолият, уни ташкил этувчи ҳатти ҳаракатлар тизими ҳақидаги умумлашган мавҳум
тасаввурлардан иборатдир. Талабалар учун уларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш
муҳимдир, бунда ўқитувчи ўзининг бутун педагогик маҳоратини ишга солиши лозимки, унда
талаба ўзини ҳар томонлама кўрсатишга интилсин. Психолог С.Рубинштейн фикрига кўра, якка
ҳолда талабалар қобилиятини ривожлантиришнинг энг асосий омилларидан бири, бу шахснинг
ижодий мустақил ўқув фаолиятидир. Мустақил ўқув фаолиятида талаба ўз билимларини
кўрсата олади. Ўқиш ўрганиш давомида янгиликлар ярата олади. Мустақил ўқув фаолиятида
бажарган турли йўналишдаги топшириқларни ўқитувчи томонидан текширилиб, талабада
ижодий, илмий хислатлар борлигини англаш мумкин, ҳамда унинг қобилияти қайси йўналишда
эканлигини аниқлаб, уни ривожлантиришга яқиндан ёрдам бериш лозим. Шундан талабанинг
мустақил масала ечишига эьтибор берайлик. Масалалар ечиш тушунчаси психологияда
фаолият орқали тушунилади. Талабаларнинг фикрлаш қобилияти, уни таҳлил қилишга,
масалани қисмларга бўлиб ишлашга, мантиқий хулоса чиқаришга,изланувчанликка
йўналтиради. Фикрлаш фаолиятига режалаштириш ва баҳолаш киради. Фикрлаш масалалар
ечишнинг обьекти ҳисобланади. Бу фаолият масала шартига қараб, маьлум ва номаьлумларни
ва улар орасидаги боғланишларни очиб беради ҳамда масаланинг тўғри ечимини топишга
йўллайди. Фикрлашда фаолият мақсади турли гуруҳларга ажратилади. Энг муҳими
режалаштириш ҳисобланади, бу масалалар ечиш жараёнида берилган катталиклардан
фойдаланиб, масалани ечишга қадар бўлган фаолият йиғиндисидир. Масалаларни уларнинг
моҳиятига кўра иккитурга ажратиш мумкин:
1) ижодий масалалар
2) ижодий бўлмаган масалалар.
Ижодий масала талабани мустақил фикрлашга, мантиқан ўйлашга,
масаланинг мазмунини тўла тўкис тушуниб олишга ундайди. Бу типдаги масалалар бошқа
типдаги масалалардан мураккаблик даражаси билан ажралиб туради. В.Г.Разумовскийнинг
таькидлашича,талаба учун номаьлум бўлган масала-ижодий масаладир. Ижодий масалани
ечиш жараёнида талаба мустақил фикрлаганда масала шарти, талаби ва ечими услубларини
бир-биридан ажратмасликлари лозим. Талаба мустақил равишда масала ечиши учун олдин
ечилган масалаларга мурожаат қилади, агар уни аниқ жавоблар қоноатлантирмаса, янги ечиш
услубини қидиради, бу масала шартини ўзгартириб, мақсадга аниқлик киритади. Ижодий
масала ижодий бўлмаган масаладан шу билан фарқ қиладики, талаба мустақил ишлаш
жараёнида ўзи учун янги бўлган натижаларга эришади, натижада фикрлаш янгилиги пайдо
бўлади. Ижодий масалаларни ечишда янги билимларни ҳам олдиндан эгаллаш керак бўлади.
Ҳар бир мустақил фикрлаш йўли билан ечилган масала муаммоли мазмунни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |