“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
296
МИНЕРАЛЛАР СИДЕРИТ, НИКЕЛИН ВА ПЕНТЛАНДИТЛАРНИНГ ПАРАМАГНИТ
ХОССАСИНИ ЮҚОРИ ТЕМПЕРАТУРАДА ЎРГАНИШ
Ҳасанов Ҳ. Б, Хайруллаев Б. А, Ахмедов Ш. М. СамДУ.
Ҳозирги вақтда кўп сонли магнитоэлектрик материаллар мавжуд бўлишига қарамасдан
магнит тартибланган моддалар (ферро- ва ферримагнит) асосида янги магнит материаллар синтез
қилиш ва уларнинг магнит хоссаларини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш давом этмоқда [1].
Тоғ жинслари минераллари, асосан турли хил кўринишдаги майда зарралардан ташкил топганлиги
сабабли, уларнинг физик хоссалари, шу жумладан магнит хоссалари ҳақида кўпроқ тажрибавий
маълумотлар олишга ва магнетизм назариясини ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Хусусан, таркибида темир гурих элементлари мавжуд бўлган минералларнинг магнит хоссаларини
ўрганиш натижалари, шу элементлар мавжуд бўлган рудаларни қидирув ишлари учун зарурдир.
Ушбу ишнинг асосий мақсади минераллар сидерит, никелин ва пентландитларнинг магнит
қабул қилувчанлигининг температурага боғланиши
)
(Т
ни ўлчаш ва ўлчаш натижаларидан
фойдаланиб уларнинг асосий магнит характеристикаларини аниқлашдан иборат. Ўрганилаётган
бирикмаларнинг
T
боғланишлари Фарадей усули билан вертикал маятниксимон магнит тарози
ёрдамида юқори температуралар оралиғида (20-1000ºС) ўлчанди. Ўлчашнинг максимал нисбий
хатолиги 3 % дан ошмайди [2].
Сидерит, никелин ва пентландит минералларининг магнит боғланиши 350-1000
0
С
температуралар оралиғида ўлчанди. Тажриба натижалари
)
T
(
1
боғланишлар кўринишида 1-
расмда тасвирланган.
Расмдан кўриниб турибдики, бу боғланишлар мураккаб табиатга эга. Сидерит минерали учун
)
T
(
1
боғланиш 580-630
0
C температуралар оралиғида температура ошиши билан ночизиқли
ортади, 630
0
C да эса
)
T
(
1
боғланишда
1
нинг кескин ошиши кузатилади ва ниҳоят 630-900
0
C
температуралар оралиғида яна чизиқли ортади.
Никелин минерали учун температура ошиши билан χ нинг қиймати 360-425
0
C температура
оралиғида камаяди ва 425
0
C да минимал қийматга эришади, 425-450
0
C температура оралиғида эса
χ нинг қиймати сакрашсимон кўринишда кескин ортади ва 450
0
C да максимал қийматга эришади,
450-740
0
C температура оралиғида эса монотон равишда камаяди, 740-900
0
C температура
оралиғида эса деярли чизиқли камаяди.
Пентландит минерали учун 480-650
0
C температуралар оралиғида, температура ошиши билан
χ нинг қиймати кескин камаяди, 650-900
0
C температура оралиғида эса чизиқли камаяди.
1-расм. Минераллар сидерит- FeCO
3
, никелин- NiAs ва пентландит- Ni
9
S
8
ларнинг
)
T
(
1
боғланиш графиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |