II. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида физика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва физика фанларини ўқитиш сифатини ошириш
Бунда, иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш соҳасига мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларида физика фанларини ўқитишнинг интегратив принципларини жорий этиш, янги ва таълим бозорида талабгор мутахассисликларни очиш ҳисобидан ёшларнинг физика таълими билан қамров даражасини ошириш учун олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов шахсан масъул ҳисобланади
|
а) физика йўналишларида мутахассислар тайёрлаш ва ўқитиш сифатини ошириш
|
17.
|
Физика таълимида фанлараро интеграцияни таъминлаш.
|
Физика таълим йўналишлари битирувчиларининг муайян аниқ соҳаларда амалий масалаларни ечиш кўникмаларини ривожлантириш учун таълим дастурларини фанлар (йўналишлар)аро, интегратив принциплар асосида ихтисослаштирилган тартибда ишлаб чиқиш ва таълим жараёнига жорий этиш.
|
2021/2022 ўқув йилидан
|
-
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар
|
18.
|
Республикада юқори малакали физик кадрларни давлат гранти асосида тайёрлаш бўйича мавжуд механизмни такомиллаштириш.
|
1. Физик кадрларни давлат гранти асосида тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини ошириш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш.
|
2021 йил апрель
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норкулов),
Молия вазирлиги (Ишметов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар
|
2. Республика олий таълим м?ассасаларининг магистратурасига «Аниқ ва та?иий фанларни ўқитиш методикаси (физика ва астрономия)» мутахассисликлари бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тўлиқ давлат гранти асосида тасдиқлаш.
|
2021/2022 ўқув йилидан
|
19.
|
Республика саноат-ишлаб чиқариш корхоналарининг техник-технологик жараёнлари ечимини физик методлар ва моделлаштириш орқали ҳал этишга қодир бўлган малакали кадрларни тайёрлаш.
|
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Миллий университетида «Тиббиёт физикаси», «Физик-кимё», «Математик физика», «Микроэлектроника» каби магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.
|
2021/2022 ўқув йилидан
|
Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норкулов),
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (Юнусов),
кадрлар истеъмолчилари бўлган тармоқ вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқарув органлари
|
20.
|
Физика йўналишлари бўйича ёш олимлар ва ўқитувчиларни хорижий етакчи университетлар ва илмий марказларида магистратура, докторантура ҳамда магистратура ва докторантурага тайёрлов босқичи дастурлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқитишни ташкил этиш.
|
1. Хорижий етакчи университетлар ва илмий марказлар рўйхатини шакллантириш, улар билан музокаралар олиб бориш ва тегишли келишувларга эришиш.
|
2021 йил июнь — август
|
«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, олий таълим муассасалари бюджетдан ташқари маблағлари
|
«Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар,
Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)
|
2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асослантирилган таклифларига мувофиқ республика олий таълим муассасаларининг физика йўналишлари бўйича ёш олимлар ва ўқитувчиларини нуфузли хорижий етакчи университетлар ва илмий марказлардаги магистратура, докторантура ҳамда магистратура ва докторантурага тайёрлов босқичи дастурлари бўйича ўқитишни ташкил этиш.
|
2021 йил сентябрдан бошлаб ҳар йили
|
21.
|
Физика фани ўқитувчиларининг тайёргарлик даражаси, дарс бериш маҳорати, физика фанини ўргатиш методикасини билиш даражасини мунтазам ошириб бориш.
|
1. Физика фанлари ўқитувчиларини тайёрлаш дастурларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:
ўқитувчиларни мустақил ишлашга ўргатиш методикасини киритиш;
бўлажак ўқитувчиларни мультимедиа, ахборот технологияларни дарс машғулотларида фаол қўллашни ўргатиш бўлимларини кўпайтириш, амалий машғулотлар салмоғини ошириш.
|
2021 йил май — июль
|
Олий таълим муассасалари бюджетдан ташқари маблағлари
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар
|
2. Талабалар (мактаб ўқувчилари) учун мактаб дастури мавзуларини мустақил ўрганиш бўйича электрон ресурсларни яратиш ва улардан фойдаланиш шароитларини, дастурий платформаларини яратиш.
|
2021 йил майдан бошлаб доимий
|
22.
|
Олий таълим муассасаларининг физика соҳалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари махсус фанлари бўйича лаборатория ишларини «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ёки унинг таркибига кирувчи корхоналарга тегишли лабораторияларда ташкил этиш.
|
1. Олий таълим муассасаларининг физика соҳалари бўйича бакалавриат ва магистратурада мутахассислик фанлари бўйича лаборатория ишларини «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ёки унинг таркибига кирувчи корхоналарга тегишли лабораторияларда ташкил этиш бўйича шартномалар тузиш.
|
2021 йил июль-август
|
-
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (Юнусов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар
|
2. Физика соҳаларига тааллуқли фанлар бўйича лаборатория ишларини келишилган режа-жадвал асосида Уюшма ёки унинг таркибига кирувчи корхоналарга тегишли лабораторияларда ташкил этиш.
|
2021 йил сентябрдан бошлаб, доимий
|
23.
|
Академик лицейларнинг физика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган таълим йўналишлари учун такомиллаштирилган дастурлар асосида янги дарслик ва муқобил адабиётлар яратиш, моддий-техник, лаборатория ва ўқув-методик таъминотини янгилаш.
|
1. Академик лицейлар моддий-техник, лаборатория ва ўқув-методик таъминотининг амалдаги ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш.
|
2021 йил май
|
Ҳисоб-китоблар асосида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норкулов),
Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов)
|
2. Хатлов натижаси бўйича академик лицейларнинг моддий-техник, лаборатория ва ўқув-методик таъминотини янгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2021 йил август
|
3. Физика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган таълим йўналишлари учун такомиллаштирилган дастурлар асосида янги дарслик ва муқобил адабиётлар яратиш.
|
2021-2022 йиллар давомида
|
24.
|
Етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда физика соҳалари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш.
|
1. Физика соҳасидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича шартнома тузиш.
|
2021 йил декабрь
|
Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар
|
2. Физика соҳалари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.
|
2022 йил сентябрдан бошлаб
|
25.
|
Касб-ҳунар мактабларида физика фани дастурини ишчи касбларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш.
|
1. Физика фанларининг умумий ўрта таълим тизими билан узвийлигини таъминлаш ва касбга йўналтириб ўқитишни ташкил этиш бўйича касб-ҳунар мактаблари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.
|
2021 йил август
|
-
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Халқ таълим вазирлиги (Шерматов)
|
2. Физика фанларининг ўқув дастурларини таълим жараёнига жорий этиш ва ўқувчиларнинг ўзлаштиришини мониторинг қилиш.
|
доимий
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |