Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқИҚотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўҒрисида


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ



Download 147 Kb.
bet2/19
Sana10.03.2022
Hajmi147 Kb.
#488984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 март,
ПҚ-5032-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032-сон қарорига
1-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш
манбаси

Масъул
ижрочилар

I. Умумтаълим муассасаларида физика фанини ўқитиш сифатини ошириш

Бунда, ҳудудларда физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактабларни ва физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар фаолиятини йўлга қўйиш, ёшлар селекциясини таъминлаш, физика фанини ўқитиш сифатини ошириш, дарсликларни содда ва тушунарли тилда яратиш учун халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги директори Х. Умарова шахсан масъул ҳисобланади

а) физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаблар ва физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган мактаблар фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг тармоғини кенгайтириш, мазкур мактабларга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш

1.

Физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаблар (кейинги ўринларда — Таянч мактаблар) фаолиятини таҳлил қилиш.

1. Таянч мактаблар бинолари, моддий-техник ва ўқув-методик таъминотининг амалдаги ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш.
2. Хатлов натижаси бўйича:
Таянч мактабларнинг бино-иншоотларини таъмирлаш, уларга қўшимча бино қуриш бўйича инвестиция дастурига киритиш;
Таянч мактабларини замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари, компьютер синфи билан таъминлаш;
Таянч мактабларнинг моддий-техник ва ўқув-методик таъминотини яхшилаш бўйича ҳисоб-китоб қилиш ва молиялаштириш манбалари юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2021 йил июнь

Давлат инвестиция дастури доирасида ажратиладиган маблағлар, хорижий молия институтларининг грант маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норкулов),
Молия вазирлиги (Ишметов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Таҳлил натижасида зарур деб ҳисобланган қурилиш-таъмирлаш ишларини келгуси йиллар учун шакллантириладиган инвестиция дастурларига киритиш чорасини кўриш.

2021 йил октябрь

4. «Замонавий мактаб» дастури талаблари асосида Таянч мактабларни замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

2.

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати фаолиятини такомиллаштириш.

1. Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати фаолиятини таҳлил қилиш.

2021 йил август

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги бюджетдан ташқари маблағлари

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Умарова),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов)

2. Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини республиканинг бошқа ҳудудларидаги физика фанига ихтисослаштирилган мактаблари учун методик кўмак кўрсатувчи умумтаълим муассаса сифатида белгилаган ҳолда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.

2021-2022 йиллар

3. Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини юқори малакали ўқитувчилар билан тўлдириш.

таҳлил натижаларига мувофиқ заруратга кўра

3.

Таянч мактаблар ва физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган мактабларга ўқувчиларни танлаб олиш.

1. Таянч мактаблар ва физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган мактабларга ўқувчиларни қабул қилиш квотасини тасдиқлаш.

2021 йил июнь

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Давлат тест маркази (Каримов),
Молия вазирлиги (Ишметов)

2. Ўқув йили учун саралаш танловини ўтказиш.

ҳар йили июль-август

3. Саралаш танлови натижаларига кўра иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш.

2021 йил сентябрь

б) Таянч мактаблар ва физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган мактабларнинг ўқув-методик базаси ҳолатини яхшилаш, ўқитиш жараёнига замонавий ўқитиш услубларини, шу жумладан ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда жорий этиш

4.

Физика фанини ўқитишни такомиллаштириш.

1. Физика фани ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2021 йил август

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Умарова)

2. Ишчи гуруҳ томонидан Таянч мактаблар ва физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган мактабларнинг ўқув-методик базаси ҳолатини таҳлил қилиш ва фан дастурларини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил ноябрь

3. Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда Ишчи гуруҳ хулосаларини инобатга олиш.

2022 йил февраль

4. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб вариатив (ўзгарувчан) ўқув режа асосида ташкил этиладиган мактаблар тармоғини кенгайтириш.

2021 йил сентябрь

5.

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати тажрибасини умумтаълим мактабларига тарқатиш.

1. Умумтаълим мактаблар фойдаланиши учун илғор педагогик технологияларни ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

-

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Умарова)

2. Физика фани бўйича замонавий мультимедиа маҳсулотларини яратиш.

2021 йил сентябрь

3. Таянч мактаблар ва физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган мактаблар учун методик кўмак кўрсатиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

6.

Физика фани бўйича вариатив ўқув режаларни жорий қилиш.

1. Вариатив ўқув-режаларни ишлаб чиқиш.
2. Вариатив ўқув-режаларни жорий қилиш.

2021/2022 ўқув йилидан

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

7.

Физика фанидан янги замон ўқув-методик мажмуаларни (дарслик, ўқитувчи китоби, мультимедиа иловаси) яратиш.

1. Физика фанидан янги авлод ўқув-методик мажмуаларни яратиш бўйича муаллифлар гуруҳини Республика таълим маркази ҳузурида шакллантириш.

2021 йил июнь

Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Молия вазирлиги (Ишметов)

2. Физика фанидан янги замон ўқув-методик мажмуаларни яратиш режа-графигини тасдиқлаш.

2021 йил июль

3. Физика фанидан янги замон ўқув-методик мажмуаларни яратиш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш.

2021 йил август

4. Режа-графикка мувофиқ янги замон ўқув-методик мажмуаларни яратиб бориш.

Режа-график асосида

8.

Умумтаълим мактаблар таълим жараёнига «виртуал лаборатория»ларни жорий қилиш.

1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида «виртуал лаборатория»ларни ўқув жараёнига татбиқ қилиш.

2021/2022 ўқув йилдан

Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

2. Умумтаълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида «виртуал лаборатория»ларни жорий қилиниши бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июнь

в) Таянч мактаблар ва физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган мактабларнинг мутахассислик фанларидан педагог кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган чоралар кўриш, уларни касбий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш

9.

Таянч мактаблар ва физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган мактабларга физика фани бўйича малакали педагог кадрларни танлаб олиш.

1. Таянч мактаблар ва физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган мактабларнинг физика фани бўйича ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиш режасини белгилаш.

2021 йил июнь

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси (Ташкентбоев)

2. Аттестацияни ўтказиш.

2021/2022 ўқув йилига қадар

10.

Физика фанидан дарс бераётган ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий этиш.

1. Физика фани ўқитувчиларининг малакасини оширишга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида малака ошириш бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

2021 йил июнь

Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Фанлар академияси (Юлдашев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкуловв)

2. Малака оширишнинг анъанавий шакллари билан бир қаторда ишдан ажралмаган, масофавий ва бошқа турларини ташкил қилиш.

2021 йил сентябрь

3. Малака ошириш бўйича турли мавзулардаги ўқув модулларини ишлаб чиқиш, улар бўйича видеодарсларни тайёрлаш ва фойдаланиш учун «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформасига жойлаштириш.

2021 йил октябрь

4. Физика ўқитувчиларининг мазкур платформадан фойдаланган ҳолда узлуксиз касбий ривожланишини ташкил қилиш.

2021 йил ноябрь

5. Физика фани бўйича малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда маҳорат дарсларини ўтказиш.

Режа-жадвалга мувофиқ


Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish