Физика ўҚитиш методикаси ташкент 2019 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,89 Mb.
bet50/82
Sana31.08.2022
Hajmi6,89 Mb.
#847954
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82
Bog'liq
ФЎМ маъруза матни

§-5. Кимё тўгараги.


Кимё тўгарагига ўқитувчи моҳирлик билан раҳбарлик қилса, тўгарак кўп йиллар давомида тўхтовсиз ишлайди. Кимё тўгараги қуйидагича ташкил этилади.


Даставвал, аъло ўқийдиган ва кимёга энг қизиқадиган бир неча ўқувчилардангина иборат ташаббускор группа тузилади. Ташаббускор группаниинг ҳар қайси аъзоси маълум вақт бирор масала билан шуғулланади. Группанинг ҳар бир аъзоси ўзи бажарган ишини яхшилаб тартибга солади ва бирга ўқувчиларга сўзлаб беради. Ўқитувчи ташаббускор группа аъзоларининг ахборотини равшан ва қизиқарли қилиб изоҳлайди. Ўқувчиларда кимёга ҳавас уйғонади. Ана шундан кейингина, кимё тўгарагининг ташкил этилиши, унинг вазифалари ва қайси соҳаларда иш олиб бориши тўғрисида сўзланади.
Ўқувчиларда кимёвий қурилма ясаш кўникмаларини шакллантириш. Кимёвий асбоблар ва моделлар ясаш машғулотлари ўқувчиларни кимёгар касбига тайёрлашда, айниқса, муҳим аҳамият касб этади. Улар ўқувчиларни келажак амалий фаолиятга тайёрлайди. Бу машғулотлар, одатда, кимёвий эксперимент техникасига оид кичикроқ практикум билан бошланади: тўгарак аъзолари, даставвал, шиша найни қандай қилиб тўғри қирқиб олиш, бутилканинг ва бошқа идишларнинг тубини қандай қилиб қирқиб ташлаш, шиша асбобларнинг қирқилган жойини эритиб силлиқлаш, найнинг учини қандай қилиб чўзиш, найни қандай қилиб эгиш, қандай қилиб пробка танлаш ва уни керагича тешиш, қандай қилиб асбоб йиғиш ва унинг ишлаш–ишламаслигини текшириб кўриш лозимлиги тўғрисида ўқитувчидан кўрсатма оладилар. Ўқувчилар махсус ўтказиладиган лаборатория практикуми жараёнида найлардан ва бошқа деталлардан иборат стандарт набор шунингдек, ўрта мактаб кимё курси юзасидан ўтказиладиган асосий тажрибалар учун зарур энг оддий асбоблар тайёрлайдилар.
Кимёвий асбоб ва моделлар ясаш машғулотлари қуйидаги асосий соҳаларда:
а) илгари тайёрлаб қўйилган деталлардан энг оддий асбоблар йиғиш;
б) ясама асбоблар (газлар ҳосил қилиш учун ишлатиладиган автоматик ишловчи асбоб, газометр, аспиратор, эвдиометр, озонатор, сувни электролиз қилиш асбоби, ўт ўчиргичнинг ишлайдиган модели ва бошқа асбоблар) тайёрлаш;
в) энг муҳими ҳозирги замон кимёвий ишлаб чиқаришларнинг (хлорид , сулфат, нитрат кислоталар ишлаб чиқариш, аммиак синтез қилиш, тузлар ҳосил қилиш, ёғочни қуруқ ҳайдаш, нефтни фракциялаб ҳайдаш ва бошқа ишлаб чиқаришларнинг ишлайдиган моделларини ясаш);
г) назорат масалаларини ҳал қилиш билан, масалан, ацетилен синтез қилиш, этил спиртининг тузилиши билан метил эфирининг тузилишини исботлашга оид тажрибалар ўтказиш, органик бирикмаларнинг тузилишини исботлаш каби масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган асбобларни ижодий суратда ясаш ва уларда тажрибалар ўтказиш.

Download 6,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish