Машқий масаллар – бу оддий содда масалалар бўлиб. Уларн ечиш жараёнида, кўпинча битттаҳодиса ёки қонун устида мулоҳаза қилинади ва 1 та ёки 2 та формула ишлатилади. Мажмуи масалалар – мураккаброқ бўлиб уларни ечиш учун бир нечта қонун ва қатор формулаларни жалб қилиш талааб қилинади. Амалиётда аста-секин содда машқий масалалардан мураккаб мажмуи масалаларга ўтиш тавсия қилинади.
График масалалар – уларнинг шарти график кўринишида бўлади ё шартининг таҳлили асосида ечиш учун керак бўлган маълумот олинади ва масала ечишга график тузиш асосида ечилади ва исталган катталиклар аниқланади. Экспериментал масалалар – уларда берилган катталикларни топиш учун ёки масала ечишнинг тўғрилигини аниқлаш учун экспериментдан фойдаланилади. Яна бир таърифи экспериментал масалалар деб, ечиш учун экспериментдан фойдаланадиган миқдорий (ҳисоблаш) масалалар ёки масала –саволга айтилади. Физик масалаларнинг мазмуни ва мураккаблиги ҳар хил бўлганлиги сабабли уларни ечиш услублари ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. Қўлланиладиган математик усуллар харакатерига боғлиқ тарзда миқдорий масалаларни ечишни қуйидаги услубларга ажратиш мумкин: арифметик, алгебраик, геометрик, график.
1. Арифметик усул- мантиқий фикр юритиш билан фолрмула асосида масала ечишдир. Бу усул билан масаллаар физика ўқитишнинг биринчи босқичида кетма-кет қўйилган саволларга жавоб бериш йўли билан ечилади. 2. Алгебраик усул – мураккаб масалаларнинг аксарияти алгебраик усул билан ечилади. Бу усул икки услубга бўлинади:-аналитик ва синтетик.
Аналитик услубда мураккаб масалалар бир қатор содда масалаларга бўлиниб ечилади. Ечиш бевосита масалада қўйилган саволга жавоб берувчи қонуниятни танлашдан бошланади. Формула ёзилади, уни таҳлил қилишда етишмайдиган катталиклар топилади. Синтетик усулда эса масала ечимини топиш талааб қилинаётган катталикдан бошланмай аввало масала шартидан бевосита топилиши мумкин бўлган катталикдан бошланади Ечим аста-секин охирги формулага керакли катталик кирмагунча олиб борилади, яъни бу услубда олдин берилган физик катталиклар орасидаги оралиқ боғланишлар аниқланади.
3. Геометрик усул. Бу усул билан ечишда асос қилиб чизма ёки керакли графиклар чизилади ва топиш керак бўлган катталикларнинг миқдори бевосита тўғри чизиқли бўлаклари қабул қилинган масштабга мо ўлчаш орқали топилади. График усул асосан механикага оид баъзи масалаларни ечишда қўлланилади.