ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАЖРИБАСИ
Г.А. Усманова - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
қошидаги 3-академик лицей ўқитувчиси
Мақолада академик лицейларда физика фанини ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш жараёнида ўқувчиларга билим бериш, уларнинг билиш қобилиятини ривожлантириш, тарбия бериш каби муҳим вазифалар ҳал қилинади. Ушбу масаларни ҳал қилишда олиб борилган тадқиқотларга ва олинган тажрибалар натижаларига биноан, уларни ўқув жараенига тадбиқ этиш тажрибалари келтирилган ва учрайдиган муоммоларни ечими ифодаланган.
Данная статья посвящена методике проведения практических занятий по физике с помощью инновационных и педагогических технологий. Как в следствие в процессе занятий у учащихся расширяется логическое мышление, нами использованы полученные результаты проведённых исследований в учебный процесс, а также отражена практика и пути решения возникающих проблемы.
This article focuses on how to conduct practical classes in physics with innovative and educational technology. As a consequence in the process of training the students expand logical thinking, we used the obtained results of the study in the learning process, but also reflected the practice and ways to address emerging problems.
Таянч сўзлар: физика, замонавий ахборот технологиялари, аудио-видео, компьютер, мультимедия, компьютер-конструктор, ЭҲМ дастурлари, эксперимент, анализ, синтез.
Ключевые слова: физика, современные информационные технологии, аудио-видео, компьютер, мультимедиа, компьютер-конструктор, программы ЭВМ, эксперимент, анализ, синтез.
Keywords:physics, modern information technology, audio, video, computer, multimedia, computer-designer, computer software, experiment, analysis, synthesis.
Илмий техника тараққиётининг ҳозирги босқичида замонавий ахборот воситаларининг кўпайиши ва таълим тизимларига кириб бориши, улардан амалда фойдаланиш дарс самарадорлигини ошириши шубҳасиздир [1].
Афсуски, таълим тизимида ишлаётган барча ўқитувчилар ўқитишда замонавий ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланмоқда деб бўлмайди. Бунга сабаб дарс жараёнида замонавий ахборот технологияси методикаси барча фан йўналишлари бўйича ишлаб чиқилмаганлигидадир.
Бизнинг мақоламиз масала ечиш жараёнига ахборот технологияси воситаларини қўллаш методикасига бағишланган бўлиб, таълим тизимида ишлаётган ўқитувчиларга амалий ёрдам беради деб ўйлаймиз.
Ўқув жараёнининг сифати фақатгина ахборот технологияларини ўқув жараёнига тадбиқ этишнинг ўзида кўринмайди, балки, педагог замонавий ахборот технологияларини амалда тўғри қўллаганда, масалалар ечиш дарси давомида тушунарли ва унумли фойдалангандагина кўринади.
Замонавий Ахборот Технологиялари (ЗАТ) – бу маълумотларни олиш, сақлаш, қидириш, қайта ишлаш ва ахборот узатишдир. ЗАТларини қуйидагиларга ажратиш мумкин: аудио-видео, компьютер, мультимедия, компьютер-конструктор[2].
Ўқув жараёнига янги технологияларни қўллаш:
илғор педагогик методларнинг ривожланишига;
масалалар ечиш жараёнида ўқитувчи иш услубининг ўзгаришига;
педагогик системанинг структурасини ўзгаришига олиб келади.
Экспертларнинг хулосаларига кўра, ўқув жараёнига ЗАТларини қўллаган вақтда табиий фанларни ўқитиш самарадорлиги 30% га ошганганлиги айтиб ўтилган. Физика дарсларида компьютер дастурларидан фойдаланиш ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларининг ортишига, масалалар ечиш дарсларида, уйга вазифаларни ечишда компьютер дастурларини тузиб, мустақил фикрлашларига олиб келар экан [3].
Ҳозирги вақтда 20 дан ортиқ ЭҲM дастурлари бўлиб, улардан физика дарсларини ўтишда кенг фойдаланилмоқда. Бу дастурларни қуйидагича классификацияларга ажратиш мумкин: ……………………………..................……………………………………………………………………….......
...........................................................................................................................................
Демак, тузилган дастурларнинг қулайлик томони шундаки, масалалар ечиш жараёнида ўқувчиларнинг қизиқишларини эътиборга олиб, масалаларни қийин ва осон усулда ечиш технологиясиниажратиб олиш мумкин. ЗАТларидан фойдаланишда экспериментларнинг, намойишларнинг, физика фани бўйича расмларнинг ҳаракатли тасвирини катта экранда кўриш имконияти мавжуд.
Бундай ноанъанавий дарсларни ўқув жараёнига қўллаганимизда ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишлари ортади. Ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг илмий-амалий конференцияларга маърузалар тайёрлашлари ҳамда фанга қизиқишни орттириш билан бирга уларда маъсулият ҳиссини тарбиялаш имконини беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДИБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:
1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. // Баркамол авлод -Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т. Шарқ. 1997.
2. Қосимова А.Х., Холиқова Ф.А.. // Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. -Тошкент, - 2004. - 52 б.
3. Усманова Г.А. Тажриба-тадқиқот майдонларида илғор педагогик технологияларидан фойдаланиш. // Журнал Таълим технологиялари №1, - 2012, - б. 29-32.
Do'stlaringiz bilan baham: |