Ўтказгичларнинг параллел уланишини ўрганиш
Керакли асбоб ва материаллар: ток манбаи (чўнтак фонари батареяси ёки ишқорли аккумулятор), иккита лампочка, вольтметр, амперметр, калит, уловли симлар.
Ишдан мақсад: занжирни йиғиб ўтказгичларнинг параллел
улашни ўрганиш.
Ишнинг бажарилиш тартиби:
1 . Расмда тасвирланган схема бўйича занжир йиғинг.
2. Параллел уланган ўтказгичларнинг учларидаги кучланишни ўлчанг.
3. Амперметрни асосий занжирга ва тармоқларга галма-гал улаб, улардаги ток ва кучланишни ўлчанг. Ўлчаш натижаларини жадвалга ёзинг.
4. Олинган натижаларга асосан қисмнинг ва айрим тармоқларнинг ўртача қаршилигини ҳисоблаб чиқаринг.
5. Айрим ўтказгичлардаги ток кучларининг I=I1+I2 йиғиндисини асосий занжирдаги I=U/R ток билан таққосланг. Тажрибанинг натижаси R=(R1*R2)/(R1+R2) билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |