Лаборатория машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар.
Лаборатория машғулотлари фандан тўпланган билимларини мустаҳкамлаш ва мустақил ҳолда тажрибалар ўтказиш кўникма ва малакаларини шакллантиришга мўлжалланган. Лаборатория ишлари қурилмаларни йиғиш, уларнинг ишлаш принципларини ўрганиш, керакли параметрларни ўлчаш каби вазифалардан иборат. Лаборатория машғулотларининг мақсади қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Лаборатория ишигатегишли назарий билимларга эга бўлиш;
Лаборатория ишининг мақсадидан келиб чиқиб, унинг методикаси билан танишиш;
Лаборатория ишига тегишли экспериментал қурилмалар билан мутсақил ишлаш;
Тўғри, юқори аниқликда тажриба натижаларини олиш ва таҳлил қилиш;
Бажарилган иш бўйича белгиланган тартибда ҳисобот тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |