Fiskal siyosat, davlаt byudjeti va uning taqchilligi
24. fiskal siyosat
Президентимизнинг 2016 йил 27 декабрдаги 2699-сонли қарори ҳамда юқорида қайд қилинган қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган солиқ имтиёзлари ва енгилликлар: 1. Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритувчи юридик шахсларни фойда ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш тарзида солиқ имтиёзлари 12 та фаолият турларини, шундан 4 таси республиканинг барча ҳудудларида ва 8 таси қишлоқ жойларда амалга оширганлик учун 2020 йил 1 январгача татбиқ этилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-325-сонли қарорининг 7-бандида белгиланган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар қуйидаги рўйхатга мувофиқ хизматларга татбиқ этилади: 1) қишлоқ жойларда пойабзал ва чармдан тайёрланган буюмларни таъмирлаш соҳасидаги хизматлар; 2) қишлоқ жойларда соат таъмирлаш бўйича хизматлар; 3) қишлоқ жойларда маиший электрон ва электр ускуналар (телевизорлар, аудио-видеоаппаратуралар, компьютер, принтер техникаси, совуткичлар, кондиционерлар ва бошқалар)ни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар; 4) қишлоқ жойларда сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар; 5) қишлоқ жойларда кийим-кечак тикиш ва ямаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар; 6) якка тартибдаги тураржой қурилиши сифатида қурилган, қишлоқ мавзеларида ташкиллаштирилган, кирларни ювишга қабул қилиш корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар; 7) якка тартибдаги тураржой қурилиши сифатида қурилган, қишлоқ мавзеларида ташкиллаштирилган, кимёвий тозалаш корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар. 8) таълим соҳасидаги хизматлар, жумладан компьютерда ишлашни ўргатиш; 9) санаторийлар, болалар соғломлаштириш муассасалари, болалар спорт муассасалари ва тўгараклари хизматлари; 10) болалар, ногиронлар ва кекса фуқароларни парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар; 11) ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, электрон таълим хизматлари; 12) қишлоқ жойларда кўрсатиладиган компьютерда дастурлаш бўйича хизматлар (жумладан, маслаҳат хизматлари). 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги “Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2042-сонли қарорига асосан, Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар учун барча турдаги солиқлар ҳамда Республика йўл жамғармасига ва Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзларнинг муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилди. 3. Республикамизда автомобиль саноатини янада ривожлантириш мақсадида “Самарқанд автомобиль заводи”, “Ман Авто Ўзбекистон” ва “Поп логистика маркази” корхоналарига берилган солиқ имтиёзларининг муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилди. “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғидан, юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан, қўшилган қиймат солиғидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалардан; 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги “Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида”ги ПҚ-1672-сонли қарорига асосан Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар учун солиқ имтиёзларининг муддати 2019 йил 1 январгача узайтирилди. Download 2,49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |