First Document


Интернетда ахборотларни ифодалаш



Download 372,53 Kb.
bet3/20
Sana24.02.2022
Hajmi372,53 Kb.
#217781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
БМИ Мирахмедов Жасурбек

1.2. Интернетда ахборотларни ифодалаш

Шундай қилиб, ахборот бугун ҳозирги замон кишиси ҳаётида энг муҳим
бирликка айланиб бормоқда. Ахборот ўз билимини бойитишга ёрдам беради,
дунёқарашини кенгайтиради ва маданий фаровонлигини яхшилайди.
Интернетга кириш ахборот хазинасига киришдек, фойдаланувучиларга чексиз
билим қатламини очиб беради ва қизиқарли онларга, яхши тадқиқотларга эга
бўлган фойдаланувчилар учун жуда катта кенг миқёсдаги имкониятлар беради.
Ҳалқаро аспектда интернет билими эркин ахборот алмашувига, халқаро
тажриба алмашувига, алоҳида тижорат муносабатларини ўтказишга ва ер
шарининг ҳар хил нуқтасидаги одамларни бир бири билан боғланиб туришига
шарт-шароитлар очиб беради. Интернет билими фақат саҳифама–саҳифа кўчиб ўтиш ва керакли ахборотни тезда топиш дегани эмас. Интернет билими
деганда, юқоридагиларга қўшимча равишда унга ўзининг ахборотини
жойлаштира билиш тушунилади. Бунда шундай жойлаштириш керакки,
оқибатда бу ахборот фойда келтирсин. Интернетда ахборотни жойлаш учун
Web саҳифа зарур. Унда ахборотни устун, сатр бўйлаб ёки жадвалда ўрнатиш
мумкин ва шу билан бирга чиройли қилиб безатилган бўлиши керак.

Web–саҳифа ахборотдан фойдаланувчи хоҳишига қараб жойланиши
мумкин. Бундай саҳифалар, талаблар асосида яратилади ва динамик Web–
саҳифалар дейилади. Барча ифодаланган ахборотлар мазмунига боғлиқ равишда саҳифа бўйича алоҳида мавзу бўлиб тарқалиши мумкин. Лекин, фойдаланувчи эга бўлган ахборот учун бир саҳифа оралиғи етмай қолиши мумкин.
У ҳолда ахборот ўзаро ягона мавзу билан боғланган, умумий жиҳозланган, бир-бири билан гиперматнли дастаклар (ссылкалар) билан оғлиқ бир қанча Web–саҳифаларга тарқатилади. Ҳар хил саҳифаларга тарқатилган ва ўзаро дастаклар тўри билан боғланган ҳужжат гиперматн дейилади. Бундай саҳифаларнинг барчаси биргаликда бус-бутун информацион бирлик Web–сайтни ташкил этади. Web–сайтлар интернетда ягона информацион оралиққа бирлаштирилади. Бунда Web–сайт ва Web саҳифалар ўзаро ҳар хил дастаклар билан боғланади. Бу ягона оралиқ World Wide Web (бутун дунё тўри) ёки қисқача WWW дейилади. У ҳақиқатан, худди тўр каби дастаклар билан ўралгандир. Сайт сўзининг Интернет терминалогиясида тасдиқланганлигига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Илгари бу маънода WWW саҳифаси, WWW узели ёки WWW серверлар бирикмаси ишлатилар эди. Web–сайтлар жойлашган ахборот ахамиятига қараб, қўйилган мақсадга боғлиқ равишда ўзгариб турадиган алоҳида стандартга эга бўлиши ҳам мумкин. Глобал ифодалаш учун ҳамма компьютерлар тушунадиган ва алоқа каналлари орқали узатишда қулай бўлган кичик ўлчамли универсал тил ишлатилади. Маълумки, WWWда ишлатиладиган бундай ифодалаш тили HTML ҳисобланади. У қуйидаги мақсадларни амалга оширувчи воситаларга эга:

  • Сарлавхали, матнли, жадвалли, руйхатли, фотографияли ва ш.к. электрон хужжатларни нашр этиш.

  • Г иперматн дастакда сичкончани чикиллатиб электрон ахборотни юклаш;

  • Узокдаги хизматлар билан алокада булиш учун, ахборот кидирув ишларида фойдаланиш учун, дастурий махсулотларга буюртма бериш ва ш.к. усул форма ишлаб чикиш;

  • Электрон жадвалларни, видеоклип, овоз фрагментлари ва бошка иловаларни бевосита хужжатларга киритиш.

Хар бир Web-сахифа HTML тилининг бошка лойихаларидан фойдаланиш ишлари билан богланган. Улар ихтиёрий сахифа куринишини ва улар хар хил дастаклар жойлашувини аникдаб беради, (расмлардан матнли хужжатларгача). Шу билан бирга HTML бошкарув лойихалари ёрдамида сахифа умумий «склет» и аникланади ва кейинчалик улар матн, расм, дастак ва ш.к. деб аталади.
Web-сайт асосида интернетда ахборотни ифодалаш шахсий сахифани яратишда бутунлай фарк килади, чунки дунёда сахифани тадкик килишдаги барча ишлар бутунлай компьютер эгаси елкасида булади. Web-сайтни яратишдаги ишлар ижодий характерга эга булиб, унда хар бири уз вазифасини бажарувчи маълум микдордаги мутахассислар иштирок этади. Масалан, йирик ташкилотларда дизайнер-сайт услубини яратади; рассом-бадиий жихозлар ва графикларни тайёрлайди; Web-мастер HTML-воситаси билан сайт верстини; дастурчи сайт учун дастурий модулларини ёзиш; ёзувчи-сайт матнлари ва маколаларни тузиш; контент мастер-сайтга жойлашган материалларни танлаш ва куздан кечириш; аналитик сайтдаги ахборотлар оммавийлигини анализ килиш; трафикани анализ килиш, статистик ишларни олиб бориш; сервер администратори-дастурий аппарат комплексининг иш кобилиятини кувватлаш хавфсизлигини таъминлаш; менежер-маркетолог ташкилот ва хамкоррлар билан алокада булиш; реклама фаолиятини олиб бориш, сайт давоматини таъминлаш ва б.к.
Табиийки, шахсий ахборотларни ёки жуда катта булмаган фирма ва ташкилотларни, шу билан бирга сайт бошлангич версияларини интернетга такдим этишда барча мутахассисларга эга булиш шарт эмас, одатда битта ёки иккита профессионал бажарувчилар билан коникиш хосил килинади.
Сайт яратиш ишларини бошлашдан олдин, интернетга такдим килинажак ахборотнинг максад ва вазифаларини аникдаб олиш зарур, яъни ким учун мулжалланган, сайт кандай ахборотни такдим килади; сайтингизга потенциал инетернет мижозларнинг кизикиши кандай даражада ва б.к. Бундай ва шунга ухшаш саволларга берилган жавоблар сайтнинг тахминий куринишини, структураси ва хажмини белгилаб беради.
Бундай сайт дизайни ва мазмуни узаро бири-бирини тулдириб беришини эсдан чикармаслик керак.
Коида буйича интернетда ахборотларни такдим килиш буйича ишлар Web- сайт яратиш билан тугамайди. Вакт утиши билан янги технологиялар, янги фикрлар пайдо булади, эксплуатация килиш даврида хар хил ёндашишлар тадбикдан сунг ечилиши мумкин булган баъзи бир технологик саволлар юзага келади. Шунинг учун Web-сайтни кувватлаб туриит буйича ишлар, умуман доимий хисобланади ва улар хабарларни янгилаб туриш, сайт ташриф буюрувчилари уртасидаги диалогларни кувватлаб туриш ва элементларни татбик килиш каби ишларни бажарадилар.
Хозирги вактда энг куп таркалган ахборотларни такдим килиш тури-бу шахсий сайтлардир. Улар купинча «сахифалар», деб аталади. Куп холларда сайтнинг бундай хар хиллиги узини биринчи марта Web-дизайнер ролида хис этган шахс томонидан бажарилган булади. Шунинг учун бундай сахифалар махсус профессионал дизайнерлар ишидан фаркланмайди. Асосан шахсий сахифалар дизайни ёки ёруг рангли палитра билан ёки сахифалар узларида факат матнларни киритиб куядилар.
Ахборот такдим килиш хилма - хиллигига яна давлат таълим ва молиявий структуралар тасарруфидаги нопрофессионал корхона ва ташкилотлар, илмий марказ ва кутубхоналар ва ш.к.нинг Web-сайтлари киради. Бундай сайтлар одатда, кандайдир даражада одатий стандарт жихозланишига эга буладилар, асосан уларда узгармас статистик маълумотлар салмоги купрок булади. Бундай сайтлар ишлаб туришнинг асосий вазифаси конкрет махсуслашган ахборотлар такдим этилиб яратилишидир. Бундай сайтлар асосан, професионал дизайнер томонидан бажарилади. Йирик тижорат компаниялари купрок ташриф буюрувчилар эътиборини жалб килиш максадида сайт киёфасини тез-тез узгартириб турадилар.
Энг таъсирчан ва эътиборли сайт-бу сайт контенти хисобланади. Бу категорияга хар хил кидирув системалари, сайт янгиликлари ва шархловчилар колонка(устун)лари ва таълим ресурслари киради. Бу типдаги сайтлар учун худди нотижорат сайтлар каби жихозланиши мухимлиги буйича мазмун юкори уринда туради, шунинг учун уларнинг уртамиёна дизайн даражаси тижорат компания ва фирмалар сайтларига нисбатан, сезиларли даражада паст. Умуман, алохида эътиборни жалб киладиган дизайнлар котент сайтларга зарур эмас. Куп марта ва доимий буладиган ташрифларга мулжалланган бу каби сайтлар жихозлаш элементларини минималлаштиришга интиладилар.
Бундан максад шуки, укувчилар узларнининг кимматли вактларини графикани узгартиришга сарф килмасинлар ва уларни асосий мазмундан хеч нарса четга тортмасин.
Интернетда ахборотларни такдим килишда сайтнинг юзи хисобланган биринчи сахифа асосий рол уйнайди. Доимо биринчи сахифа манзили сайт манзили деб хисобланиб келинган. Биринчи сахифани укувчи эътиборидаги ёруг фотография, чиройли ном ва йирик сарлавхали бош макола, номерли журнал муковаси билан солиштириш мумкин. Агар биринчи сахифа эътиборни жалб кила олмаса, у холда сайт ташриф буюрувчилари биринчи сахифадан нарига утмайдилар. Биринчи сахифани жихозлаш услуби сайтникига мос келиши керак. Купинча эркин холатда хар хил жипслаштириш ва чузиш воситаларидан фойдаланиб, биринчи сахифага куп микдордаги ахборотларни жойлашга тугри келади.
Хар бир сайт сахифаси унга куйиладиган катор талаблардан ташкари ташриф буюрувчининг иккита саволига жавоб бериши керак: «Мен каердаман» ва бу ердан мен каёкка боришим керак». Бунинг учун интернет бепоёнлигидаги мулжаллаш ва харакат килиш воситасидан, яъни навигацион тизимдан кенг фойдаланиш керак. Сайт навигацион тизими роли унинг бой сахифасининг алохида роли билан узвий богланган булиши керак. Агар эндигина ташриф буюрувчили сайт ичида жуда булмаса бир кадам ташлашга ишонтирилса, у холда у кизиб колиб, сайтдаги такдим килинган хамма ахборотларни тула-тукис тадкик килиб чикади. Интернетда ахборотларни такдим этишнинг максади ва мохиятини мана шундай изохлаш мумкин.



Download 372,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish