Қўғирчоқ театри хақида



Download 1,61 Mb.
bet4/9
Sana21.02.2022
Hajmi1,61 Mb.
#68718
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
дарс ишланма

Чодир хаёл.
XVIII - XIX асрларда ва XX аср бошида ўзбек қўғирчоқ театри икки турдан иборат бўлган. 1906-йилда бу тўғрида П.А.Комаров шундай деб ёзган эди: “Аввало шуни билиш керакки, бу ердаги тузем артистлари қўғирчоқ театрини иккига ажратишади: бири – “Қўл қўғирчоқ”, иккинчиси - “Чодир хаёл”, “Чодир жамол” бўлиб тамомила бошқача кўрсатилади. Бу театр бирон бинода жойлашиб, тегишли газламадан чодир – саҳна ясайди. Томошалар фақат кечқурин бўлади...”.1 Иплар билан бошқариладиган қўғирчоқ театрининг “Чодир жамол” ва “Чодир хаёл” деб аталиши рост. Аммо П.А.Комаров томонидан ишлатилиб, илмий адабиётга кириб қолган “Қўл қўғирчоқ” атамаси қўлга кийиб ўйнатиладиган қўғирчоқ театрининг техникасига оид бўлиб, турнинг номи эмас. Бошқарилишига қараб аталганида “Чодир жамол” ва “Чодир хаёл” ҳам “Ип қўғирчоқ” деб ном олган бўлади. Тўғри, қўғирчоқбозлар орасида турларни бир-биридан ажратишда “қўғирчоқ” ва “ип қўғирчоқ”, “кичкина қўғирчоқ” ва “катта қўғирчоқ” иборалари ишлатилган. Лекин уларнинг биронтасини ҳам атама деб бўлмайди. Ўнлаб қўғирчоқбозлар билан ўтказилган суҳбатлар натижасида қўлга кийиб, бармоқлар билан ҳаракатга келтириладиган қўғирчоқ театрининг “Чодир жамол” ва “Чодир хаёл” деб аталиши маълум бўлди.
Атоқли қўғирчоқбоз Ғофуржон Мирзараҳимов тилидан ёзиб олинган қуйидаги байт ҳам ана шу атаманинг тўғрилигини тасдиқлайди:

Шабъ чодири хаёл аст,


Рўз чодири жамол аст.2
Яъни:
Кеча чодир хаёлдир,
Кундуз чодир жамолдир.

Ушбу байтда жуда аниқ қилиб кечаси бўладиган театрни “Чодир хаёл”, кундузи кўрсатиладиган “Чодир жамол” деб аталади. Бу ердаги “жамол” сўзи бир томондан томошанинг ёруғликда, кундузи кўрсатилишида, иккинчидан, томошада хаёл, афсона эмас, балки кундалик ҳаётдан олинган реал, таниш воқеалар тасвирланишида ишора қилади. “Чодир” сўзи эса ҳам саҳна, ҳам театр маъносини беради. Демак, “Чодир жамол” – кишиларнинг кундалик ҳаётидан олинган воқеаларни қўлга кийиб ўйнатиладиган қўғирчоқлар ёрдамида кундузи акс эттирувчи ўзига хос театрдир.




“Чодир жамол” саҳнаси кўпинча якранг (қизил, сариқ) матодан халтасимон қилиб тикилган бўлиб, чодир деб аталади. Қўғирчоқни ҳаракатга келтириш унча мураккаб эмас. Ўйнатувчи қўғирчоқни қўлига кияркан, бошини ўрта (баъзан, кўрсаткич) бармоғига, қўлларини жимжилоқ (баъзан, ўрта бармоқ) билан бош бармоқларига қўндиради. Мана шу хизматчи бармоқларни букиш, тўғрилаш, очиш, ёйиш, силкитиш, титратиш орқали қўғирчоқларга “жон” киради.
Қўғирчоқларнинг боши, қўллари ва кўйлаги бўлиб, ўйинчининг билагидан уларнинг танаси ҳосил қилинган. Қўғирчоқ бошлари одатда ёғочдан ясалган. XIX аср охирларидан Фарғона водийси ва Тошкентда чинни бошли елимли қўғирчоқлар ҳам истеъмолга кирган. Қўғирчоқ ясаш, уни кийинтириш билан кўпинча қўғирчоқбозларнинг ўзлари шуғулланган. Баъзан буюртма бўйича бешикдўз усталар ясаб беришган. Қўғирчоқларнинг кўзлари одатда қора ранг билан чизилган, баъзида қора, яшил, сариқ, пушти рангли мунчоқлардан ясалган. Қош, соқол ва мўйлов баъзан чизилган, баъзан жундан қилинган. Масалан: чол қиёфасидаги қўғирчоқнинг қоши, мўйлови ва соқоли оқ ёки мош-гуруч жун ёпинтиришдан ҳосил этилган. Қўғирчоқлар-нинг қўллари сариқ, пушти ёки қора чармдан, баъзан латта-ю увададан тикилган. Албатта, бунда қўғирчоқ қандай типни тасвирлаши эътиборга олинган.


Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish