Ихтиёрий таълим: Фин таълим тизимида бола ўқиши, ўрганиши учун мажбурлаш ёндашуви йўқ. Тўғри, педагоглар ўқувчининг эътиборини тортишга ҳаракат қилишади. Лекин қизиқиш, ўрганишга иштиёқ бўлмаса, у мажбурланмайди, балки амалий жиҳатдан фойдали бўлган, ўзи қизиққан касбга йўналтирилади. Боланинг нимага қизиқиши, қайси касбга мойиллиги “келажак ўқитувчиси” томонидан тест ва суҳбат йўли орқали аниқланади.
Мустақиллик: Финлар ҳар бир нарсада мустақиллик, мактаб боласига энг муҳим нарсани – мустақил истиқболли ҳаётни ўргатиш керак, деб ҳисоблашади. Ўқитувчи китобларда бор мавзулар ҳақида узундан-узоқ гапириб ўтирмайди. Ахир уларнинг ҳаммаси китобда бор-ку. Энг муҳими, мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун зарур ресурсларни билиш керак. Яъни интернет, калькулятордан фойдаланиш қобилиятини ўстириш керак.
Мактаб ҳаётига доир бошқа муҳим маълумотлар:
Мен ўзбек аёли сифатида финляндиялик ёшларга, ўқитувчилар ва ўқувчиларга керакли қадриятларни етказиб беришимга ишонаман. Тўғри, Финляндияда таълим олиш борасида имкониятлар кўп. Шу билан бирга муаммолар ҳам бор. Масалан, Ўзбекистонда битта таълим йўналишини танлайсиз. Финляндияда эса жуда кўп нарса бор ва баъзан танлаш жуда қийин бўлади. Хельсинки шаҳрида жойлашган 2 та умумтаълим мактабларида профессионал йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиб келаман. 2 йилдирки “Global Dignity Girls & Boys Ry” фирмаси билан иш олиб боряпмиз. Уларнинг асосий мақсади – ёшларга ўз қадр-қиммати билан ишончли, жасоратли ва хатосиз, қўрқмасдан яшашни бошлаш учун намуна моделларидан илҳом беришдир. Финляндия пойтахти ҳудудида 7, 8 ҳамда 9 синфлар учун 2 соат давомида илҳомлантирувчи тадбирлар ўтказилади. Мактаб, ўқитувчи ва талабаларнинг ҳамкасблари бўлиш мен учун ҳам катта масъулиятдир. 2015 йил бошида ташкил этилган “Global Dignity Girls & Boys Ry” ташкилоти тадбирларида ва турли хил санъат лойиҳаларида Хельсинкидан қарийб 4000 нафар йигит-қиз иштирок этди. Кўча-кўйда бадиий лойиҳалар, семинарлар, мунозаралар ва форумлар ўтказилди. Esa Rantamo Taivallahti va Yhtenäiskoulu мактаби талабаларни жалб қилишга масъул эди. Бунда 2 та фойдали лойиҳа бор эди. “Hyván mielen lounas” бу – кекса одамларга яхши табассум ва тушлик дастури. Биз ёшларни улар билан суҳбатлашиш лойиҳасини яратдик. Ёшлар билан ишлаш лойиҳасини ёшлар билан биргаликда яратдик ва синовдан ўтказдик. 2018 йил май ойида Esa Rantamo (ўқитувчи, профессионал йўналтирувчи шахс) мен
Дунёнинг аксарият таълим муассасалари ўз кийимига эга. Айниқса, бу мактабларга тегишли. Лекин Финляндияда бундай эмас. Финлар мактаб кийими керак эмас, деб ҳисоблашади. Пойабзал ҳам ихтиёрий.
Фин мактаблари юқоридан текширилмайди (1970 йилларда таълим соҳасида кўплаб назорат қилувчи органлар бекор қилинди). Мактаблар олий органларга ҳисобот бериши шарт эмас. Бу билан мактаблардан кўплаб ҳужжатларни олиб ташлаш, улар билан ишлаш тизимига барҳам берилди. Улар учун асосий нарса бу эмас, энг муҳими таълим сифати, болалар билан ишлашда вақтни бой бермасликдир.
Финляндияда асосий таълимда талабалар учун миллий тестлар йўқ. Бунинг ўрнига ўқитувчилар ўқув дастурида ўз мавзусини баҳолаш учун масъулдирлар. Сертификатнинг баҳоси ҳам ўқитувчи томонидан берилади. Ушбу баҳо асосида талабалар келгусида ўқиш учун танланади. Шундай қилиб, миллий ўқув дастури бўйича кенг тарқалган мавзуларни баҳолаш кўрсатмалари тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |