Феноменал хотира: хотирани мустаҳкамлашнинг 70 усули / тузувчи ва нашрга тайёрловчи Суннат



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/85
Sana23.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#147988
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85
Bog'liq
1245-f214a7f2

ЭСлАб қОлИШнИнг
янА бИР тАбИИй жАРАЁнИ
Ассоциациялар тузинг, улар 
яхши хотиранинг ҳақиқий сирлари-
дир. Унутманг, яхши хотира санъ-
ати – бу ўзимиз эсда сақлаб қо-
лишни истаган ҳар қандай маълу-
мотлар билан кўплаб ва турли хил 
алоқаларни яратиш санъатидир.
Ҳар бир ассоциация факт осиб қўйилган 
ўзига хос қармоқдир. Бу қармоқ ёрдамида 
факт тепага кўтарилади. 
МАШ
қ


121
Бундан келиб чиқадики, ассоциация бир 
вақтнинг ўзида хотираларни мустаҳкамлаш 
ва кейин уларни қайта тиклаш (чақириш) 
воситасидир. 
Ўтган мавзуларда биз хотира қанча кўп 
юкланса, у шунчалик самарали бўлиб бора-
ди, деган эдик. Энди биз хотирамизда факт 
ва маълумотлар шунчалик кўп бўлса, янги 
факт билан хотирада сақланаётган маълу-
мотлар ўртасида алоқани ўрнатиш шунча-
лик осон бўлади, дея оламиз. 
Француз иқилоби ҳақидаги ҳамма маълу-
мотларни билиб олиш жуда қийин бўлади. 
Ниманидир эслаб қолиш учун хотирада ал-
лақачондан бери сақланган қайсидир факт 
билан боғлаш (ассоциациялаш) керак. 
Янги фан ёки тилни ўрганиш аввалида 
предметни бундан кейин чуқурлаштириб ўр-
ганганда ассоциациялар (боғланишлар) ба-
засини тузиш учун энг оддий қўлланмадан 
бош лаш жуда фойдали бўлади. 
табиийки, мантиқий боғланиш (ассоциа-
ция)лар жуда муҳим. Бироқ уларни доим 
ҳам шакллантириб бўлмайди. Шунинг учун 
мантиқсиз, мажбурий, қулоғидан тортиб 
келтирилган боғланиш (ассоциация)лардан 
фойдаланишга менсимасдан қараманг. Улар 
сизнинг оғирингизни енгил қилиб беради. 
Ушбу курс давомида мнемотехника билан 
танишаётган пайтда сиз бунга амин бўласиз. 
Агар сиз одамнинг исмини имкон қадар 
эслаб қолмоқчи бўлсангиз, бу одамга боғлиқ 
ассоциацияларни кўпроқ шакллантиришга 


122
ҳаракат қилинг. Унинг ташқи кўриниши-
га синчиклаб қаранг, кузатинг ва қуйидаги 
боғланиш (ассоциация)ни шакллантиринг: 
бу жаноб ҳурпайган мўйлов қўйган экан. 
Уни сизга таништираётган пайтда рафиқан-
гизнинг дугонаси билан эзмаланиб ўтирар-
ди. Жаноб ҳам хонимнинг дўсти, деб фараз 
қилинг. Уларни сиз кирган пайтда турган 
жойлари – салоннинг бурчагида икковлашиб 
гап лашиб туришган деб кўз олдингизга кел-
тиринг. Дейлик, Элбек исми Дилбек исмига 
бир оз ўхшаб кетади, аммо ҳақиқатда улар 
жисмонан бир-биридан фарқланади, деб фа-
раз қилинг. Шу тарзда сиз кўп сонли боғла-
ниш (ассоциациялар)ни яратдингиз. 
Сиз ҳатто сўз ўйини шаклидаги ва аҳ-
моқона деб аталувчи ассоциациялар ҳам 
тузишингиз мумкин. Мадина хола қандай-
дир мевани тишламоқда (ва сиз ўз тасавву-
рингизда уни шу мевани тишлаётган қилиб 
тасвирлайсиз). Бу ҳеч қандай мазмунга эга 
эмас. Аммо таъсирли, ҳатто шуни айтиш 
мумкинки, ассоциа ция қанча ғалати бўлса, 
шунчалик таъсирли бўлади. 
Нима учун сиз харитадаги Италия юза-
сининг конфигурацияси (кўриниши)ни, ма-
салан, Венгрияникига қараганда яхшироқ 
эслайсиз. Чунки сиз Италиянинг харитада-
ги юзаси кўринишини этик шакли билан 
боғлайсиз (ассоциациялайсиз). Шу билан бир 
вақтда эса Венгриянинг юзаси ҳақида ҳеч 
қандай боғланиш (ассоциация) юзага кел-
майди. 


123
Сиз нима ҳақдадир эслашга уринаётга-
нингизда у билан боғланган (ассоциациялан-
ган) ғояларни ёки шароитларни хаёлан чақи-
ринг, уйғотинг. 
Қайсидир шеърни эслаш учун ундан ол-
динги шеърларни ёки ундан кейинги келади-
ганларни эсланг ва уларни яна айтиб, эслаб 
кўринг. Фотоаппаратингизни қаерга қўй-
ганингизни эслашингиз учун ундан охирги 
марта қачон фойдаланганингизни, қандай 
ишлатганингизни эслашга ҳаракат қилинг. 
Кейин ўзингизнинг уйга қайтаётган ва фото-
аппаратни даҳлизга қўяётган ва сал кейин-
роқ «мен уни олиб қўяман» деб айтаётгандек 
тасаввур қилинг. Шу лаҳзада сиз уни илиб 
қўйган жойингизни эслаш учун катта имко-
ниятга эга бўласиз. 
Кимнингдир фамилиясини эслаш учун сиз 
бу одамни охирги марта кўрган чоғингиз-
даги шароитларни тасаввур этишга уриниб 
кўринг. У айтган сўзларни, қилган ҳаракат-
ларини эсланг. Учрашувингиз вақтидаги ша-
роит ва ҳолатларни қайтадан ҳис қилишга 
уриниб кўринг. 
Агар ниманидир эслашни хоҳласангиз до-
имо шундай йўл тутинг, топишни истаган 
нарсангиз жойлашган ерни бир зумда эслаш-
га уринманг, аммо у билан боғлиқ тафсилот-
лар, деталлар ҳақида ўйланг, боғланиш (ассо-
циация)ни уйғотинг. Бутун бир авлод (гуруҳ)
дан қайсидир шоирнинг фамилиясини эсла-
ган бўлсангиз, сизнинг хотирангиздан сирға-
либ кетаётган бошқа фамилияни ёдингизга 


124
тушириш учун ҳаракатларингизни зое кет-
казманг. Номлари эсингизга тушган шоир-
ларнинг фамилияларини овоз чиқариб ёки 
шивирлаб айтинг, уларни такрорланг, бошқа 
ёзувчиларнинг номларини ҳам овоз чиқа-
риб айтинг. Агар бир неча дақиқадан сўнг 
сиз ўзингиз истаган шоирнинг фамилиясини 
эслолмасангиз, уринишларингизни 2 дақиқа-
га тўхтатинг. Бошқа бирор нарса ҳақида ўй-
ланг, ундан кейин эса ассоциациялар воси-
тасида эслашга ҳаракат қилиб кўринг. 
Кейинчалик биз мнемотехникада ассоциа-
циялар ўйнаган бош ролни кўрамиз. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish