Илова: Тўланган давлат божининг паттаси асли (нусхаси).
2021 йил 30-сентябрь
Аризачи: Кубаев Муроджон
Жиззах вилоят суди
Фуқаролик ишлари бўйича
апелляция судлов хайьатига
Иш бўйича жавобгар “FAYOZBEK MIRZO” МЧЖ раҳбари Маллабоев Умиджон Мирзараим ўғли томонидан
Апелляция шикояти
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 15.09.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, даьвогар Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят худудий бошқармасининг даьво талаблари қаноатлантирилган.
“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ Жиззах минтақавий филиали фойдасига жавобгар “FAYOZBEK MIRZO” МЧЖдан 184.803.623,26 сўм кредит қарздорлиги ва 17.150 сўм почта харажатлари жами 184.820.773,26 (бир юз саксон тўрт миллион саккиз юз йигирма минг етти юз етмиш уч сўм йигирма олти тийин) ундирилган.
Жавобгар “FAYOZBEK MIRZO” МЧЖдан давлат фойдасига 8.472.145 (саккиз миллион тўрт юз етмиш икки минг бир юз қирқ беш) сўм давлат божи ундирилган.
Ундурув Маллабоева Нафиса Гаппаровнага тегишли “CHEVROLET SPARK LS” русумли, 25 Y 343 CA давлат рақамли ва “CAPTIVA” русумли, 25 F 070 FA давлат рақамли ҳамда Хамрақулов Тоир Акбаровичга тегишли “ГБА СПГ LACETTI” русумли, 25 L 343 CA давлат рақамли автомашиналарга қаратилган.
“FAYOZBEK MIRZO” МЧЖнинг зиммасига кредит ҳисобига сотиб олинган “GENTRA” русумли автомашинани тегишли тартибда гаровга қўйиш мажбурияти юклатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 15.09.2021 йилдаги ҳал қилув қароридан қуйидагиларга кўра, норозиман;
Суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддаси талабига кўра, суд тақдим қилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан ишнинг хақиқий холатини, тарафларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини хар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга асосланган холда чоралар кўришга хақли деган талабларга тўлиқ риоя қилмади.
“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ Жиззах минтақавий филиали билан “FAYOZBEK MIRZO” МЧЖ ўртасида 2018 йид 23 июлда тузилган 340-сонли кредит шартномасига кўра, банк “FAYOZBEK MIRZO” МЧЖга “CAPTIVA” ва “GENTRA” русумли автомашиналарни сотиб олиш учун 3 йил муддатга, йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 350.000.000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Ушбу ажратилган кредитнинг таьминоти сифатида Жиззах шаҳар 2-сонли давлат нотариал идораси томонидан 2018 йил 25 июлда тасдиқланган ипотека шартномаси ва Жиззах шаҳар 4-сонли давлат нотариал идораси томонидан 2019 йил 8 октябрда тасдиқланган келишув битимига асосан Н.Маллабоевага тегишли “CHEVROLET SPARK LS” русумли, 25 Y 166 EA давлат рақамли ва “CAPTIVA” русумли, 25 F 070 FA давлат рақамли ҳамда Т.Хамрақуловга тегишли “ГБА СПГ LACETTI” русумли, 25 L 343 CA давлат рақамли автомашиналар гаровга қўйилган.
“FAYOZBEK MIRZO” МЧЖ раҳбари мен Маллабоев Умиджон АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Жиззах минтақавий филиали бошқарувчига 2020 йил 30-мартдаги 5-сонли хат билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси туфайли қурилиш материалларига бўлган талаб кескин камайганлиги, шунингдек, шлакаблок ғишт ишлаб чиқариш вақтинчалик номаьлум муддатга ёпилганлиги сабабли жамиятимизнинг иқтисодий кўрсаткичларига жиддий салбий таьсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19-мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таьсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 5969 сонли фармонида жахон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда, шу жумладан инсонларнинг харакатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали мисли кўрилмаган чоралар кўрилаётгани тилга олинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларига кредит олган тадбиркорларга коронавирус сабаб имтиёз давр беришни тавсия қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, банк билан тузилган кредит шартномасига асосан ажратилган кредит шартномаси бўйича 2020 йил 1 октябрга қадар имтиёзли давр беришингизни хамда кредитнинг охирги қайтариш санасини 6 (олти) ой муддатга узайтириб беришингизни сўрайман деб хат чиқардим.
Банкга ариза билан мурожаат қилганимдан кейин банк 2020 йил 10-апрелдаги 8-сонли ва 2020 йил 25-майдаги 16-сонли қарорлари мувофиқ банкдан ажратилган кредитларни қайтариш
муддатлари жорий йилнинг 1 октябр кунига қадар узайтирилганлигини инобатга олиб, тарафлар кредит шартномасига қуйидагича ўзгартириш киритишга келишдилар.
Кредит шартноманинг 2.2-банди қуйидаги тахрирда баён қилинсин деб кўрсатилди.
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Жиззах минтақавий филиали бошқармаси, “FAYOZBEK MIRZO” МЧЖ раҳбари Маллабоев Умиджон кафил, жавобгарлар Н.Маллабоева, Т.Хамрақулов ва хуқуқшунос, медиатер, А.Чутбоевлар 2020 йил 30-ноябрдаги Медиатив келишув тузулди.
Ушбу Медиатив келишувда,
Кредит қарздорликдан ўз вақтида қайтармаганлигим оқибатида, банк асосий қарздорлик 197.125.132,35-сўмдан, шундан муддати ўтган 43.799.954,35-сўм, кредитга ҳисобланган фоиздан 28.051.634,83-сўм қарздорлик вужудга келган.
Мазкур қарздорликни ундириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат Палатаси Жиззах вилоят худудий бошқармаси орқали фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даьво ариза билан мурожаат қилган. Мазкур низо юзасидан фуқаролик судида фуқаролик иши қўзғатилган.
Ушбу келишувга кўра, 2018 йил 23-июлдаги 340-сонли кредит шартномаси бўйича вужудга келган муддати ўтган 65.012.076,35 сўм асосий қарз суммасини, кредитга ҳисобланган фоиздан 32.487.288,37-сўмни жами 97.499.364-сўм қарздорликни жавобгар “FAYOZBEK MIRZO” МЧЖ раҳбари Маллабоев Умиджон, қўшимча жавобгарларнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Жиззах минтақавий филиалида очилган “Талаб қилиб олингунча омонат ҳисоб рақамидан ёки банкнинг кассасидан нақд шаклда кредит шартномаси бўйича мажбуриятни бажариш мақсадида кўрсатилган холда даьвогарнинг 29896000500000139001-сонли судда хисоб рақамига, гаров шартномасида ва бахолаш далолатномасида кўрсатилган суммадан келиб чиқиб, 5 банк иш кунида тўлайди” деб келишганмиз.
Шу келишув асосида 30.11.2020 йилда 1630900500466359103 ҳисоб рақамига 6.297.000, 19.374.000 сўм, 31.12.2020 йилда 80.000,
30.11.2020 йилда 16309000500466359103 ҳисоб рақамга 6.297.000 сўм,
30.11.2020 йилда 16309000300466359003 хисоб рақамга 19.374.000 сўм,
31.12.2020 йилда 16397000100466359003 хисоб рақамга 80.000 сўм,
31.12.2020 йилда 16309000500466359103 хисоб рақамга 1.230.000 сўм,
31.12.2020 йилда 16309000300466359003 хисоб рақамга 9.681.870,45 сўм,
29.01.2021 йилда 16309000500466359103 хисоб рақамга 1.490.235,33 сўм,
29.01.2021 йилда 16309000300466359003 хисоб рақамга 2.864.870,45 сўм,
30.07.2021 йилда 16309000300466359003 хисоб рақамга 10.532.670,46 сўм,
30.07.2021 йилда 16309000500466359103 хисоб рақамга 16.196.670,45 сўм,
30.07.2021 йилда 13105000000466359003 хисоб рақамга 23.221.409,09 сўм,
31.08.2021 йилда 16309000300466359003 хисоб рақамга 1.150.684,74 сўм,
31.08.2021 йилда 16309000500466359103 хисоб рақамга 3.106.052,24 сўм,
17.09.2021 йилда 16309000300466359003 хисоб рақамга 901.369,66 сўм,
17.09.2021 йилда 16309000500466359103 хисоб рақамга 1.834.826,62 сўм,
17.09.2021 йилда 13105000000466359003 хисоб рақамга 17.263.803,72 сўм,
Аризамга асосан тўхтатилган бўлсада мен ўз ихтиёрим билан жами 115.225.463-сўм пуллик тўлаб келганман. Мен кредит қарздорлик тўлашдан бош тортмаганман.
Суд менга суд бўладиган кун ҳақида хабардор қилмаган. Суд ишни менинг иштирокимсиз кўрган.
Даьвогар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Жиззах минтақавий филиали жавобгар “FAYOZBEK MIRZO” МЧЖ ҳар ойнинг 23 санасида тўловларни амалга ошириши белгиланган бўлсада, жавобгар мунтазам равишда шартнома шартларини бузиб келаётганлигини, тўловларни мунтазам кечиктириб келганлигини, 437 кундан буён тўламасдан келмоқда деб нотўғри кўрсатган.
Юқоридагиларга кўра, вилоят суди апелляция судлов хаятидан
Do'stlaringiz bilan baham: |