(PJIZ 2104003567153 рақамли жарима солиш тўғрисидаги
қарорни ғайриқонуний деб топиб бекор қилиш ҳақида)
Мен, Маллабоева Нафиса Гаппаровна жавобгар Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси Хамидов Лазиз Сардор ўғли томонидан 2021 йил 13-сентябрдаги PJIZ 2104003567153 рақамли жарима солиш тўғрисидаги қарорига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2020 йил 16-ноябрдаги 2-4301-2003/5972-сонли қарздор Маллабоева Нафиса Гаппаровнадан ундирувчи АТБ “Қишлоқ қурилиш банки”нинг Жиззах минтақавий филиали фойдасига ижро хужжати юзасидан 2021 йил 16-августда қўзғатилган 130121072403-сонли ижро ишини кўриб чиқиб, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда қарздорга ижро хужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 2021 йил 31-август кунига қадар муддат берилган.
Бироқ, тегишли огоҳлантиришга қарамасдан қарздор ижро хужжатида талабларни давлат ижрочиси белгиланган ихтиёрий муддатда узрсиз сабабларга кўра бажармаган.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245 прим 3-моддаси ва “Суд ҳаражатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 82, 86-моддаларини қўллаб, қарор қабул қилинган.
Ушбу қарор асосида Ш.Рашидов туман Файзобод махалласида яшовчи 1959 йил 5-апрелда туғилган Маллабоева Нафиса Гаппаровнага ЎзР МЖтКнинг 198 прим 1-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баровар миқдорида яьни 1.350.000 (бир миллион уч юзи эллик минг) сўм миқдорида жарима қўлланилган.
Мен, ушбу қарордан қуйидаги асосларга кўра, норозиман;
Мажбурий ижро бюроси 2020 йил 16-ноябрдаги 2-1301-2003/5972-сонли иш варақа бўйича давлат ижрочиси Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғриси”даги 23-моддада “суд ижрочиси ижро хужжатини суд ёки бошқа органдан ёхуд ундирувчидан (агар ижро хужжатини ижрога топшириш муддати ўтмаган ва мазкур хужжат ушбу қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлса) ижро учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиш шарт.
Суд ижрочиси ижро хужжатини олган кундан эьтиборан уч кундан кечиктимай ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор чиқаради.
Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро хужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эьтиборан кўпи билан беш кун муддат белгилайди ва қарздорга белгиланган муддат тугагандан кейин ижро хужжатидаги талаблар ундан ушбу қонуннинг 82-моддасида нузарда тутилган жаримани ундирган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисидаги маьлум қилади.
Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхаси у чиқарилган куннниг эртасидан кечиктирмай ундирувчига, қарздорга, шунингдек хужжати ижро этилиши лозим бўлган суд ёки бошқа органга юборилади” дейилган. МИБ Жиззах шаҳар бўлими суд ижрочиси “Ижро иши юритишни қўзғатиш” тўғрисидаги қарор қабул қилмаган.
МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси ижро варақа судга 2020 йил ноябрь ойида келиб тушган бўлса, 2021 йил 10-сентябргача ўн ой мобайнида бирор марта чақирмаган, чақирув хати юбормаган, қарор билан таништирмаган, тушунтириш ҳати олмаган. Огоҳлантириш хати берилмаган. МИБ Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Махмудов имзо билан юборилган 10.09.2021 йилдаги 10/6-785-21 сонли огоҳлантириш хатидаги Маллабоева Нафиса деб ёзилган ёзув ва имзо менга тегишли эмас. Негадир, МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ҳамидов Лазиз томонидан 13.09.2021 йилда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мен Ш.Рашидов туман худудида яшайман. Менинг номимга юборилган бир дона 10.09.2021 йилдаги огоҳлантириш хатини МИБ Жиззах вилоят бошқармаси томонидан юборилган.
Мен ҳозирги қарилик нафақасидаман. 588.000 сўм миқдорда нафақа оламан.
Мажбурий ижро бюроси қонуннинг талабларини қўпол равишда бузган деб ҳисоблайман. Мажбурий ижро бюроси 13.09.2021 йилдаги жарима солиш тўғрисидаги қарор нусхасини 2021 йил 22-сентябрда почта орқали келганда билдим.
Қонун бўйича “қарор устида қарор чиқарилган кундан эьтибордан ўн кунлик муддат ичида судга шикоят бериш мумкин” дейилган.
Мен, ушбу қарор почта орқали кеч олганлигим ва ижро хужжатларидан нусхаларини 24.09.2021 йилда олганлигим учун қарор устидан шикоят бериш муддатини ўтмаган деб ҳисоблашликни, агарда суд шикоят бериш муддатини ўтган деб ҳисобласа, шикоят бериш муддати ўтганлигини узр деб топишликни сўрайман.
МИБ Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.А.Махмудов томонидан 2021 йил 27-сентябрдаги 10/6-913-2-4816 сонли хабарномасига кўра, қарздорлар Н.Маллабоева, М.Кубаев ва У.Маллабоевларга нисбатан жарима солиш тўғрисидагиқарорини ижросини таьминлаш мақсадида 2021 йил 4-октябрь соат 10:00га мажбурий ижро таьйинланган. Менинг хусусий шикоятим мазмунан ҳал бўлгунга қадар ижрони тўхтатиб туришликни илтимос қиламан.
Юқоридагиларга кўра, суддан
Do'stlaringiz bilan baham: |