фавқулодда вазиятларда ўзаро ёрдамни ташкил қилиш мақсадида бошқа мамлакатларнинг ўхшаш миллий бўлимлари ва хизматлари билан икки томонлама алоқаларни ташкил қилиш;
Халқаро фуқаро мудофааси ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш;
илғор ғоя ва технологияларни илгари суриш ва тадбиқ этиш;
чегарадош давлатлар билан фавқулодда вазиятлар масаласида яхши қўшничиликни йўлга қўйиш.
Халқаро ҳамкорлик учта мақсадли вазифани амалга оширишни кўзда тутади:
табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш (фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш);
фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш, гуманитар ёрдам (фавқулодда халқаро ёрдам) кўрсатиш, гуманитар тадбирларда иштирок этиш.
ФВларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида қандай муаммолар мавжуд?
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга оид умумий муаммолари Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш муаммоси ҳар доим долзарб масалалардан бири бўлиб келган. Чунки, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш имконияти тўлиқ мавжуд бўлмаган шароитда уларнинг олдини олиш бўйича энг самарали усуллар қўлланилган тақдирда ҳам фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф этишнинг имкони бўлмайди. Бироқ шунга қарамай фавқулодда вазиятлар сонини камайтириш, уларнинг миқёсини чеклаш ва оқибатларини юмшатиш имкони мавжуд.
Бунда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш уларнинг оқибатларини бартараф этишга нисбатан иқтисодий жиҳатдан бир неча ўн, ҳатто бир неча юз баробар самарали ҳисобланади.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш – олдиндан ўтказилиб, фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса, одамлар соғлиғини сақлаш, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси;
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш кўплаб йўналишларда олиб борилади. Бундай йўналишларга қуйидагилар киради.
1. Фавқулодда вазиятлар мониторинги ва башоратини олиб бориш;
2. Табиий ва техноген хавфлардан келиб чиқиб ишлаб чиқариш кучларини тўғри жойлаштириш;
3. ИОлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш ва ошириш;
4. Имкон даражасида баъзи нохуш ҳамда хавфли табиий ҳодиса ва жараёнларнинг олдини олиш. Бунинг учун уларнинг тўпланиб борадиган вайронакор қувватни камайтириш;
5. Ишлаб чиқариш жараёнларининг технологик хавфсизлигини ошириш йўли билан авария ва техноген ҳалокатларнинг олдини олиш;
6. Фавқулодда вазиятлар манбаларининг олдини олиш, оқибатларини юмшатиш, аҳоли ва моддий воситаларни муҳофаза қилишга қаратилган муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
7. қидирув-қутқарув ишларини (ҚҚИ) амалга ошириш учун куч ва воситаларнинг доимий шайлигини таъминлаш;
8. Саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш;
9. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари (ХИО) фаолиятини лицензиялаш;
10. ХИОни эксплуатация қилиш жараёнида суғурта жавобгарлигини кўзда тутиш;
11. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасида давлат экспертизасини ўтказиш;
12. Табиий ва техноген хавфсизлик масаласида давлат назоратини олиб бориш;
13. Аҳолини ўз яшаш жойларида хавфли табиий ва техноген хусусиятли фавқудодда вазиятлар ҳақида хабардор қилиш;
14. Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун барча авариялар, фалокатлар, табиий офатлар ва бошқаларни бир тизимга солиш талаб этилади. Шундан келиб чиқиб республикамизда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таснифи қабул қилинган. Қабул қилинган тасниф фавқулодда вазиятларнинг уч турини ўз ичига олади - табиий, техноген ва экологик.