Фавқулодда вазиятлар, уларнинг турлари ва хусусиятлари. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари.
Режа:
1. Фавқулодда вазият ва унинг турлари
2. Фавқулодда вазиятларнинг тарқалиш кўлами
3. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари
4. Фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги Ўзбекистон
Республикаси қонунлари.Таянч иборалар. Фавқулотда вазият; табиий тусдаги ФВ; техноген тусдаги ФВ; экологик тусдаги ФВ; геологик табиий офатлар; гедрометереологик табиий офатлар; биологик табиий офатлар; ФВ тарқалиш кўлами.Фавқулодда вазият ва унинг турлариФавқулодда вазият – одамларнинг қурбон бўлиши, уларнинг соғлигига ѐки атроф – муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаѐт фаолияти шароитини издан чиқишига олиб келган ѐки олиб келиши мумкин бўлган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса ѐки бошқа табиий офатлар натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият хисобланади.
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
(КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБИГА КЎРА)
ТАБИИЙ ТЕХНОГЕН ЭКОЛОГИК
1 Геологик
2 Гидрометеорологик
3 Биологик
4 Транспорт авариялари ва халокатлари
4 Кимѐвий хавфли объектдаги авариялар
5 Ёнғин чиқадиган объектларда ФВ
6 Саноатдаги халокат ва авариялар
7 Гидротехник халокатва авариялар
8 Қуруқлик ҳолатиўзгариши
9 Атмосфера таркибўзгариши
10 Гидросфера ҳолатўзгариши
Ҳар бир фавқулодда вазият рўй бериш жойи, сабаби, кўлами, у билан боғлиқ бўлган моддий зарар ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туради.Ҳозирги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири фавқулодда вазиятлар, талофатлар, авариялар, фалокатлар ва турли-туман офатларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини башоратлаш, олдиндан давлат органлари ва аҳолини яқинлашиб келаѐтган офатдан огоҳ этишдан иборатдир.
Табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар
1.Хавфли геологик ҳодисалар:
одамлар ўлимига, маъмурий ишлаб чиқариш биноларини, технологик асбоб ускуналарининг, энергия таъминоти, транспорт коммуникациялари ва инфраструктура тизимларининг, ижтимоий йўналишдаги биноларнинг ва уй-жойларнинг турлича даражада бузилишига, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаѐт фаолиятининг издан чиқишига олиб келган зилзилалар;
одамлар ўлимига олиб келган ѐки олиб келиши мумкин бўлган ва хавфли ҳудуддан одамларни вақтинча кўчиришни ѐки хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчиришни талаб қилувчи ер кўчишлари, тоғ ўпиришлари ва бошқа хавфли геологик ҳодисалар.
2. Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар:
одамлар ўлимига, аҳоли пунктларини, саноат ва қишлоқ хўжалик объектларини сув босишига, инфратузилмалар ва транспорт коммуникациялари, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаѐт фаолияти бузилишига олиб келган ва шошилинч кўчириш тадбирлари ўтказилишини талаб қиладиган сув тошқинлари, сув ўпиришлари ва селлар;
аҳоли пунктларини, санаторий, дам олиш уйларидаги, соғломлаштириш лагерларидаги одамларнинг, туристларнинг ва спортчиларнинг жароҳатланишига ва ўлимига олиб келган ѐки олиб келиши мумкин бўлган қор кўчкилари, кучли шамоллар (довуллар), жала ва бошқа хавфли гидрометеорологик ҳодисалар.
3. Фавқулодда эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятлар:
ўлат, вабо, сарғайма, иситма каби сийрак учрайдиган касалликларни келтириб чиқарган алоҳида хавфли инфекциялар;
одамларда учрайдиган юқумли касалликлар риккетсиялар эпидемик тошмалар, терлама, Бриль касаллиги, Ку-иситма;
зооноз касалликлар-Сибир яраси, қутуриш;
вирусли инфекциялар –ОИТС;
эпидемия-алоҳида хавфли инфекцияларга тегишли бўлмаган, юқиш манбаи битта ѐки юқиш омиллари бир бўлган одамларнинг гуруҳ бўлиб юқумли касалланиши, бир аҳоли пунктида -50 киши ва ундан ошиқ;
аниқланмаган этиология билан гуруҳ бўлиб касалланиш -20 киши ва ундан ошиқ;
ташҳиси аниқланмаган безгак касаллиги- 15 киши ва ундан ошиқ;
ўлим ѐки касалланиш даражаси ўртача статистик даражадан 3 баравар ва ундан ошиқ бўлган вазият;
заҳарли моддалар билан заҳарланиш- жабрланганлар сони -10 киши, вафот этганлар сони – 2 киши ва ундан ошиқ;
озиқ-овқатдан оммвий заҳарланиш –жабрланганлар сони – 10 киши, вафот этганлар сони 2 ѐки ундан ошиқ;
эпизоотия – ҳайвонларнинг умумий қирилиб кетиши ѐки касалланиши;
эпифитотия- ўсимликларнинг оммавий нобуд бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |