Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish hamda tizimni takomillashtirish


* * *  266  ГАЗЛАРНИ БАЛЛОНЛАРДА САҚЛАШДА ТРАНСПОРТ ЁРДАМИДА



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/153
Sana13.07.2022
Hajmi4,9 Mb.
#784707
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   153
Bog'liq
2 5197559303229150350

* * * 


266 
ГАЗЛАРНИ БАЛЛОНЛАРДА САҚЛАШДА ТРАНСПОРТ ЁРДАМИДА 
ТАШИШДА ВА ЭКСПУЛАТАТЦИЯ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК 
МЕЪЁРЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ 
М.Эшмухаммедов (Тошкент давлат техника университети) 
Н.Фахритдинов (ФВВ Академияси) 
Аннотация
: Мақолада ҳозирги кундаги долзарб муаммо яъни газ 
сақланадиган баллонлардан тўғри фойдаланиш ва бир қанча талофатларнинг 
олдини олиш ҳамда газ баллонлардан фойдаланишдаги эҳтиёт чоралари 
ёритилган. Бундан ташқари, газ баллонларида портлаш хавфи ҳосил бўлиши 
мумкин бўлган ҳолатларининг олдини олиш ва ҳаётингизга бефарқ 
бўлмаслик кўзда тутилган. 
Annotation
: The article discusses the current problem of proper use of gas 
storage cylinders and the prevention of a number of losses, as well as precautions 
in the use of gas cylinders. In addition, gas cylinders are designed to prevent 
situations where there is a risk of explosion and not to be indifferent to your life. 
Аннотация

В 
статье 
рассматривается 
актуальная 
проблема 
правильного использования газовых баллонов и предотвращения ряда 
потерь, а также меры предосторожности при использовании газовых 
баллонов. Кроме того, газовые баллоны предназначены для предотвращения 
ситуаций, когда есть риск взрыва и не быть равнодушным к вашей жизни. 
Калит сўзлар
: газ баллон, Табиий газ, метан, ацетилен, пропан, бутан, 
этан, пентан, 
Ключевые слова
: газовый баллон, природный газ, метан, ацетилен, 
пропан, пропан, бутан, этан, пентан, 
Keywords
: gas cylinder, Natural gas, methane, acetylene, propane, butane, 
ethane, pentane,
озирги кунда халқ хўжалигида, хусусан турар жой биноларидаги 
ёнувчан газнинг портлаши билан боғлиқ бўлган аянчли ҳодисалар, 
юқори босим остидаги газ баллонларини қўллашда ёнғин 
хавфсизлиги нуқтаи назаридан алоҳида эътибор талаб қилмоқда. Газ 
сақланадиган баллонлардан тўғри фойдаланишни билиш хавф даражасини 
пасайтириш, талофат ва қурбонларнинг олдини олишга кўмак беради. 
Мазкур масалани ҳал этиш учун республикамиз аҳолисига газ 
баллонлари ва улардан тўғри фойдаланиш тўғрисида содда, аниқ 
маълумотлар бериш, замон талабига мос келадиган юқори сифатли маиший 
газ баллонлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш бугунги 
куннинг долзарб масалаларидан биридир.Айниқса буни видеороликлар 
орқали тушунтиришга ҳаракат қилиш самаралироқ ва ўзида соддаликни 
намоён этади. 
Табиий газ – бу асосан (98%) метан (СН
4
) ҳамда 2% бошқа оғир 
углеводородлар (пропан, бутан, этан, ва бошқалар)дан иборат бўлган газдир. 
Ҳ 


267 
Қайта ишлангунгача табиий газ ҳидсиз, рангсиз ва тамсиз бўлади. Газ 
сизиб чиққанда уни ҳидини сезиш учун унга одорандлар қўшилади. 
Одорантўзига хос ҳидга эга бўлган этилмер каптан (суюқликдир). 
Табиий газга 1000 м

ҳисобига ёз пайтида 16 грамм, қиш пайтида эса 19 
грамм этилмер коптан қўшилади. 
Табиий газ одам организмига бўғувчи газ тарзида (ҳавода 10% дан ортиқ 
концентрацияси мавжуд бўлганда, одамнинг бўғилишга сабаб бўлади) таъсир 
қилади. 
Табиий газ портловчи ва ёнувчи газдир. Газларнинг ҳаво билан 
аралашмаси эса портлайди. 
Табиий газ портлаш чоғида 1 см
2
майдон ҳисобига ўртача 8 кг. куч 
билан зарба бериши мумкин. 
Метан билан ҳаво аралашмаси алангасининг тарқалиш тезлиги 0,67 м/с. 
Табиий газнинг ёниш ҳарорати эса 2100 
0
С. 
Баллонлар – суюлтирилган ва сиқилган газларни сақлаш учун 
мўлжалланган сиғимлар ҳисобланади. Баллонлар пайвандлаган ёки бутун 
чўзилган, юқори қисми торайган сиғим бўлиб, пастки қисмида 
мустаҳкамлиги учун таглик ва юқори қисмида 2 та уланиш резьбалари 
мавжуд. Баллоннинг юқори қисмида паспорт маълумотлари ўйиб ёзилган 
бўлади, яъни ишлаб чиқарувчи завод, баллон рақами, ишлаб чиқариш санаси, 
кейинги синов санаси, ишчи ва синов босими, “ОТК” (Техник назорат 
бўлими) тамғаси. Баллонларни қайта текшириш 5 йилда бир марта ўткзилади 
ва баллонда кейинги синов санаси ўйиб ёзилади. 
Баллонларқуйидагиларгабўлинади: 
1.
Газнингтуригакўра: кислород, ацетилен, пропан вабошқалар; 
2.
Бўялишига кўра: кислород-кўк, ацетилен-оқ, пропан ва метан-қизил, 
углекислий газ-қора, водород-яшил, аргон-кулранг, гелий-жигарранг; 
3.
Ёзув матни ва ранги: Ацетилен-қизил, водород-қизил, кислород-
қора, пропан-оқ, қора, бошқа газлар-оқ; 
4.
Тузилиш бўйича – бутун чўзилган, пайвандланган: 
Пўлат газ баллонларинингкўриниши. 
Пропаннинг кимёвий формуласи – С
3
Н
8
, рангсиз газ бўлиб, молекуляр 
массаси 44,096 кг/м
3
ни ташкил қилади, ҳаводан оғир, ёнувчан, чақнаш 
температураси -96
о
С, ўз-ўзидан алангаланиш температураси 470 
о
С, 
максимал портлаш босими 843 кПа ни ташкил қилади. Пропан махсус 
баллонларда сақланади, транспортировка қилинади ва фойдаланилади. 
Пропан баллонлари ҳажми бўйича 4 хил: 5, 12, 27, 50 литр бўлиб, 
ҳозирги вақтда асосан 27 ва 50 литр ҳажмли баллонлардан фойдаланилмоқда. 
27 литрли баллон – жўмраги – ГОСТ 21804-94, конуссимонрезбали, 
баллон қизилрангга бўялган, В Ст.3 спрусумли пўлатдан бажарилган. 
Геометрик ўлчамлари: баландлиги 600 мм, диаметри – 299 мм, корпус 
деворининг қалинлиги – 3 мм. Бўш баллон оғирлиги – 14,4 кг, 
тўлдириладиган газ оғирлиги – 11,4 кг, сиғими 27 литр, ишчибосим – 160 
Атм, синов босими- 250 Атм. 


268 
50 литрли баллон –жўмраги – ГОСТ 21804-94, конуссимонрезбали, 
баллон қизилранггабўялган, В Ст.3 сп русумли пўлатдан бажарилган. 
Геометрик ўлчамлари: баландлиги 960 мм, диаметри – 299 мм, корпус 
деворининг қалинлиги – 3 мм. Бўш баллон оғирлиги – 22 кг, тўлдириладиган 
газ оғирлиги – 21,2 кг, сиғими 50 литр, ишчи босим – 160 Атм, синов босими 
– 250 Атм. 
Фуқаролар баллонларда текширувни амалга ошириши ва зарур тезкор 
шароитларда хавфсизлик чораларига бепарво ҳолда қарамасликлари лозим.
Истеъмолчилар кўпинча хавф-хатарни ўйламасдан, пулни тежашга интилади. 
Шу боис, арзон ва фойдаланилган (қўл бола ясалган) газ баллонларини ҳарид 
қиладилар. Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, юқори ҳароратда газ 
кенгайиб, босим ортиши натижасида баллондан чиқиш йўлларини 
қидиради. Кўп ҳолларда, истеъмолчилар газ баллонларини ташқи томонда, 
яъни қуёш нурлари тушиб турадиган жойларда сақлашади, бу эса жуда 
хавфли ҳисобланади. 
Пропан газ баллонларининг белгиланиши ва бўялиши. Пайвандлаш 
пўлат пропан (пропан-бутан) газ баллонлари ГОСТ 15860-84 ва ГОСТ 949-73 
меъёрий ҳужжатига кўра, ёзувлари оқ рангда ва кўриниши қизил ранг билан 
бўялади. 
Пропан газ баллонларининг паспорти. Пропан баллонларининг 
маҳкамловчи вентилининг пастки қисмида махсус металл доира ўрнатилади 
ва белгиланган ёзувлар киритилади. 
Пропан газ баллонларинингпаспортидагимаълумотларнингкўриниши. 
Пропан газ баллонларинининг паспортида қуйидаги кенгайтирилган 
маълумотлар ёзилади:
1.
Пропан баллонининг ишчи босими (1 МПа ~ 10 атм). 
2.
Пропан баллонини текшириш (синов) босими. 
3.
Пропан баллони ҳажми. 
4.
Пропан баллонини ишлаб чиқарган корхонанинг рақами. 
5.
Пропан баллонини ишлаб чиқарилган санаси «ММ.ГГ.АА» 
форматида, «ММ» пропан баллонини ишлаб чиқариш санаси, «ГГ» – ишлаб 
чиқарилган йили, «АА» – баллонни текширувдан ўтказиш йили. 
6.
Баллонни ишлаб чиқарилган вақтда бўш ҳолда оғирлиги. 
7.
Пропан баллонини ўртача тўлдирилган ҳолдаги оғирлиги. 
8.
Пропан баллонини кейинги кўрикдан ўтказилгандаги маълумоти “Р-
АА” форматида, “Р” – баллонни кўрикдан ўтказган корхона ёки объектни 
тамғаси, “АА” – кўрикдан ўтказилган йили. 
Газ баллонларида асосан қуйидаги ҳолатларда портлаш хавфи 
ҳосилбўлиши мумкин: 

Баллондан газни юқори тезликда чиқиши унда статик электр ҳосил 
бўлиб, газ жўмраги орқали баллондаги чиқиш жойини электрлаштириши 
натижасида учқун ҳосил қилиши мумкин. 

Баллондаги газ босимининг рухсат берилган босимдан ошиши 
(баллондаги босимнинг қуёш нури ёки бошқа иссиқлик манбаи таъсирида) 


269 

Баллон металининг емирилиши натижасида деворининг юпқаланиши, 
баллонни бажаришда талабга жавоб бермайдиган материаллардан 
фойдаланганда, қишки вақтда ҳаво ҳароратининг пасайиши билан баллон 
металининг пластиклик хусусияти пасайиб, зарб етказилганда баллон метали 
парчаланиши; 

Баллонларнинг ўз вақтида техник созлиги ва яроқлилиги махсус 
рухсатномага эга бўлган ташкилотлар томонидан текширувдан яъни махсус 
лабораторияда синовидан ўтказмасдан узоқ вақт давомида эксплуатация 
қилиш давомида портлаши ёки ёрилиши мумкин. 

Баллонлар бино иншоотларнинг ичида ёки атмосфера ёғинлари ва қуёш 
нуридан ҳимояланган ҳолда ташқарида сақланиши зарур. Бу талаб “Аҳоли 
кўп йиғиладиган масканлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари. Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сонли 
қарори билан нинг 2.2-бандида – Ошхонадаги ва бошқа плиталарни газ 
билан таъминлайдиган газли баллон сиғимлари (12 литр ҳажмдан юқори 
бўлса) бинога кириш жойидан 5 метрдан кам бўлмаган масофада, деворнинг 
эшик ромлари ўрнатилмаган томонига ёнмайдиган материалдан қурилган 
алоҳида хона ёки махсус қутига ўрнатилиши, бунда баллонлар сони 3 тадан 
кўп бўлмаслиги кераклиги белгилаб қўйилган. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, демак, газ баллонларида портлаш 
хавфи ҳосил бўлиши мумкин бўлган ҳолатларининг олди олиш ва юқорида 
келтирилган талабларга риоя қилиш, газ баллонлари билан боғлиқ содир 
бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсизликларнинг олди олинган 
бўлади. 4 метр бўлган

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish