Биологик фанлар тизимида тутган ўрни. - Зоология жуда кенг тармокли комплекс фан бўлиб, бир қанча мустақил фанларни ўз ичига олади.
- Систематика турларнинг хилма-хиллиги, уларнинг ўзаро ўхшашлиги ёки бир-биридан фарки асосида турли систематик группалар ўртасидаги иерархия (тобелик) муносабатларини ўрганади. Систематиканинг асосий мақсади ҳайвонларнинг тарихий ривожланишини акс эттирувчи табиий системани ишлаб чикишдан иборат.
- Морфология хайвонларнинг ташки, анатомия – ички тузилишини ўрганади.
- Солиштирма ва эволюцион морфология турли систематик гуруҳларга мансуб бўлган ҳайвонларнинг тузилиши ва уларнинг тарихий ривожланиш йўлини текширади.
- Эмбриология хайвонларнинг эмбрионал ривожланиши (онтогенез)ни, филогенетика эса хайвонот дунёсининг эволюцион тараққиёт йўлини, экология хайвонларнинг ташқи муҳит билан ва ўзаро муносабатларини ўрганади.
- Этиология хайвонларнинг турқ-атворини солиштириб ўрганади. Зоогеография фани зоология ва физик география фанларининг бир тармоғи бўлиб, ҳайвонларнинг қуруқлик ва сувда тарқалиши билан боғлиқ бўлган омилларни текширади.
- Палеозоология қадимги геологик даврда яшаб, ҳозир қирилиб кетган ҳайвонларни ўрганади. Бу фан филогенетика ва эволюцион морфология билан узвий боғланган.
- Физиология фани эса ҳайвонлар организми функцияларини ўрганади.
ЗООЛОГИЯДА ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ - I. Тавсифий ёки кузатиш методи;
- II. Эксперименталь тадқиқотлар методи;
- 2.1. Анатомик метод;
- 2.2. Гистологик метод;
- 2.3. Цитологик метод;
- 2.4. Кариологик метод;
- 2.5. Биохимик метод;
- 2.6. Молекуляр-биологик метод;
- III. Қиёслаш (таққослаш) метод;
- IV. Cтатистик метод (Биометрия);
- V. Тарихий метод.
ЗООЛОГИЯ ТЕКШИРАДИГАН ОБЪЕКТЛАРИГА БИНОАН ҲАМ БИР КАНЧА ФАНЛАРГА АЖРАЛАДИ. - протозоология - бир хужайрали хайвонларни;
- гельминтология – паразит чувалчангларни;
- энтомология – хашаротларни;
- акарология – каналарни;
- малакология – моллюскаларни;
- _______________________________________________________
- Ихтиология – баликларни;
- Герпетология – сувда ва қуруқликда яшовчи ҳамда судралиб юрувчиларни (айрим адабиётларда амфибияларни ўрганувчи фанни батрахология деб ҳам атайди);
- Орнитология – қушларни;
- Териология – сутэмизувчиларни ўрганади.
| - Бош суяксизлар (ланцетниклар)
| | - Тўгарак оғизлилар (миногалар миксинлар)
| | | | - Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар
| | | | | | | - Хордалиларга денгизда маълум даражада ўтроқ ҳаёт кечирувчи қобиқлилар (аппендикулярия, асцидия, сальплар) ҳам киришини А.О.Ковалевский (1840-1901) ўз текширишларида аниқлаган.
- Айрим белгилари билан хордалиларга ўхшаш бўлган ичак билан нафас олувчилар (Enteriopneusta) ҳам баъзан хордалилар типига киритилади.
- Международный кодекс зоологической номенклатуры (МКЗН) (англ. International Code of Zoological Nomenclature, фр. Code international de nomenclature zoologique) — международно признанный свод правил, касающихся употребления научных названий таксонов (системати-ческих групп) животных. Очередная редакция Кодекса утверждается на международных зоологических конгрессах. В настоящее время действует четвёртое издание Кодекса, вступившее в силу с 1 января 2000 года. По традиции, официальные языки Кодекса — французский и английский (версии, опубликованные на этих языках, считаются эквивалентными друг другу и публикуются одновременно). Все издания Кодекса, начиная со второго (1964), переведены на русский язык.
- ХОРДАЛИЛАРНИНГ АМАЛИЙ ВА ХЎЖАЛИК АҲАМИЯТИ
| | | | | | - Бу ҳайвонларнинг энг юксак даражада тузилган ва мураккаб гуруҳи бўлиб, хилма-хил шароитда яшайдиган жуда кўп (40 минг атрофида) тури бор. Улар бутун Ер юзида тарқалган. Агар организм билан яшаш шароитининг ўзаро боғлиқлиги эътиборга олинса, хордалилар тузилиши хилма-хиллиги ва физиологиясининг йўналиши ва яшаш муҳити билан ўзаро муносабатининг мураккаблигига ҳам боғлиқ эканлигини тушунамиз.
| - Хордалилар одам хўжалик фаолиятининг хилма-хил соҳасида ниҳоятда катта аҳамиятга эга. М-н, хонаки ҳайвонларнинг деярли ҳаммаси хордалилардир. Ёввойи ҳайвонларни овлаш хўжалик оборотида катта аҳамиятга эга бўлган кўп миқдорда гўшт, мой, тери, мўйна ва бошқа маҳсулотлар тайёрлаш имконини беради.
- Хордалиларнинг фойдаси билан бир қаторда зарари ҳам оз эмас.
| - Хордалилар ҳамма вақт хилма-хил тадқиқотлар учун материал бўлиб ҳисобланган. Бу гуруҳ мисолида систематика, қиёсий анатомия, эмбриология, экология, биогеография, палеонтология, филогенетика, эволюцион назариянинг кўп умумий масалалари ҳал этилган ва ҳал этилмоқда.
| - (Лотинча: Fauna – ўрмон ва далалар маъбудаси, ҳайвонлар тўдасининг ҳимоячиси (ҳайвонот олами)) – муяйян худудда яшайдиган ҳайвон турлари мажмуи.
- P.s. Ер юзининг фаунаси 2 миллион атрофидаги ҳайвон турларидан иборат бўлиб, мутахассислар томонидан ҳар йили 10 минг атрофида янги турлар топилмоқда.
- Республика фаунаси жуда қадимий бўлиб, у мураккаб генетик ришталар билан боғланган. Бу ўлкада Турон ва Туркистон эндемик ва автохтон турларининг аҳамияти катта. Шу билан биргаликда тарихий ўтмишда бу ерга бошқа ўлкалардан – Марказий Осиёдан, Ҳинди Хитойдан, Ўрта Ер денгизи атрофларидан, Евроосиё чўлларидан кириб келган ҳайвон гуруҳларининг ҳам муайян ўрни мавжуд. Фаунанинг бир қисми эса Узоқ Шарқ, Кавказорти ва Америкадан олиб келиб иқлимлаштирилган ёки тасодифан келиб қолган турлардан иборат.
Ўзбекистонда фауна хилма-хиллиги ҳолати - Ўзбекистон табиатининг биологик ва ландшафтлар хилма-хиллиги – миллий бойлигимизнинг ажралмас қисмидир. Бу бойлик бир неча минг йиллик эволюция давомида юзага келган ҳамда аждодларимиз томонидан бизга қолдирилган улкан меросдир. Зиммамизда бу меросни авлодларга хилма-хил ва барқарор тизим кўринишида қолдиришдек улкан масъулиятли вазифа турибди.
- Ўзбекистоннинг Ўрта Осиё минтақасидаги бир қанча биогеографик ўлкалар туташган худудида жойлашганлиги, унинг ҳайвонот оламининг ниҳоятда ранг-баранглигини белгилайди. Чўл ва саҳролардан иборат кенг текисликлар, тоғ даштлар, ўрмонлар, яйловлар, тўқайзорлар, сув ҳавзалари, маданий ландшафтлар – буларнинг барчаси ўзига хос фаунистик мажмуаларга эга экотизимларни ташкил этади.
Ўзбекистонда ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллиги | | | - Шундан,
- Қизил китобга киритилганлари
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | 1-мавзу: Чалахордалилар –Hemochordata типи. Ичак билан нафас олувчилар – Enteropneusta синфи - РЕЖА:
- 1. Чалахордалилар типига тасниф. Классификацияси.
- 2. Ичак билан нафас олувчилар (Enteripneusta) синфи вакилларининг тузилиши;
- 3. Тана бўшлиғи;
- 4. Органлар системаси (қон айланиш, айириш, нерв, сезги, жинсий);
- 5. Ривожланиши;
- 6. Экологияси;
- 7. Филогенияси;
- 8. Қанотжабралилар синфи.
Чалахордалилар (Hemichordata) типи - Тубан тузилган иккиламчи оғизли ҳайвонлар. 100 га яқин тури маълум. Денгизларда якка ҳолда сув тубидаги лойга кўмилиб ёки колония бўлиб ҳаёт кечиради. Танаси билатериал симметрияли бўлиб, 3 бўлим: хартум (бош қалқони), ёқача ва гавдадан ташкил топган. Целом бўшлиғи хартумида битта, ёқача ва гавдасида эса бир жуфтдан бўлади.
- Строение баланоглосса. А - общий план строения: 1 - хоботок; 2 - воротничок; 3 - туловище; 4 - жаберные отверстия: 5 - половые поры; 6 - печеночные железы. В - строение баланоглосса: 1 - продольные мышцы хоботка; 2 - полость хоботка; 3 - клубочек; 4 - сердце; 5 - канал нервной трубки; 6 - спинной кровеносный сосуд; 7 - жаберные щели глотки; 8 - кишечный отдел глотки; 9 - брюшной кровеносный сосуд; 10 - полость воротничка; 11 - рот; 12 - скелетная пластинка; 13 - нотохорд
- Чалахордалилар ичак деворида нотохорд деб аталадиган хартумни тутиб туриш вазифасини бажарадиган орган ҳосил бўлади.
- Ичак деворида жуфт жабра ёриқларининг бўлиши уларни хордалилар типи билан яқинлаштиради.
- Ичак билан нафас олувчиларнинг биринчи вакили 1821 йилда И.Ф.Эшшольтц томонидан топилган. У “Рюрик” русс кораблида О.Е.Коцебу экспедицияси аъзоси бўлган. Тинч океанининг Маршалл оролларида йирик чувалчангсимон ҳайвонни топган, уни PTYCHODERA LAVA деб атаган.
- Бироз кейинроқ, яъни 1829 йилда Ўрта Ер денгизида бир гуруҳ италиялик олимлар томонидан BALANOGLOSSUS CLAVIGERUS топилган. Бундай ғайриоддий ҳайвонларнинг топилиши зоолог мутахассисларнинг диққатини ўзига тортган.
- XIX асрда кўпчилик зоологлар (В.Кюкенталь, А.Агассиц ва б.) ичак билан нафас олувчиларни чувалчангларга тегишли ҳайвонлар деб ҳисоблашган. Масалан, А.Агассиц фикри бўйича, баланоглосс немертинлар ва метамер чувалчанглар ўртасидаги оралиқ форма деб ҳисоблашган. Бошқа олимлар бўлса бу ҳайвонларни танасида сегментлари кам чувалчанглар қаторига киритишган. А.О.Ковалевский (1866) баланоглосс анатомиясини атрофлича ўрганиш натижасида бу гуруҳ ҳайвонларнинг чувалчангларга умуман алоқаси йўқ эканлигини ва уларнинг хордалиларга яқин туришлигини исботлаган.
- Баъзан чалахордалиларга яна битта ўзига хос PLANCTOSPHAEROIDEA синфини ҳам киритишади. Бу синф ягона тур Planctosphaera pelagic - планктосферани ўз таркибида сақлаб, пелагиаль ҳаёт тарзига эга. Планктосферанинг биологияси яхши ўрганилмаган.Ташқи томондан улар ичак билан нафас олувчиларнинг личинкаларига ўхшайди. Унинг тиниқ шарсимон танаси диаметри 2 см атрофида бўлади.
Ичак билан нафас олувчилар (Enteropneusta) синфи - Денгиз тубида ин қазиб яшайдиган 75 турга яқин вакиллари маълум. Кўпчилик турлари бир неча см, айримлари эса 2.5 м га етади.
- Ўртача 10-15 см узунликда бўлади.
- Balanoglossus cornosus, B.clavigerus ва б. – 1.5 м, энг йирик ичак билан нафас олувчи B.gigas – 2,5 м. Унинг танасининг диаметри ўртача 2 см. Бу ичак билан нафас олувчиларнинг гигант вакили Жанубий Американинг Атлантика океани қирғоқларидан топилган, кейинчалик маълум даражада Бразилияда ҳам учрашлиги маълум бўлган. 1962 йилда ўша худудлардан ичак билан нафас олувчиларнинг яна бир йирик (гигант) вакили (2 м атрофида) топилиб, унинг Willeya авлодига мансублиги аниқланган.
- Уларнинг ранги турлича бўлади. Кўпинча оқ-кулранг тусдан ёрқин сариқ тусгача бўлишлиги мумкин. Баъзан сарғиш-жигарранг ва жигарранг индивидлар ҳам учрайди. Аммо, улар орасида бошқа рангларга бўялган турлар ҳам учрайди. М-н, Saccoglossus pusillus – ёрқин қизил рангга, Ptychodera flava – апельсин рангида, Glandiceps – тўқ жигарранг, Ptychodera erythraea – бинафша рангида бўлади.
ТУЗИЛИШИ - Танаси хартумча, ёқача ва гавда деб аталадиган 3 та бўлимдан иборат. Хартумча ёнғоқсимон шаклда, унинг ингичкароқ асосини ёқача ўраб туради. Гавдаси олдинги қисмининг ён томонларида икки қатор майда жабра ёриқлари жойлашган. Бутун тана юзасини бир қават киприкли эпителий ҳужайралари қоплаб туради. Эпителий қавати остида ҳалқа ва бўйлама силлиқ мускул қаватлари жойлашган.
- Халқуми қизилўнгач билан туташган. Қизилўнгачнинг ён деворларида икки қатор жабра ёриқлари жойлашган. Жабра ёриқлари орасидаги тўсиқлар қон томирлари билан таъминланган. Қон томирларига жабра ёриқлари орқали ўтадиган сувдан кислород диффузия йўли билан ўтади. Ўрта ичаги олдинги қисмининг ён томонларида жуда кўп ён халтачалари жигар финкциясини бажаради.Ўрта ичакнинг найга ўхшаш иккинчи қисми орқа ичакка ўтади. Орқа ичаги анал тешигига очилади.
Тана бўшлиғи - Целом хартумида тор найга ўхшаш сақланиб қолган бўлиб, ёқача ва гавдасида бир жуфт (чап ва ўнг) халтачаларни ҳосил қилади.
Қон айланиш системаси – ёпиқ тарзда - Яхши ривожланган қорин ва орқа қон томирларидан иборат. Орқа қон томири ёқача орқали хартумга ўтади ва бу ерда кенгайиб, қон лакунини ҳосил қилади. Бу жойда майда алмашинув маҳсулотлари тўпланиб, хартум целомига, ундан хартум тешиги орқали ташқарига чиқариб юборилади. Орқа томири орқали қон олдинга оқади ва қисман жабраларга кетадиган жуфт томирларга ўтади. Жабра ёриқлари деворида қон томирлари лакунлар тўрини ҳосил қилади, бу ерда оксидланган қон қорин томирларига келади.
- Қоннинг асосий қисми эса хартум лакунига келади, у ердан иккита ҳалқумолди томирлари билан халқумни айланиб ўтиб, қорин қон томирларига келиб қуйилади. Қон қорин томиридан тананинг кейинги томонига оқади ва ичак ёнидаги қон томирлари орқали орқа қон томирига келиб қўйилади. Қоннинг қон томири бўйлаб ҳаракатланиши хартум билан қон лакуни оралиғида жойлашган мускулли пуфакчага ўхшаш юракнинг ритмик қисқариши ва кенгайиши билан боғлиқ. Мускуллар қисқарганда пуфакча тораяди, лакун бўшлиғи кенгайиб, қон бу бўшлиқни тўлдиради. Мускуллар бўшашганда эса пуфакча кенгайиб, қон лакунлардан халқумолди халқа томирларига ҳайдаб чиқарилади.
- Класс Enteropneusta: 1 - Balanoglossus (совр.): 1а - общий вид, 1б - схематический разрез через головной отдел, 1в - в прижизненном положении; в - воротник, жщ - жаберные щели, крс - кровеносные сосуды, не- нервные стволы, нх - нотохорда, р - рот, т - туловище, х - хоботок
Айириш системаси - Айириш системаси целомда жойлашган буйраклардан иборат. Тубан вакилларда айириш органлари 2 жуфт киприкли калта найчалардан иборат. Найлар хартумдан ва ёқача целомларидан бошланади. Хартумдаги найлар хартумнинг орқа томонига, ёқадаги айирув найлари эса жабра ёриқларига очилади.
Нерв системаси - Асосий нерв стволи 2 та – орқа ва қорин томонида жойлашган. Қорин нерв стволи анча кучсиз ривожланган бўлиб, фақат танасининг кейинги гавда қисмида ривожланган. Орқа нерв стволи эса тананинг кейинги қисмидан бошланиб, хартумга кириб боради. Бу нерв стволи тананинг ёқача қисмида эпителий юзасида жойлашган, бирмунча ихтисослашган найсимон шаклда бўлади. Бундай нерв найини умуртқали ҳайвонларнинг орқа мияси билан қиёслаш мумкин. Бундай МНС билан бир қаторда терида жуда кўп нерв чигаллари ҳам бўлади.
- Torquarator bullocki – первый описанный представитель глубоководных кишечнодышащих. Фото: Holland et al., 2005
Сезги органлари - Сезги органлари бўлмайди. Терисида жуда кўп ёруғликка сезгир хужайралар жойлашган.
Жинсий системаси - Айрим жинсли ҳайвонлар. Жинсий системаси содда тузилган. 30 жуфтдан ортиқроқ жинсий безлари ичагининг 2 ёнида танасининг ўртасида жойлашган. Улар битта ҳолатдан ташқари, асосан жинсий йўл билан кўпаяди. Жинсий ҳужайралари ташқи муҳитда уруғланади. Деярли уларнинг барчаси тухум қўювчи ҳайвонлар ҳисобланади. Жинсий диморфизм ривожланмаган.
Ривожланиши - Тухуми тўлиқ, текис радиал бўлиниб, бластулани, кейин инвагинация йўли билан гаструлани ҳосил қилади. Гаструланинг бластопор тешиги жойлашган томони кейинги, унинг қарама-қаршиси олдинги томонда бўлади. Кейинчалик бластопор ўрнига анал тешиги пайдо бўлади, оғиз тешиги қорин томондан эктодерманинг ботиб кириши натижасида ҳосил бўлади. Мезодерма энтероцел йўл билан ҳосил бўлади. Эндодермал ичакнинг олдинги қисми ажралиб чиқиб, тоқ бўртмани ҳосил қилади. Худди шу йўл билан ичакнинг 2 та ён бўртмалари ҳосил бўлади. Бу бўртмалар кейинчалик 3 та (хартум, ёқача, гавда) целомик халтачаларини ҳосил қилади.
- Ичак билан нафас олувчилар ўртасида битта тур – Xenopleura vivipara тирик туғувчи ҳисобланади. Битта тур – Balanoglossus proliferans – жинссиз ва жинсий йўллар билан кўпайиш хусусиятига эга.
- Кўпчилик ичак билан нафас олувчиларнинг тухумидан эркин сузиб юрадиган торнария личинкаси чиқади. Личинканинг танаси узун киприклар чамбари билан ўралган. Улардан бири оғиз олдида, иккинчиси анал тешиги олдида жойлашган.
- Киприкларнинг жойлашиш хусусияти билан торнария личинкаси нинатерилиларнинг личинкасига бирмунча ўхшайди. Кейинроқ личинкасининг учта бўғими чўзилиб, учта тана бўлимини ҳосил қилади. Ичак деворида жабра ёриқлари пайдо бўлади. Личинка сув тубига чўкади ва лойга кўмилиб олади.
- Ичак билан нафас олувчиларнинг личинкаси – торнария фанга анча вақтдан бери маълум. Уни 1850 йилда И.Мюллер илк бор фанга киритган. Аммо, бу личинка ташқи кўриниши бўйича ингатанлиларнинг личинкасига жуда ўхшаш бўлганлиги сабабли, узоқ вақт мобайнида уни денгиз юлдузларидан бирининг личинкаси деб ҳисоблаб келишган. Фақатгина 1870 йилда И.И.Мечников торнария баланоглосснинг личинкаси эканлигини исботлаб берган.
Экологияси - Кўпчилик ичак билан нафас олувчилар сув тубидаги лойда қурган “U” шаклидаги инларида ҳаёт кечиради. Иннинг очиқ учки қисми лойдан чиқиб турган. Улар лойни ютиб, ундаги микроорганизмлар (фораминифералар, сувўтлар ва бошқалар) ҳамда детрит билан озиқланади. Баланаглосс (Balanaglossus clavigerus) Ўртаер денгизида учрайди.
- Норка Balanoglossus clavigerus с животным: 1 - U-образная норка с выходом и дополнительными боковыми ходами; 2 - баланоглосс; 3 - кучка экскрементов; 4 - грунт
Филогенияси - Ичак билан нафас олувчиларни зоологлар узоқ вақт давомида чувалчанглар қаторига қўшиб келишган. Фақат А.О.Ковалевский (1867) уларни хордалиларга яқин туришини исбот қилиб берди. Жабра ёриқлари, орқа нерв найи, нотохорди ва юрак халтасининг бўлиши билан улар қобиқлиларга ўхшайди. Лекин тухум ҳужайрасининг майдаланиши, анал тешигининг бластопор ўрнида ҳосил бўлиши, иккиламчи оғизнинг келиб чиқиши, мезодермани энтероцел усулида ҳосил бўлиши, шунингдек торнария личинкасининг тузилиши уларни нинатерилиларга яқин ҳайвонлар эканлигини кўрсатади.
- Филогенетические отношения между вторичноротыми животными.
Do'stlaringiz bilan baham: |