Фауна хилма хиллигини сақлашнинг қонуний асослари



Download 10,2 Mb.
bet1/6
Sana19.04.2022
Hajmi10,2 Mb.
#564063
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Umurtqalilar zoologiyasining obyektlari, predmeti, maqsadi, vazifalari va rivojlanish tarixi. Xordalilar tipining umumiy tavsifi va sistematikasi.

УМУРТҚАЛИЛАР ЗООЛОГИЯСИ

КИРИШ

  • Умуртқали ҳайвонлар зоологияси (аниқроғи хордалилар зоологияси) систематик зоологиянинг якунловчи қисми бўлиб, хордалилар (CHORDATA) типига бағишланган. Бошқа ҳайвонлар типи орасида хордалилар алоҳида диққатга сазовордир.
  • Хордалилар икки томонлама симметрияли, иккиламчи тана бўшлиғига эга бўлган ҳайвонлар. Уларнинг нерв системаси, айириш органлари, қон айланиш, ҳазм қилиш системалари яхши ривожланган.
  • Хордалилар учун хос хусусиятлар қуйидагилардан иборат:
  • 1. Танасининг орқа томони бўйлаб торга ўхшаш таранг тортилган ўқ скелет – хорда ўтган. Тубан тузилган хордалиларда хорда ҳайвоннинг ҳаёти давомида сақланиб қолади. Кўпчилик хордалиларда эса хорда фақат эмбрионал ривожланиш даврида бўлиб, кейинчалик унинг ўрнига умуртқа поғонаси пайдо бўлади.
  • 2. Ўқ скелети устида ичи ковак най шаклидаги МНС жойлашган. Нерв найининг ичи невроцел деб аталади. МНС нинг найсимон тузилиши (қобиқлилардан ташқари) барча хордалилар учун хосдир. Кўпчилик хордалиларда нерв найининг олдинги қисми йўғонлашиб бош мияни, қолган қисми орқа мияни ҳосил қилади.
  • 3. Ҳалқуми деворида жабра ёриқлари ҳосил бўлади. Бирламчи сув ҳайвонларида жабралар ҳайвоннинг ҳаёти давомида сақланиб қолади. Қуруқликда яшашга ўтган жабра ёриқлари улар ривожланишнинг муайян даврида бўлади.

Зоологиянинг ривожланиш тарихи

  • Инсоният тарихининг илк давриданок кишилар хайвонлар хаёти билан кизикканлар. Хайвонлар тўғрисидаги дастлабки ёзма маълумотлар милоддан аввал 5-4 асрга оид Миср, Хитой ва Юнон адабиётларида учрайди. Зоологияга таалукли илк илмий асарларни милоддан 4 аср аввал яшаб ўтган Арасту (Аристотель) яратган. Унинг асарларида 452 тур хайвоннинг тузилиши, ҳаёт кечириши ва тарқалиши тушунтириб берилган.
  • Арасту хайвонларни 2 та катта гуруҳ – қонлилар ва қонсизларга ажратади. Бу гуруҳлар ҳозирги системага мувофиқ умуртқалилар ва умуртқасизларга яқин келади.
  • Абу Райҳон Беруний (973-1043) ўзининг тиббиёт соҳасидаги асарларида 101 хил ҳайвон ва улардан олинадиган дори-дармонлар тўғрисида ёзиб қолдирган. Олим ўзининг «Ҳиндистон» (1030) асарида каркидон, фил, кийик, дельфин каби Ҳиндистонда учрайдиган ҳайвонлар ҳақида қизиқарли маълумотлар келтиради. Айниқса, унинг дельфинлар танасининг тузилиши, уларни товуш оркали ўзаро муносабатда бўлиши, каркидоннинг тузилиши ва тарқалиши тўғрисидаги маълумотлари эътиборга лойик.
  • Абу Али ибн Сино (980-1037) ўзининг «Китоб аш-шифо» асарида одамларнинг ичагида паразитлик қилувчи чувалчанглар келтириб чиқарадиган касалликлар ва уларни даволаш тўғрисида жуда кўп маълумотлар келтиради. Асарда олим умуртқали ҳайвонларнинг инсон ҳаётидаги ролига ҳам эътибор қаратган. Ибн Синонинг «Китоб аш-шифо» йирик фалсафий асар бўлиб, унда геология, ботаника, математика, астрономия, мантиқ, илоҳиётга оид маълумотлар ҳам келтирилган.
  • Хайвонот дунёси тўғрисида илмий маълумотлар Захириддин Муҳаммад Бобурнинг (1483-1530) шоҳ асари «Бобурнома» да ҳам келтирилган. Асарда Бобур ҳукмронлик қилиб турган Хиндистонда учрайдиган 60 дан ортик умурткали ҳайвонлар тўғрисида ёзиб колдирилган. «Бобурнома» да келтирилган ҳайвонлар яшаш муҳитининг хусусиятларига кўра куруклик хайвонлари, сув яқинида учрайдиган ҳайвонлар ва сув ҳайвонларига ажратилади.
  • Умуртқали ҳайвонлар зоологияси бўйича XV-XVII аср солномаси ва маълумотларида кўп, аммо тарқоқ ахборотлар мавжуд. Умуртқали ҳайвонлар зоологияси ҳақида “БУЮК ШИМОЛ ЭКСПЕДИЦИЯСИ” (1733-1743) ишларидан, шу экспедиция аъзоси Степен Крашенинниковнинг “Описание земли Камчатки” китобидан анча тўлиқ ва илмий маълумот топиш мумкин. Бу китобда фауна хақидаги илмий кузатишлар берилган.
  • К. Линней “Systema nature” китобида Буюк Шимол экспедициясининг зоологияга доир материалларидан кенг фойдаланган.
  • 1811 йилда Россия фаунаси ҳақидаги биринчи ахборот нашр этилди (Паллас П., Zoographia Rosso-Aziatica)
  • Зоологияда экологик йўналишни ривожланти-ришда Москва универси-тетининг профессори К.Ф.РУЛЬЕ нинг (1814-1858) хизмати катта. Унинг шогирди Н.А.СЕВЕРЦОВ (1827-1885) устози ишларини Россиянинг Европа қисмидаги қуруқликда яшовчи умуртқалилар ва Туркистон зоогеографияси соҳасидаги ишларида давом эттирди.
  • Балиқлар (Л.С.Берг, 1876-1950), амфибия ва рептилиялар (П.В.Терентьев, 1903-1970), қушлар (Г.П.Дементьев, 1898-1969), сут эмизувчилар (С.И.Огнев, 1886-1951) систематикасини ривожлантиришда рус олимларининг хизмати каттадир.
  • Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳайвонот дунёсини ўрганиш бўйича махсус илмий тадқиқотлар XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланди. Рус олими Н.А.СЕВЕРЦОВ Орол денгизи, Устюрт, Қизилқум, Сирдарё, Помир, Тяньшан ҳайвонларини; А.П.ФЕДЧЕНКО Олай ва Зарафшон водийси ҳайвонларини ўрганди. Улар фан учун ўта муҳим илмий маълумотлар тўплади.
  • XX асрнинг ўрталари ва охирида сут эмизувчилар (Д.Кашкаров, Т.Зохидов, О.Митропольский, И.Колесников, Я.Давлатов), қушлар (Д.Кашкаров, Р.Мекленбурцев, А.Сагитов, О.Богданов, С.Бақоев, Э.Шерназаров), судралиб юрувчилар (Т.Зохидов, О.Богданов) ўрганилди. Ҳайвонлар қазилма қолдиқлари (Б.Ботиров ва б.) тадқиқ этилди.

Download 10,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish