Фарзандим асал қандим Суянчиғим бўл, ҳимоячим бўл. Дилбандим ёруғ дунёда



Download 48,54 Kb.
bet4/4
Sana22.06.2023
Hajmi48,54 Kb.
#952784
1   2   3   4
Bog'liq
МАНЗУРА АЯ НАБОР 71 227 77 06

Юпатувчи ёрим йўқ
Дўстим вафодорим йўқ
Ерга ётиб йиғлайман
Туришга мадорим йўқ.


Кўзимга қарадинг-му
Кўнглимни сўрадинг-му
Бир бор ширин сўзлаб
Меҳрингни бердинг-му.

Ўғлим, 2 та қизим ҳам ҳеч қачон менинг кўнглимни олмаган ва кўнглимга қарашмаган. Бир пой носки ҳам, бир рўмолча ҳам беришмаган. Менга ҳар доим Оллох беради, ўзим ўл етим бўлганман. Ҳар доим ўзим ҳаракат қилар эдим. Ўзимни нарсамни ўзим оламан ёки пулини бераман.


Чолим билан ҳам 50 йил умр қилдим, ҳеч бирон маротаба бу сенга деб ҳеч нарса олиб келмас эди. Ҳар доим пулим йўқ дер эди. Пули бўлар эди, ароқ учун, ўртоқлар учун. Болаларига ҳам кийим олиб бермас эди. Ўзинг ишлаяпсан, ўзинг олиб бер дер эди.
Қийинчиликларнинг хаммасини Эгам Оллох билади, жуда кунлар секин ўтар эди. Мен ғирт етим бўлганман. Ҳеч кимга дардимни айтмас эдим, мехрибоним йўқ эди. Яна шу болаларимдан катта умид қилар эдим. Катта бўлса мазза менга, деб ўйлар эдим. Афсуски, булар мени билишмади. Озгина ҳам ачинишмади. Бағри тош, қалби оғир, ориятли болалар бўлишди. Чолга ҳам, менга ҳам кўзини юмиб қарайди. Дардимни ҳеч бири эшитмайди ёки дунё шундаймикан?
Ўзинг мехр бериб, борингни бериб, авайлаб, катта қоровул бўлиб, фарзандларимга интизор зор бўлиб катта бўлишини кутсангда, улар бегона бўлиб кетишса?
Оллохим билсин, мени энди таянчим, суянчим мехр оқибат берувчи фарзандларим йўқ. Оллох мени қийнамай, хор қилмай, хеч кимга интизор қилмай олиб кетса бўлди.
Онанинг дуоси ҳеч кимга керак эмас, намозу масжид керак. Мен бу дафтарни норизо бўлиб, кўзларимда ёш билан ёзаяпман. Бекорга бу тор дунёга келиб кетаяпман. Ёлғизликдан жуда-жуда қийналдим. Ёлғизлик Эгамга экан. Хонамда жим ўтиришлар жонимга тегди. Чолим ёнига бориб бўлмайди. У ҳозир ароқ ичмайди. 35 йил ичди, энди мени ёмон кўради. Хар хил гаплар билан вайсайди. У одамда инсоф, иймон, ачиниш деган нарсалар йўқ. У фақат ўз нафси учун яшади ва яшайди. Озгина ича очиқ чехра билан ўтиради. Оилам устуни чириб, тўкилиб тушган. Оиламни, болаларимни тарбиясини бузиб бўлди, уларни бу хўкиз болаларим, ўзини фикри йўқ мен тарбиясиз аёлга айландим, ёмон тарафим, ёмон сўзлар билан сўкадиган бўлиб қолдим, асаб кетди, бўлди. Мен аёлман.
Қорним тўқ, аммо қалбим мехрга зор, Оллохим 50 йил сабр берди. Иншааллох. Сабр хамрохим бўлсин. Оллох панохим бўлсин. Оллох сабр қилувчилар билан биргаман деган. Илохим бу тор дунёга келдим, бола-чақа катта бўлсин, чолга инсоф, иймон бергин деб доимо сўрадим. Афсус қадримни ҳеч ким билмади. Фақат иш, уйни билдим, вақт тез ўтди, у дунёда Оллох Ўзи хаммамизни қўлласин, ўз панохига олсин (Омин).


Download 48,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish