Фарҳод Мусажонов (1933-2013) Ёзувчи ўз таржимаи ҳолида шундай ёзган



Download 13,29 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi13,29 Kb.
#60797
Bog'liq
Musajonov


Фарҳод Мусажонов (1933–2013)

Ёзувчи ўз таржимаи ҳолида шундай ёзган: “Мен Тошкентда, Ўқчи маҳалласида туғилганман, 1933 йил 19 декабрда. Бизнинг ҳовлимиз янги тушган консерватория биносининг ўнг қанотида жойлашган эди. Бувим (ота тарафдан) саводхон аёл бўлганлар. Болалигимда кўп бор кўрганман, танчани бозиллатиб китоб ўқиб ўтирардилар.





  • Буви, қандай китоб ўқияпсиз? ‒ деб сўраганим эсимда.




  • Мен достонлар ўқийман ‒ “Далли”, “Алпомиш”, ‒ деб жавоб бергандилар.



Шу гаплари эсимда қолган. Тўртинчи синфдалигимда “Далли” ва “Алпомиш” достонларини топиб ўқидим. Халқ достонлари, халқ китоблари ‒ энг суюкли, ҳаётимга ҳамиша йўлдош. Мени санъатга, адабиётга олиб кирган айни ана шу асарлардир. Ҳозир ҳам йўлим китоб дўконига тушса, биринчи галда халқ достонларини сўраб-суриштираман.


Отам Алимуҳамедов Мусажон давлат арбоби бўлган. 1937 йили “халқ душмани” сифатида айбланиб қатағон қилинган. Онам Башорат маълум муддат “Қизил Ўзбекистон”да мухбир бўлган. Бироқ отам қамоққа олингандан сўнг ёт унсур сифатида мафкура соҳасида ишлашдан четлатилган, пировардида эгар-жабдуқ фабрикасига оддий ишчи бўлиб кирган…”

Бўлажак адиб мактабни тугаллаб, ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети Шарқ факультетининг эрон-афғон бўлимига ўқишга кирди. Уни битиргач, “Шарқ юлдузи”, “Ғунча” журналларида, “Ўзбекистон маданияти” (ҳозирги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”) газетаси таҳрирриятида, сўнг Ўзбекистон радиосининг адабиёт бўлимида ишлади. 1967 йилда “Ўзбекфильм” киностудиясига таклиф этилди. Бир йилдан сўнг Москвага, икки йиллик сценаристлар Олий курсига ўқишга борди. Қайтиб келгач, 1970 йилдан то 1999 йилгача кино соҳасида, дастлаб киностудияда муҳаррир, сўнг бош муҳаррир, кейинчалик “Ўзбеккино” давлат акциядорлик компаниясида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлади.


Фарҳод Мусажоновнинг “Дарадаги қишлоқда” номли биринчи ҳикояси 1956 йил “Шарқ юлдузи” журналида, шу номдаги биринчи ҳикоялар тўплами эса 1959 йилда чоп



  • SAVIYA.UZ ]. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда

сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!



| 1


Фарҳод Мусажонов (1933–2013)

этилди. Шундан сўнг адибнинг “Офтобни қувалаб” (1963), “Баҳор нафаси” (1964), “Бўш


келма, Алиқулов!” (1965),”Бир қултум булоқ суви” (1972), “Душанба, нонуштадан сўнг”


(1974), “Сунбула”, “Боғ кўчамни қўмсайман” (1977), “Ҳиммат” (1984), “Боғ кўча” (1987),


“Қилич ва соз” (2000), “Лафз” (2003), “Куймаган жоним маним”, “Экран юлдузи” каби


ўттизга яқин қиссалар ва ҳикоялар (жумладан, болаларга бағишланган) китоблари


дунёга келди. Булардан ташқари адиб “Оқ кабутар”, “Талваса”, “Томоша давом этади”,


“Имтиҳон” каби пьесалар, “Жазирама офтоб остидаги уй”, “Бировнинг боши”,


“Кўзларим йўлингда”, “Ҳувайдо”, “Сўнмас зиё”, “Сенсан севарим”, “Мен сенга зор”,


“Аския”, “Қизиқчи” каби бадиий фильмлар, “Афюн исканжаси”, “Ҳувайдо”, “Ҳазиний”,


“Хизматингизга ҳозирман”, “Ватан ишқи” каби йигирмадан ортиқ ҳужжатли фильмлар


сценарийлари муаллифи ҳамдир. Унинг бир қатор асарлари хорижий тилларга


таржима қилинди.


Ўзбекистон халқ ёзувчиси Фарҳод Мусажонов адабиётимиз олдидаги хизматлари учун Ғафур Ғулом номидаги мукофот билан, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.


Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.





  • SAVIYA.UZ ]. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда

сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!





| 2

Download 13,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish