Farmasevtikada boshqaruv fanidan o‘quv-uslubiy majmua


-модда. Аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш



Download 1,63 Mb.
bet363/369
Sana10.07.2022
Hajmi1,63 Mb.
#772520
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   369
Bog'liq
ФБМАЖМУА 2020

25-модда. Аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш
Аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
аудиторнинг аризаси;
аудиторлик текшируви давомида аудитор олинган маълумотларни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз учинчи шахсларга бериши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик фаолиятини амалга ошираётганда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганлик;
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
аудиторлик текшируви ўтказишда аниқланган, хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби юритиш, шунингдек молиявий ҳисоботни тузиш бўйича белгилаб қўйилган талабларни бузиш фактларининг аудитор томонидан яширганлик;
LexUZ шарҳи
Аудиторнинг аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида ўзи аниқлаган бухгалтерия ҳисобини юритишга, шунингдек молиявий ҳисобот тузишга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилганлиги ҳолларини яшириши, худди шунингдек аудиторнинг била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 179-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш учун ҳам асос бўлади.
аудиторлик фаолиятида уч йил давомида иштирок этмаслик;
аудиторнинг малака сертификати бошқа шахсга топширилган бўлиб, мазкур шахс ушбу ҳужжатни аудиторлик фаолиятида иштирок этиш учун ўз номидан фойдаланиш мақсадида ишлатганлик фактининг аниқланганлиги;
суднинг муайян лавозимларни эгаллаш ёки молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони назарда тутувчи ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги;
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудитор малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тугатишга сабаб бўлган қоидабузарликларга йўл қўйган аудиторлик ташкилоти раҳбарининг, шунингдек аудиторнинг малака сертификати амал қилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни асосида учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
Махсус ваколатли давлат органининг аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи — бешинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра малака сертификатининг амал қилиши тугатилган шахс аудитор малака сертификати амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил мобайнида малака сертификати олиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақли эмас.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни асосида бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   369




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish