Умумий тавсифли хужжатлар Далолатнома
Далолатнома қуйидаги реквизитларни ўз ичига олади: юқори ташкилотнинг ташкилот ва унинг тузилмавий бўлинмасининг номи,
ҳужжатнинг номи (далолатнома), сана, индекс, тузиш жойи, ташкилотнинг грифи, матннинг сарлавҳаси, матн, имзолар.
Матн уч: кириш, баёнот ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.
Кириш қисмида далолатноманинг тузилиши учун асос кўрсатилади, уни тузувчи ва иштирок этган шахслар санаб ўтилади.
Матннинг баёнот қисмида қуйидагилар баён этилади: бажарилган ишнинг хусусияти, аниқланган ҳолатлар.
Хулоса қисмида натижалар ва хулосалар келтирилади. Далолатномалар хайъатнинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Баённома – мажлис, кенгаш, йиғилишларда кўриб чиқиладиган масалалар муҳокамаси ва қарорлар қабул қилинишининг боришини қайд этувчи ҳужжат.
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Осиё-фарм директори Н.К.Қурбоновга Чимбой кўчаси,42-уйда Яшовчи Ж.Каримовдан
А Р И З А
технолог
Мени 2018 йил 1 июлдан мутахассислигим асосида
лавозимига ишга қабул қилишингизни сўрайман.
Илова: паспорт
мутахасислик дипломи тиббиёт маълумотномаси
30.06.2018й. имзо
Ж.Каримов
Хизмат хатлари- муассасалар
орасида хизмат алоқаларини амалга оширувчи асосий ҳужжатдир. Хат орқали бажариладиган масалалар кўлами жуда кенг бўлиб, бундай ёзишмалар воситасида турли кўрсатмалар, сўровлар, жавоблар, тушунтиринглар, хабарлар, таклифлар, илтимослар, кафолатлар берилади ёки қабул қилинади. Мазмун жиҳатдантурлича бўлган бундай ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда хизмат хатлари деб юритилади. Хизмат хатлари ташкилотда иш юритиш жараёнида қўлланувчи ҳужжатларнинг умумий миқдорига нисбатан 80 фоизни ташкил этади.Хизмат хатлари хусусиятларига кўра ўзаро фарқланади. Хатларни бажарадиган вазифасига қараб қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
Жавоб хатни талаб қилувчи хатлар (даъво хатлар, сўров хатлар, илтимос хатлар)
Жавоб хатни талаб қилмайдиган хатлар (илова хат, тасдиқ хат, эслатма хат, ахборот хат, кафолат хат ва бошқалар).
Ушбу хатлар маълум бир мақсадда ёзилади, масалан кафолат хатларда- кафолат бериш ифодаланса, илова хатларда- хатга илова қилинаётган
ҳужжатлар ҳақида ахборот берилади. Бироқ шундай хатлар ҳам кафолат бериш, ҳам илтимос, ҳам эслатиш маънолари ифодаланади. Хизмат хатлари одатда хатлар учун тайёрланган босма иш қоғозларига ёзилади. Махсус босма иш қоғозлари бўлмаган ҳолларда хизмат хатлари муассасанинг хос иш қоғозига ёки оддий қоғозга ёзилади. Хат оддий қоғоз вараққа ёзилса, унинг чап томонидаги юқори бурчагига хат жўнатаётган муассаса номи кўрсатилган тўртбурчак муҳр қўйилади.Зарурий қисмлари бурчакда жойлашган босма ёки хос иш қоғозларида зарурий қисм аввал ўзбек тилида, қуйида эса рус тилида берилади. Зарурий қисм узунасига (бўйига) жойлашган босма иш қоғозларида чап томонда ўзбек тилида, ўнг томонида рус тилида берилади.Ҳар кандай xизмат xати мантикий жихатдан озаро боглик болган уч кисмдан иборат болади.1- кириш кисмида одатда xат билан тегишли муассасага мурожаат килишга мажбур этувчи асосий сабаб корсатилади.Иккинчи кисмида xатда кўйилаётган масалан xал килиш зарурлиги далиллар асосида баён
Giyoxvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar muomalasi buyicha me’yoriy xujjatlar tuplami
Do'stlaringiz bilan baham: |