3.2. Дори воситаларининг тарқалиши
Организмга киритилган дори моддалари кўпинча бир хилда тарқалмайди, эндотелиал капилляр тўсиқдан ўтганлари ҳужайралараро суюқликда кўпроқ тўпланса, ҳужайра деворидан осон ўтадиганлари эса барча тўқималарга яхши тарқалади. Дориларнинг организмда тарқалиши натижасида дори моддалари таъсир кўрсатадиган жойга (биофазага) етиб бориб ўз клиник самарасини кўрсатади. Биофазага етиб бориш учун дори молекуласи эрийдиган бўлиши керак, йирик молекулали дори моддаларининг сўрилиши ва тарқалишининг асосий шарти уларнинг мойларда эриш қобилиятига боғлиқ бўлади.
Сувда ва мойларда эримайдиган дорилар ҳужайра қобиғи орқали ёки бошқа ташувчи (транспорт) механизмлари орқали ҳужайра ичига тушгандан сўнг биофаза жараёнида иштирок этади ва самара кўрсатади (3.3. Расм).
3.3.Pасм. Дориларни тарқалишинига таъсир қиладиган омиллар
Do'stlaringiz bilan baham: |