Фарг’она Политехника Институти Компютерлашган Лойҳалаш Тизимлари Факултети Т.Ж.Б.А.К.Т Ё’налиши 70 – 20 Гуруҳ талабаси Кочкаров Наврозбекнинг Соханинг Технологик Ўлчашлари ва Асбоблари Фанидан Мустақил Иши.
Фарг’она 2022.
Технологик жараенларни автоматлаштириш масаласини ҳал қилиш кўпинча резервуарлардаги суюқлик, бункерлардаги тўкилиб сочиладиган, қаттиқ бўлакчалардан иборат моддаларнинг сатҳ баландлигини ўлчаш, назорат қилиш билан боғлиқ бўлади.
Сатҳ ўлчов асбоблари жуда кўп турли бўлиб, уларнинг энг асосийлари сифатида гидростатик, калқовичли, пьезометрик, механик, электрик, радиоактив ва бошқа сатҳ ўлчагичларни кўрсатиш мумкин.
Гидростатик сатх ўлчагичлар ёрдамида сатхни ўлчаш учун суюқлик устуни ҳосил қилаётган босимни ўлчаб сатх ўлчанади, яъни
P= gH; ( =const бўлганда)
Пьезометрик ва дифманометрик гидростатик сатх ўлчаш усуллари мавжуд.
Пьезометрик сатх ўлчагичлар (1-расм) агрессив ва ўта агрессив мухитларнинг сатхини ўлчашда қўлланилади. .
1-расм. Пьезометрик сатх ўлчагичлар:
1 – ростланувчи дроссель;
2 – ротаметр;
3 – пьезометрик трубка;
4 – манометр (иккиламчи асбоб)
Хаво берилиши билан тизимдаги босим суюқлик устуни (Н) босимига тенглашгунча ортиб боради, яъни, ρgH. Босим тенглашиши билан пъезометрик трубкадан (3) хаво чиқа бошлайди. Бу хаво сарфи минутига 60-100 пуфакча қилиб ростловчи дроссель (1) ва стаканча ёрдамида созланади. Шундай қилиб, пъезометрик трубкадаги босимни ўлчайдиган ўлчов асбоби (4) шкаласи, ўлчанаётган сатх бирлигида градуировкаланиши мумкин.
Гидростатик сатх ўлчагичларнинг (2-расм) иккинчи тури дифманометрик сатх ўлчагичлардир.
2-расм. Дифманометрик сатх ўлчагич: 1-насос, 2-тенглаштирувчи идиш, 3-резервуар
Тенглаштирувчи идиш тирсагидаги суюқлик устуни баландлиги ўзгармас, дифманометрнинг бошқа тирсагидаги босим эса, резервуардаги суюқлик сатхи ўзгариши билан ўзгаради, яъни, сатхнинг хар бир қийматига маълум бир босимлар фарқи тўғри келади. Биринчи холатда, аппаратдаги босим атмосфера босимига мос бўлса, унда , тенглаштирувчи идиш аппарат тубига мослаб ўрнатилади ва унда ўлчанаётган босимлар фарқи қуйидагича бўлади:
Агар аппаратдаги босим атмосфера босимидан катта бўлса, унда,
Гидростатик сатҳ ўлчагичлар ёрдамида сатҳ ўлчаш суюқлик устуни ҳосил қилган гидростатик босимни ўлчашага олиб келинади. Гидростатик босимни ўлчашни қуйидагича амалга ошириш мумкин:
- сатҳнинг қуйи чегарасига мос баландликда ўрнатилган манометр билан;
- резервуар сатҳининг қуйи чегараси ва суюқлик устидаги газли соҳаларга мос келувчи баландликларни боҳлаб турувчи дифференциал манометр билан;
- фиксацияланган қийматгача тўлдирилган резервуарнинг ичига туширилган найчага ҳайдалган газ (масалан, ҳаво) нинг босимини ўлчаш орқали.
Қуйидаги расмда манометр билан сатҳ ўлчаш схемаси келтирилган. Бу мақсадда қўлланиладиган манометр 1 ўлчаш чегарасига мос келувчи ихтиёрий типдаги манометр бўлиши мумкин.
3- расм. Гидростатик сатҳ ўлчагичнинг принципал схемаси.
Технологик аппаратларда босим таъсири остида бўлган суюқликларнинг сатҳини ўлчаш учун дифференциал манометрлар кенг қўлланилади.
Дифференциал манометрлар ёрдамида шунингдек очиқ резервуарлардаги суюқлик сатҳини, суюқлик фазалари бўлими ва суюқлик бўлимларининг сатҳларини ҳам ўлчаш мумкин. Ушбу расмда келтирилган схема учун:
Р = pgh.
Бу ердан қидирилаётган сатҳни h орқали ифодалаймиз.
Юқоридан берилаётган босим хисобига хосил бўлган куч таъсирида мембрана пастга сурилади. Мембрана эластик бўлани учун, уни маркази x масофага сурилади, сурилган сари уни ўзида сурилишга тескари йўналган эластик куч пайдо бўла бошлайди, бу эластик куч босим кучига тенг бўлгунча ўзгаради.
Демак, мембранали манометрлар босим ҳисобига ҳосил бўлган куч билан сурилиш ҳисобига мембранада ҳосил бўлажак эластик кучларнинг компенсацияланишига асосланади.
Ишни бажариш тартиби
Гидростатик сатҳ ўлчагичнинг структура схемасини кўрайлик:
4-расм Гидростатик сатҳ ўлчагичнинг структура схемаси.
Гидростатик сатҳ ўлчагичнинг ўзи кетма-кет уланган кучайтириш звеноси, солиштириш элементи ва интеграл звенолар мажмуаси экан. Лекин, интеграл звено бикирлик коэффициентига эга бўлган кучайтириш звеноси билан қарама-қарши параллел уланган. Охирида ричаг эса кучайтириш звено деб қаралган. Умуман гидростатик сатҳ ўлчагич мураккаб қурилма қаторига киради, чунки, у 3 та кучайтириш звеносидан, 1 та интеграллаш звеносидан ва 1 та солиштириш элементларидан ташкил топган.
Тескари алока звенолари учун узатиш функцияси
(1)
Гидростатик сатҳ ўлчагичнинг умумий узатиш функцияси
(2)
- ўзгартириш коэффициенти; Т- вақт доимийси;
; (3)
; (4)
Ўзгартириш коэффициенти суюкликнинг зичлиги ва мембрана юзасига тўғри пропорционал, мембранани бикирлик коэффициентига тескари пропорционал экан.
Вақт доимийси Т мембранани бикирлик коэффициентига тескари пропорционал экан.
Агар биз мембрана эффектив юзасини ўзгартирсак унда манометрни ўзгартириш коэффициенти ҳам ўзгаради. Агар мембранани бикирлик коэффициентини ўзгартирсак ҳам к , ҳам Т ўзгаради.
Гидростатик сатҳ ўлчагич умуман биринчи тартибли нодаврий звенога киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |