Фарг’она 2022. Мавзу: Сатҳ ўлчашнинг визуал воситалари


-расм. Очиқ идишлардаги 8.6-расм



Download 328,42 Kb.
bet5/6
Sana09.07.2022
Hajmi328,42 Kb.
#760759
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5228947126091783096

8.5-расм. Очиқ идишлардаги 8.6-расм. Босим остида суюқлик
суюқлик сатҳини дифманометр сатҳини дифманометр билан ўлчаш
билан ўлчаш

Агар импульсли найчаларда ρ1 ва ρ2 зичликлар айирмаси мавжуд бўлса, кўрсатишларда ҳам хатолик пайдо бўлади (шу хатоликни йўқотиш учун импульсли найчалар ёнма-ён ўтқазилади). Ниҳоят, (8.12) формула „минуси” импульсли найчада („—“ белги би­лан белгиланган) суюқлик сатҳи назорат қилинаётган сатҳ Н ўзгариши билан ўзгармайдиган ҳолдагина ўринли.


Буни таъминлаш учун шу им­пульсли найчада мувозанатлаштирувчи идиш 3 ўрнатилади. Идиш ва импульсли найча сатҳ ўлчагич шкаласининг бошланғич белгиси деб қабул қилинган ОО сатҳигача суюқлик билан тўлдирилади.
8.6-расмда босим остида (берк идишларда) суюқлик сатҳининг баландлигини дифманометр билан ўлчаш схемаси кўрсатилган. Мувозанатлаштирувчи идиш 4 идишнинг ҳаволи (буғли) бўшлиғи 3 га уланади ва максимал сатҳ баландлигида ўрнатилади. Импульсли найча 2 идишнинг суюқликли бўшлиғига бевосита уланади.

Дифманометр 1 билан ўлчанадиган босимлар фарқи ∆Р учун ифода дифманометрнинг плюсли Р1 ва минусли Р2 камераларида ҳосил қилинадиган босимлар орқали осонгина топилиши мумкин:


(8.13)
бунда ρ1 — мувозанатлаштирувчи идиш ва импульсли найча 5 даги суюқлик зичлиги.
Р2 босим идишдаги зичлиги ρ2 бўлган суюқлик устунининг гидростатик босими Н импульсли найча 2 даги зичлиги ρ1 бўлган суюқлик устуни h0 ва баландлиги hH ва зичлиги ρ' бўлган идишдаги ҳаво (буғ) устуни гидростатик босимлари йигиндисидан иборат:
(8.14)
Шундай қилиб, дифманометрга таъсир этадиган босим фарқи ∆Р қуйидаги ифода билан топилади:
(8.15)

(8.15) формуладан шундай кўриниб турибдики, сатҳ ўлчагич кўрсатиши h нинг жорий қийматигагина эмас, суюқлик зичлиги ρ га ва буғ зичлиги ρ' га ҳам боғлиқ, улар эса ўз навбатида идишдаги муҳитнинг температураси ва босимига боғлиқ. Шунинг учун дифманометр — сатҳ ўлчагичнинг шкаласи ҳисоблашни резервуардаги иш босими бўйича ҳисобланади. Бундан ташқари, ўлчаш натижасига импульсли найчадаги суюқлик зичлиги ρ1 нинг ўзгариши таъсир этади, чунки бунда баландлиги h бўлган устуннинг ва импульсли найча 5 нинг гидростатик босими ўзгаради, шу билан бир вақтда Р1 босим ўзгармас бўлиб қолиши лозим. Бу атроф муҳит температураси ёки идишдаги муҳит температураси ўзгарганда содир бўлади.


Сатҳни дифманометрлар билан ўлчаш усули қатор афзалликларга эга: сатҳ ўлчагичлар мустаҳкам, монтаж қилиш оддий ва ишончли ишлайди. Аммо уларда битта жиддий камчилик бор: дифманометрларнинг сезгир элементи назорат қилинувчи муҳитга бевосита тегиб туради. Агрессив муҳитларнинг сатҳини ўлчашда бу ё дифманометрлар учун махсус материалдан фойдаланишни тақозо қилади, ёки дифманометрга актив муҳит кириб қолишдан, масалан, импульс линияларига ажратиш қурилмаларини улаш, импульсли линияларни тоза сув би­лан ювиш ва ҳоказодан сақлайдиган дифманометрларни улаш схемаларини қўлланишни тақозо қилади.
Бу камчиликдан гидростатик сатҳ ўлчагичлардан бир типи — пьезометрик сатҳ ўлчагичлар мустаснодир.
П ьезометрик сатҳ ўлчагичнинг принципиал схемаси 8.7- расмда келтирилган. Бу асбоблар зичлиги ўзгармас суюқлик устунининг босимини ўлчашга мўлжалланган. Суюқлик устунининг босими унинг баландлигига мутаносиб равишда ўзгаради. Пьезометрик сатҳ ўлчагичлар турли хил: агрессив, аг­рессив бўлмаган ва қовушоқлиги катта бўлган суюқликларни, очиқ ёки берк идишлардаги суюқликлар сатҳини ўлчашда қўлланилади. Суюқлик солинган резервуарга пьезометрик найча 1 туширилади ва унинг устки томони манометр 4 билан параллел қилиб ҳаво ёки инерт газ манбаига уланади. Унда ҳавонинг сарфи дроссель 5 билан чекланиб, ротометр 2 ёрдамида назорат қилиб турилади.



Download 328,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish