Фарғона тумани 54-умумий ўрта таълим
мактаби
Режа
1.
Фарғона тумани 54-умумий ўрта таълим мактаби
билан танишиш.
2.
Фарғона тумани 54-умумий ўрта таълим мактабининг
компьютерлар билан таъминланганлик даражаси.
3.
Ишлатиладиган дастурлар
4.
Хулоса
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Махкамасининг
“Компьютерлаштиришнинг янада ривожлантириш ва ахборот-комуникацион
технологияларини жорий этиш чора тартиблари” тўғрисидаги қарорига асосан
2002-2010
йилларда
коммуникация
ва
ахборот
технологияларини
ривожлантириш дастури қабул қилинган. Бу дастурда жумладан олий ва ўрта
махсус таълим тизимлари учун юқори даражали мутахассислар тайёрлаш ва
шу соҳада малака ошириш кўзда тутилган.
Масофавий шаклда таълим олиш тизими таълим жараёнинг ва шахсий
такомилликнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, тўла тизим сифатида
мутахассис шахсига қаратилган. Хозирги кунда информацион жараёнларнинг
кескин ривожланиши сабабли, масофавий шаклда таълим олишга оширишга
эҳтиёжи ошиб бормода. Аммо, таълим олиш тизимлари ўз лицензиялари
доирасида чегараланиб, режага асосланган курс машғулотларидагина
ўқитишни таъминлайди. Бу курслар ўқувчига ўқув йили давомида таълим
олишга шароит яратади. Лекин маълумки, янги ахборотнинг эскириш
даражаси анча юкоридир. Малакани масофавий равишда ошириш, шунинг
учун, мутахассисга керак бўлган касбий ривожланишнинг заруриятидир ва
таълим муассасаларининг режа асосидаги имкониятлари ўртасидаги карама-
каршиликни ечишга хизмат қилади.
Ундан ташқари, масофавий ошириш усул ва шакллари бошқа бир
тафовудни ечиши янада мухимрокдир. Замонавий таълим муассаларига шу
жараённи янгилашда, таълим муассаларига шу жараёнини шакллантиришда ва
айниса, касбий ва касбга йўналтириш тизимларининг ўкув курслари режалари,
дастурлари, шакл ва усулларини тузишда ўз моделини танлаш эркинлиги
берилган. Бу эса ўз ўрнида етук кадрлар билан таъминлаш, ўкитувчиларни
таълим жараёнидаги турли ва тез ўзгарувчи шаклларига мослашиши, таянч
касбий малакасини ва махоратини ошириш, ўз устида ишлаш каби
муаммоларни туғдиради. Бошқача айтганда, хар бир ўқитувчи ўзи учун махсус
шаклда малакасини ошириш эҳтиёжини сезади. Кундузги тайёрлов курслар
шароитида ўкув режаси барча тингловчилар учун ягона, шунинг учун,
индивидуал талабларни тўла равишда қондиришни етарли эмаслигини
таъкидлаш лозим. Албатта, қисқа муддатли муаммоли курслар ёки ижодий
гурухларда ишлаш – бу муаммоларни қисман ечиши мумкин, лекин курслар
мавзуси, бериладиган материалларнинг ўзлаштириш даражаси, ўкитиш
суръатларини танлаш жараёнлари барча гурух аъзолари учун ўзгармасдир.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда - ягона йўл – ўз устида мустақил
ишлашдир. Аммо кўп йиллик реал амалиёт шуни кўрсатдики,
мутахасисларнинг малакали ёрдамисиз, айниқса, ўкитувчининг кундалик
машғулотларда бандлигини ва зарур илмий – услубий адабиётлар билан
етарли даражада таъминланмаганлигини хисобга олган холда, мустақил
таълим олиш тизимини етарли даражада етарли деб бўлмайди. Шундан аёнки,
малакани масофавий равишда ошириш – индивуал ўрганишнинг ягона
йўлидир.
Масофавий малака ошириш тармоқ тизимини яратишни, кейс –
технологияларидан
Интернет
тизимини
кенг
ишлатувчи
тармоқ
технологияларига ўтишни, ўкитувчи ва тингловчилар ўртасида интерфаол
мулоқотни ташкил қилишни тақозо етади. Тармоқ технологияси чексиз
ахборотларга кенг йўл очиб, мустақил равишда малака ошириш қобилиятини
ривожлантиради.
Мен амалиёт даврида Фарғона тумани 54-умумий ўрта таълим мактабини
қай даражада компъютер билан таминланганлиги ва у ерда кандай дастурлар
ишлатилишини ўрганиб чиқдим.
Фарғона тумани 54-умумий ўрта таълим мактабида иккита компъютер
хонаси мавжуд бўлиб, улардан бири Pentum III , бири эса Pentum IV
компъютерлар билан таминланган.
У ерда бундан ташқари хар бир кафедрада, хисоб хонада қабул хонада,
ўқув ишлари бўйича ўринбосар хонасида хам Pentum IV русумли компъютер
мавжуд Уларнинг хаммаси MS Office ва бошқа дастурлар билан ишлатилади.
Мен амалиёт даврида MS Office дастурлари билан ишладим. У ердаги хар бир
қурилма билан танишиб чиқдим.
MS Office дастурлар пакетига қуйидагилар киради
MS Word
MS Excel
MS Access
MS Power Point
MS Front Page
Do'stlaringiz bilan baham: |