2. Ташқи кучларнинг классификацияси
(ҚМҚ 2.01.07-96 "Юклар ва таъсирлар")
Куч кўринишида бўлган ташқи таъсирларга:
доимий юклар – бино элементларининг хусусий оғирлиги (масса), грунтнинг эр ости конструксияларга босими;
вақтинча юклар (узоқ муддатли) – стационар қурилмаларнинг хусусий оғирлиги, узоқ муддат сақланувчи юклар, биноларнинг доимий сақланадиган элементларининг оғирлиги (пардадеворлар);
(қисқа муддатли) – ҳаракатланувчи қурилмаларнинг оғирлиги (масса) (мисол учун саноат биноларидаги кранлар), одамлар, мебеллар, қор, шамол таъсирида вужудга келувчи юклар;
махсус юклар – қурилмалар аварияси натижасида, сейсмик кучлар ва б.қ. таъсирида вужудга келувчи юклар.
Куч кўринишида бўлмаган таъсирларга қуйидагилар киради:
температура таъсири, конструксия ва материалларнинг чизиқли ўлчамларининг ўзгаришига ҳамда унинг натижасида куч факторларини вужудга олиб келувчи, шу билан бир қаторда бинонинг иссиқлик жараёнига таъсир қилувчи таъсирлар;
грунт ва атмосферадаги намликнинг таъсири, бино конструксиялари материалининг хусусиятларини ўзгаришига олиб келувчи хоналардаги ва атмосферадаги ҳавонинг намлиги;
ҳавонинг ҳаракати (шамол) ни пайдо қиладиган таъсирла, хоналар ва улардаги конструксияларга ўтиши ҳамда улардаги намлик ва ҳарорат режимининг ўзгаришига олиб келувчи таъсирлар;
қуёш ёруғлик нурининг таъсири (қуёш радиацияси) бино хоналарида иссиқлик режимининг ўзгариши, конструксия, материалларда иссиқлик таъсирида деформация - кучланганлик ҳолатларининг ўзгаришига олиб келади;
ҳаво таркибидаги химик қоришмаларнинг агрессив таъсири конструксия материалларида эмирилишларга олиб келади (коррозия вужудга келтиради);
биологик таъсирлар, органик материаллардан тикланган қурилиш конструксияларида турли ҳашоротларнинг вужудга келиши ва уларнинг таъсири натижасида конструксияларнинг эмирилиши (термит);
товуш энергиясининг таъсирии (шовқин) биноларда ички ва ташқи манбалардан вужудга келувчи вибрация таъсирлари.
Юклар қўйилиши бўйича тўпланган (бир нуқтага қўйилган, ташқи кучлар ва б.қ.) ҳамда тенг тақсимланган хусусий оғирлик, қор оғирлиги ва б.қ.) га бўлинади.
Таъсир қилиш характери бўйича юклар статик, яъни вақт бўйича доимий ва динамик (зарба) юкларига бўлинади.
Йўналиши бўйича – горизонтал (шамол босими ва б.қ.) ва вертикал (хусусий оғирлиги ва б.қ.) га бўлинади.
Биноларга кучлар йўналиши, таъсир характери ва қўйилиш нуқтаси бўйича таъсир қилади.
Турли юклар таъсирининг жамланмаси бир-бирини кучайтирувчи бир йўналишда таъсир қилувчи бўлиши мумкин. Конструксиялар юклар жамланмасининг энг катта, намъқул жамланмаси бўйича ҳисоб қилинади. Биноларга таъсир қилувчи барча юкларнинг меъёрий қийматлари ҚМҚ ва СНиП ларда келтирилган.
конструксияларга ташқи юкларнинг таъсири уларнинг тайрланиш жараёнидан бошланиб, уларни ташиш, қуриш ва улардан фойдаланиш даврида таъсир қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |