Фарғона политехника институти қурилиш» факультети ««бино ва иншоотлар қурилиши»


Стержен элементларини арматуралаш



Download 18,39 Mb.
bet125/156
Sana21.07.2022
Hajmi18,39 Mb.
#834895
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   156
Bog'liq
2020 1 семестр Компютер дастурлари асосида қурилиш мажмуаси

Стержен элементларини арматуралаш
СТЕРЖЕН арматуралаш модули стержен танлашни қуйидаги зўриқишлардан амалга оширади:

  • N нормал кучлардан (сиқилиш ва чўзилиш);

  • Mk буровчи моментдан;

  • Му, Мz иккита текисликдаги эгувчи моментлардан;

  • Qу, Qz иккита текисликдаги қирқувчи кучлардан.

Ҳисоблаш биринчи (мустаҳкамлик) ва иккинчи (ёриқбардошлилик) гуруҳ чегаравий ҳолатлари бўйича бажарилади.
Рухсат этилган кесим шакллари: тўғри бурчакли, пастки токчали, юқори токчали тавра, қўштавра, каробкасимон кесим, ҳалқа, доира, крестсимон кесим, бурчак, токчаси пастда бўлган тавраларда бажарилади.
Бўйлама арматурани танлашда кесимнинг чегаравий ҳолати [53]мувофиқ равишда қуйидагича қабул қилинган: ҳисобий кучланишлар билан бетоннинг сиқилган зонаси, нисбий баландликнинг назорати билан (бетон синфига боғлиқликда), пўлатнинг ҳисобий қаршиликлари билан сиқилган ва чўзилган арматура.
Алгоритм иккита шохчага эга бўлади: ясси ҳолат учун (битта текисликдаги эгувчи момент ва нормал кучлар мавжуд бўлганда) ва фазовий ҳолат учун (иккита текисликдаги эгувчи моментлар ва нормал кучлар мавжуд бўлганда).
Ясси ҳолатда доимо токчаси сиқилган зонада жойлашган тавра кесими ҳисобланади. Зарур бўлган ҳолда токчалар нол баландлик тайинланиш йўли билан йўқотилади.
Фазовий ҳолатларда кесим элементар тўғри бурчакли майдончаларга ажратиб чиқилади. Чегаравий ҳолат итерация қилиниб топилади. Кесимлар итерациянинг ҳар бир қадамида чизиқли эластик қилиб олинади. Кесимлардан чўзилиб кетган ва ҳаддан зиёд кучланган бетонлар, худди шундай ҳаддан зиёд кучланган арматуралар ўчириб юборилади. Ҳаддан зиёд кучланган элемент юзачаларини ўчиришда ташқи кучланишларнинг қийматлари ҳаддан зиёд кучланган элементларни, уларнинг ҳисобий қаршиликларида қабул қила оладиган қийматларигача камайтирилади, кейин ўзгартирилган кесимлар геометрик характеристикалари қайтадан ҳисоблаб чиқилади ва итерация жараёни иккита ёнма-ён жойлашган қадамларда ўзгариш рўй бергунча ёки “бузилган” кесимларга етиб келгунга қадар давом эттирилади. Охирги ҳолатда арматуранинг кесим юзаси катталаштирилади ва итерация цикли қайтарилади.
Бундан ташқари арматуралаш фоизини назорат қилиш амалга оширилади. Агар 5% дан ошиб кетса кесим ўлчамларини катталаштириш ёки материал синфини ошириш ҳақидаги тавсиялар берилади.
Бундан ташқари фазовий ҳолатларда сиқувчи нормал кучлар мавжуд бўлганида катталиги ошириладиган зоналарнинг чегаравий юзалари назорат қилиб борилади.
Буралишга ишлайдиган бўйлама ва кўндаланг арматураларнинг юзалари [52] да келтирилган усул билан аниқланилади.
Сиқувчи кучлар мавжуд бўлган [53] га мувофиқ равишда эгилишнинг таъсири ҳисобга олинади. Агар шартли критик куч сиқувчи кучга қараганда кичик бўлса, унда критик кучнинг қиймати арматуралаш фоизини ошириш ҳисобига кўпайтирилади, лекин 7% дан ошмаган миқдорда. Кесимнинг бурувчи момент ва кўндаланг кучларни қабул қилиш қобилияти [53] ишнинг 3.30 ва 3.37 бандлари талабларига биноан текширилади.
Ҳар бир кесим чизиқли ҳисоблашдан олинган (ҲЗЖ) ҳисобий зўриқишлар жамламаси сонига текшириб чиқилади. Кейинги ўриндаги ҳисобий жамламаларда сиқилган арматураларнинг вужудга келиши мумкинлигини ҳисобга олиш учун, ҳар бир қадамда олдинги ҳисобий жамламадан олинадиган арматура ишлатиладиган, зўриқишларга бўлган 0.6, 0.9, 1.0 коэффициентли цикл ва ҳисобий жамламалар бўйича цикллар ташкил қилинган.
Ҳисобий зўриқишлар жамламаси чизиқли ҳисоблашлар натижасида шакллантирилади ёки фойдаланувчи томонидан автоном режимда берилади.
ҲЗЖсини танлашдаги киритерия сифатида кесимнинг четки зоналаридаги экстремал кучланишлар олинади. Стержен учун ҳаммаси бўлиб 34 гача бўлган критерия текширилади. Бир хилдаги ҲЗЖ ажратиб ташланади.
ҲЗЖ нинг иккита ички гуруҳлари шакллантирилади: давомийлиги йиғиндиси кичик бўлган, қисқа муддатли юкламалар (Б гуруҳи) мавжуд бўлган ва улар мавжуд бўлмаган (А гуруҳ) гуруҳлар. Бу иккита ҲЗЖ гуруҳлари учун бетон иш шароитининг турли коэффициентлари γb2 қўлланилади ([10], 15-жадвал). Ҳисоблашда схемани тўлиқ ҳисобланишни бажаришдан олинган ҲЮЖ ёки зўриқишлардан фойдаланиш мумкин.
Модуль ҳисоблашда конструктив талабларга мувофиқ ўрнатиладиган арматураларни ҳисобга олади. Эгилувчи элементлар учун булар кесимнинг бурчагида жойлашган ø10 мм бўлган стерженлар, сиқилувчи элементлар учун – кичик кесимлар учун мўлжалланган ø16 мм ёки ø12 мм бўлган стерженлардир. Худди шундай [10] га мувофиқ энг кичик фоиздаги арматуралашлар ҳам текширилади. Кесимнинг катта ўлчамларида чеккаларга конструктив арматуралар қўйилади. Зарур бўлганда конструктив талаблардан воз кечиш ҳам мумкин [10].
СТЕРЖЕН модули материалларнинг ҳисобий ва меъёрий харктеристикалари ҳамда бетон кесимларининг геометрик характеристика-ларини аниқлаш тадбирларини ўзида жамлаган меъёрий базага таянади.
Фойдаланувчининг талабига биноан ёриқ очилиши эни ҳисобланилади. Узоқ давом этадиган ва этмайдиган ёриқ очилишининг рухсат этиладиган эни фойдаланувчи томонидан берилади. Ёриқ очилиши энининг нолинчи катталигини бериш тақиқланади.
Стержен ишининг махсус шароитлари белгиси назарда тутилган:
0 - оддий стержен;
1 - балка;
2 – кўп қаватли каркасли биноларнинг биринчи қаватининг пастки колонналари;
3 - кўп қаватли каркасли биноларнинг бошқа колонналари.
2-чи ва 3-чи махсус шароитлари [8] 3.56 банди тавсиясига кўра киритилган.
Кўндаланг кучлар бетон ва кўндаланг арматураларга қабул қилинадилар.
Модуль [8,10] да келтирилган усулардан фойдаланади.
Фойдалнувчининг хоҳишига биноан кесимнинг маҳаллий Y1 ёки Z1 ўқларига нисбатан симметрик арматуралаш ёки носимметрик арматуралаш амалга оширилиши мумкин. Одатга кўра, эгилишга ишлайдиган элементлар (балкалар) учун носимметрик (одатда горизонтал Y1 ўққа нисбатан) арматуралаш тайинланади.
Колонналар учун одатда, симметрик арматуралаш тайинланади, чунки колонналарда эгувчи моментлар асосан ишораси ўзгарувчан юклар сабабли келиб чиқади. Колонналарнинг носимметрик арматураланиши бир талай маҳаллий юкларнинг мавжудлиги сабабли изоҳланиши мумкин (масалан, грунтнинг босими). Фойдаланувчи томонидан, ўққа нисбатан симметрия мавжуд бўлмаган ўқни аниқламасдан, носимметрик арматуралашни тайинлаш етарли.
Бу ўқ ҳисобий зўриқишлар жамламасини таҳлил қилиш йўли билан автоматик равишда аниқланади.
Умумий ҳолатада ҳар бир кесимдаги натижалар учта қаторда чиқарилади:

  • чегаравий ҳолатларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳи бўйича танлаб олинган тўлиқ арматура;

  • чегаравий ҳолатларнинг биринчи гуруҳи бўйича танлаб олинган арматура;

  • арматураларнинг бурилиб қолган қисмлари;

Зарурий ҳолатларда босмага чиқариш хатолар ҳақидаги хабар ёки огоҳлантирувчи хабарлар билан биргаликда амалга оширилади. Худди шундай натижавий жадвалларда арматуралаш фоизлари, кўндаланг арматуранинг икита йўналишдаги кесими ва ёриқ очилиш кенгликлари келтирилади.
Тавра шаклдаги кесимларни ҳисоблашда, юзалари AS1 ва AS2 натижаларга киритилмайдиган, тавра токчасидаги конструктив стерженлар ҳисобга олинади.
СТЕРЖЕН модулида арматураларни танлашнинг иккита алгоритми амалга оширилган ва уларни фойдаланувчининг ўзи танлайди:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish