bet 128/156 Sana 21.07.2022 Hajmi 18,39 Mb. #834895
Bog'liq
2020 1 семестр Компютер дастурлари асосида қурилиш мажмуаси
11 - амалий машғулот:
Металлиноранинг статик хисобини бажариш ва пойдеворга юкни таъсирини хисоблаш.
Режа:
Пойдевор деворлари устидаги қаватлараро ораёпмани яратиш.
Схема элементларига бикрлик кўрсаткичларини бериш.
Чегаравий шартларнинг берилиши.
Схема → Создание → Регулярные фрагменты и сети ( ) менюси орқали Создание плоских фрагментов и сетей мулоқот ойнасини экранга чиқарамиз. Генерация плиты ойначасига ўтамиз.
Ундан кейин Координаты первого узла киритишмайдончасида Указать курсором дан белгини ечамиз ва фрагментнинг биринчи тугунининг фазодаги боғланиш координатасини киритамиз:
Х(м) Y(м) Z(м)
-0.3 -0.3 0.0
Мулоқот ойнаси жадвалида пойдевор плита кўрсаткичларини берамиз:
Биринчи ўқ бўйлаб қадам:
Иккинчи ўқ бўйлаб қадам:
L(м)
N
L(м)
N
0.3
22
0.3
2
-Применить тугмасини босинг. Ушбу усул асосида барча устунлар тагига пойдевор яратиб чиқилади.
Схема→Корректировка→Упаковка схемы ( ) менюсидан фойдаланиб Упаковка мулоқот ойнасини чақирамиз. Бу ойнада -Подтвердить тугмасини босамиз. Яратилган пойдевор13-расмда кўрсатилган.
13-расм. Пойдевор модели
Чегаравий шартларнинг қўйилиши
XOY текслигида геометрик ўзгаришлар рўй бермаслигининг олдини олиш мақсадида пойдеворлага қўшимча чегаравий шартларини қўямиз.
Тугунларни белгилаш
Выбор→Полифильтр буйруғи ёрдамида Фильтр для узлов мулоқат ойнасини экранга чақирамиз ва бу ойнада Фильтр для элементов ойнасига ўтамиз. Ойнадаги По типу КЭ майдонига белги ўртаниб рўйхатдан КЭ 41 Универсальный прямоугольный КЭ оболочки ни танлаб оламиз , кейин -Применить тугмасини босамиз. Ҳисоб схемасида пойдевор элементлари белгиланади. Схеманинг фақат белгиланган тугун ва элементларини экранда кўриш учун Вид→Фрагментация менюси ёрдамида фрагментацияни бажарамиз.
Ҳисоб схемасини XOY проекция текслигида тасвирлаш учун Вид→Проекция на плоскость XOY меню бандини бажарамиз.
Выбор →Отметка узлов ( ) меню бандини бажарганингиздан кейин курсор ёрдамидапойдеворнинг ўрта қаторидаги барча тугунларини белгилаб оламиз (тугунлар қизил ранг билан ажратиб кўрсатилади), 16-расмга қаранг.
Чегаравий шартларни қўйиш
Схема→Связи ( ) меню банди ёрдамида Связи в узлах мулоқот ойнаси чакирамиз (14-расм).
Бу ойнада тугунлар қўзгалиши тақиқланган йўналишлар(X, YUZ) ни белги ўрнатиш орқали кўрсатамиз.
Кейин -Применить тугмасини босинг (тугунлар кўк рангга бўялади), 16-расмга қаранг .
14-расм. Тугун боғланишлар мулоқот ойнаси
15-расм. Пойдеворнинг ўрта қаторидаги тугунларни белгилаш
16-расм. Тугунлар боғланишлари
Белгилаш жараёнини инкор этиш учун Выбор →Отметка узлов ( ) меню бандини бажарамиз.
Фрагментация жараёнидан кейин ҳисоб схемасининг бошланғич ҳолатига қайтиш учун Вид →Восстановление конструкции меню бандини бажарамиз.
Ҳисоб схемасини тасвирлаш учун Вид → Изометрия ( ) менюси ёрдамида изометрик проекцияга ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: