ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ФАРҒОНА ФИЛИАЛИ
Телекоммуникация технологиялари ва касбий
таълим факультети
Телекоммуникация инжиниринги кафедраси
“Телекоммуникация тармоқлари ва иншоатларини лойихалаш”
фанидан
КУРС ИШИ
Мавзу: Замонавий технологиялар асосидаги абонент кириш тармоқларини моделлаштириш ва уларнинг ўтказиш қобилияти параметри хиcоблаш
Бажарди: 631-17 гурух
Талабаси: Мўсажонов Н
Қабул қилди: Турғунов Б
Фарғона 2020
Мундарича
Кириш 2
2. НАЗАРИЙ ҚИСМ 5
2.1. Абонент тармоқларида юзага келувчи муаммолар 5
2.2. Юқори тезликли абонент тармоқларини ташкил қилиш 6
2.3. Абонент тармоқларида хDSL технологиясини қўллаш 8
2.4. хDSL технологиясининг турлари 9
2.4.1. Рақамли ассиметрик абонент линиясини ташкил қилиш 10
2.4. Кириш абонент тармоқларини оптик технологиялар асосида қуриш 12
2.4.1. PON технологияси 13
2.4.2. PON технологиясида қўлланиладиган асосий қурилмалар 14
2.4.3. PON тармоғида ахборот алмашинишининг 16
ташкил қилиниши 16
3. ХИСОБЛАШ ҚИСМИ 18
3.1. Замонавий технологиялар асосида қурилган абонент кириш тармоқларини моделлаштириш ва уларнинг ўтказиш қобилиятини хисоблаш 18
1-Босқич 22
2-Босқич 25
3-Босқич 28
Хулоса 30
Фойдаланилган адабиётлар 31
Кириш
Барчамизга маълумки Ўзбекистон ўзини жамиятнинг барча сохалари ривожланаётган давлат сифатида жахонга танилиб бормоқда. Шу жумладан республикамиз ахборот ва телекоммуникацион технологиялари кенг ривожланиб бораётган мамлакатлар қаторига киради. Бунинг боиси мамлакатимизда алоқа ва ахборотлаштириш тизимини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Нафақат шаҳар ва туманларда, чекка қишлоқларда ҳам замонавий технологияларнинг жорий қилиниши алоқа сифатини янада яхшилашда муҳим ўрин тутмоқда.
Хусусан Фарғона вилоятида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилаётир. Вилоятда коммуникатсия тармоқларини модернизатсиялаш, қайта қуриш ва ривожлантириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ўтган йилларда барча шаҳар ва туман марказларида янги рақамли телефон станциялари иш бошлади. Қишлоқларда ҳам замонавий телекоммуникациялар хизматидан фойдаланувчилар сони ортиб бораётир. Вилоят аҳолисига бугунги кунда 11 та интернет провайдери хизмат кўрсатмоқда. Тошкент – Фарғона телекоммуникация тармоғини кенгайтириш ва модернизатция қилиш лойиҳасига асосан 39- рақамли станцияда янги узатиш қурилмаси ишга туширилиб, алоқа сифати тубдан яхшиланди. DWDM қурилмалари ўрнатилиши натижасида “Ўзбектелеком” аксиядорлик компаниясининг “Uzonline ” филиали томонидан барча шаҳар ва туман марказларига 48 портли консентратор ўрнатилиб, ишга туширилди. Вилоят ҳокимлиги ҳузурида компютерлаштириш ва ахборотлаштириш маркази фаолият кўрсатмоқда. Ҳокимликнинг корпоратив тармоғи яратилган бўлиб, барча шаҳар ва туман ҳокимликлари тармоққа уланган ҳамда мунтазам равишда ҳужжат алмашиш йўлга қўйилган. Жами қирқдан ортиқ корхона ва ташкилотнинг расмий веб-сайти ишлаб турибди. Маҳаллий телекоммуникация тармоғида 2 мингдан зиёд телефон стантсиялари бўлиб, уларнинг умумий сиғими 2 млн.дан ортиқ рақамни ташкил этади.
Маълумотни узатиш тармоғи хизматлари туркумларига Интернет тармоғидан фойдаланиш, электрон почта, VPN, видеконферец алоқа, корпоратив тармоқларни ишлаб чиқиш ва қуриш каби хизматлари ўрин тутади.
Хусусан, магистрал телекоммуникация тармоқларини DWDM технологияси асосида модернизация қилиш ва маълумотлар узатиш тармоғини вилоят даражасида 10 Гбит/с, туман даражасида эса 1Гбит/с тезликка ошириш, мобил алоқа тармоғи қамровини кенгайтириш орқали мобил алоқа фойдаланувчиларига янада қулай хизматларни кўрсатиш, қишлоқ телекоммуникация тармоғини рақамли технологиялар асосида ривожлантириш ва шу ўринда инфратузилма объектларини алоқа билан таъминлашни тезлаштириш, абонент линияларида хDSL технологиясини жорий этишни ривожлантириш, CДМА-450, WiМах стандартидаги симсиз тармоқ технологияларини янада ривожлантириш ҳамда янги авлод тармоқларига ўтиш жараёнида компания томонидан видеотелефон, IPTV, VoD, TVoD ва бошқа шу каби қатор интеллектуал хизмат турларини вилоятларда жорий этиш ва ҳоказолардир.
“Ўзбектелеком” АК “Uzonline” филиали 2013 йилнинг бошида 880 портли консентраторларга эга эди. Шу бугунги кунда эса ушбу портлар сони 3084 тага этказилди. Бунинг натижасида вилоятимиз аҳолиси юқори тезликдаги симли маълумот узатиш ва Интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек телекоммуникация тармоқларининг асосий қисми хисобланган абонент кириш тармоқларини модернизация қилишга алоқа эътибор берилмоқда. Шу сабабли ушбу магистрлик диссертация ишида кенг полосали абонент кииш тармоқларини қуришда самарали қўлланилиши мумкин бўлган оптик технологияларнинг тахлили кўриб чиқилади.
Ушбу магистрлик диссертация ишининг долзарблиги: Маълумки бугунги кунда мамлакатимиз телекоммуникация тармоқларини модернизация қилишда, такомиллаштиришда нафақат транспорт тармоқларини балки абонент кириш тармоқларини ҳам модернизация қилиш зарурияти юзага келмоқда. Шу сабабли абонент кириш тармоқларини имкониятларини ошириш мақсадида бир қатор симли ва симсиз абонент кириш тармоғи технологиялари қўлланилиб келинмоқда. Демак абонент кириш тармоқларини қуришда қўлланилувчи технологияларнинг тахлил қилиниши, уларни ўзаро маълум бир мухум параметрлар бўйича солиштирилиши ахамиятлидир. Бунинг натижасида маълум шароит учун мос технологияни танлаш, қўйилган талабларга жавоб берувчи абонент кириш тармоқларини қуриш имконияти яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |