5. Синхрон рақамли транспорт модул сатхи ва оптик кабел русумини танлаш
Толали оптик линия магистралини лойиҳалаштиришда рақамли алоқа узатиш воситаларини қўллаш зарур. Бугунги кунда бундай алоқа узатиш воситалари вазифасини синхрон рақамли иерархия (SDH – Synchronous Digital Hierarchy) туркумига мансуб бўлган алоқа узатиш воситалари бажаради. Рақамли алоқа узатиш воситалари рақамли маълумотларни циклик, блок–цикл структураси асосида амалга оширилади. Бунда қайтарилиш даври 125 мксга тенг бўлади ва улар транспорт модуллари ёрдамида амалга оширилади. Транспорт модуллари ўзларининг сатхлари ёки маълумотларни узатиш тезликлари ва тармоқда ҳосил қилинадиган узатиладиган каналлар (оқимлар) сони билан фарқланади. SDH транспорт модули бешта сатхга бўлинади. 5.1– жадвалда SDH транспорт модулини сатхлари келтирилган.
5.1–жадвал
SDH транспорт модулининг сатхи
|
Транспорт модули
|
Узатиш тезлиги, Мбит/с
|
Телефон каналлари сони
|
SDH нинг биринчи сатхи
|
STM – 1
|
155,52
|
1890
|
SDH нинг иккинчи сатхи
|
STM – 4
|
622,08
|
7560
|
SDH нинг учинчи сатхи
|
STM – 16
|
2488,32
|
30240
|
SDH нинг тўртинчи сатхи
|
STM – 64
|
9953,28
|
120960
|
SDH нинг бешинчи сатхи
|
STM – 256
|
39813,12
|
483840
|
Бизга маълумки, телекоммуникация тармоқлари глобал, магистрал (миллий), ҳудудий ва махаллий тармоқларга бўлинади. 5.2 – жадвалда турли хил транспорт модулининг сатхларини турли алоқа тармоқларида қўлланиши кўрсатилган.
5.2–жадвал
Тармоқлар
|
Транспорт модуллари
|
Глобал
Миллий
Ҳудудий
Маҳаллий
Локал
|
STM – 256, DWDM, WDM
STM – 64, STM – 16, DWDM
STM – 4, STM – 16, DWDM
STM – 1, STM – 4, STM – 16,
STM – 1, STM – 4
|
Ҳисоблаб чиқилган трасса магистралидаги каналлар сони ёки рақамли оқимлар сони асосида лойихалаштирилаётган алоқа трасса учун транспорт модулини танлаймиз.
Агар ҳисоблаб чиқилган каналлар учун бир дона транспорт модули етмайдиган бўлса, у ҳолда шу манзилгоҳлар учун алоқани ташкил этиш учун транспорт модуллар сони қуйидаги формула билан аниқланади:
дона (5.1)
23522
бу ерда:
NТР.МОД – лойихалаштирилаётган трассада керак бўладиган транспорт модуллар сони, дона;
nум – лойихалаштирилаётган трасса учун ҳисоблаб чиқилган умумий каналлар сони;
nтр..мод –битта транспорт модули ёрдамида ҳосил қилинадиган каналлар сони.
Транспорт модули ёрдамида кўп каналли алоқани ташкил қилиш учун каналлар жамланиб, маълумотларни узатиш ва қабул қилиш учун иккита оптик тола зарур бўлади (икки толали оптик алоқа ташкил этиш тизими). У ҳолда лойихалаштирилаётган трасса учун оптик кабелдаги оптик толалар сони қуйидаги формула билан аниқланади:
, тола (5.2)
бу ерда:
Nтола – лойихалаштирилаётган алоқа трассада қўлланадиган кабелдаги оптик толалар сони;
NТР.МОД – лойихалаштирилаётган алоқа трассасида қўлланувчи транспорт модуллар сони;
2 заҳира – икки дона заҳирадаги тола.
Толалар сони аниқлангандан сўнг, ЖИЗЗАХ ва НАМАНГАН вилоятлари оралиғида техник маълумотлар бўйича тўғридан–тўғри ерга ётқизиш учун:
A–DF(ZN)2Y(SR)2Y4x2E9/1250.36F3.5+0.22H18LG русумидаги кабел танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |