Фарғона филиали 350100 – Телекоммуникация технологиялари таълим йўналиши – курс, 631-19 гуруҳи талабаси



Download 2,42 Mb.
bet12/26
Sana12.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#659677
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
Abdunabiyev Yahyoxon 631-19

Оптик кабел ўзаги. Ҳозирги замон оптик кабелларининг ўзак тузилиши турли хил кўринишга эга бўлиб, улар оптик толаларнинг жойланишига боғлиқ бўлганлиги ҳисобига икки гурухга бўлинади: зич жойлашган ва бўш жойлашган. Оптик толаларни кабел ўзагида зич равишда жойланиш гурухи 6.1-расмда келтирилган.



4

3

а) б)

6.1-расм. Кабел ўзагининг зич равишда жойланиш тузилиши: 1-оптик тола бирламчи ва иккиламчи қоплам орасида; 2-кучлантирувчи элемент; 3-оптик тола бирламчи қатлам орасида; 4-иккиламчи тасмали қатлам; 5-пластмасса тасма.


Бирламчи ва иккиламчи муҳофазаловчи қопламга эга бўлган оптик толалар марказий кучлантирувчи элемент атрофига концентрик равишда ўралган қатламли тузилишга (6.1,а – расм) эга. Агар жуда ҳам кўплаб оптик толаларга эга бўлган кабел бир нечта қатламлардан иборат бўлиши ёки битта қатламда бита дона оптик толалар ўрнига модулларни қўллаш мумкин. Бундай модуллар бирламчи қопламга эга бўлган бир нечта оптик толалар иккиламчи қопламга эга бўлган найча ичида жойлашади. Қатламли тузилиш эса кенг равишда қўлланувчи эски тузилишдаги оптик кабел тузилишида қўлланилган.


Тасмасимон тузилишда (6.1,б – расм) бирламчи муҳофазаловчи қопламга эга бўлган оптик толалар бир қаторда жойланиши мумкин ёки умумий иккиламчи тасмали қоплам орасида жойланиши мумкин. Бундан ташқари четлари бир-бири билан ёпиштириб маҳкамланган ва ичи тўлдиргич билан тўлдирилган иккита пластмасса тасма орасида жойлаштирилиши ҳам мумкин. Бундай тасмали модул ичи 2….24 тагача оптик толалар билан тўлдирилади. Баъзи бир ҳолларда бирламчи ва иккиламчи қопламга эга бўлган оптик тола ён томон юзаси бутун узунлик бўйича елимлаб улаш ҳисобига ҳосил бўлувчи тасма кўринишда бўлиши ҳам мумкин. Оптик кабелнинг ўзаги тасмали модуллар қаторидан (тасмали матрица) ҳам ташкил қилинган бўлиши мумкин.
Ўзаги бўшлиқ тузилишдаги (6.2 – расм) оптик кабеллар найчасимон (модулли) ва профилланган (оралиқларга жойлаштирилган) конструктив тузилишга эга. Модулли тузилишда (6.2,а – расм) битта ёки бир нечта бирламчи муҳофазаловчи қопламга эга бўлган оптик толалар иккиламчи мухофазаловчи қоплам вазифасини бажарувчи полимер найча ичига бемалол равишда жойлаштирилади. Найчанинг диаметри 2….3мм, шундай усул ёрдамида ташкил қилинган модуллар марказий кучлантирувчи элемент атрофида спирал кўринишда ўралиб чиқилади. Баъзи бир оптик кабелларнинг ўзаги битта диаметри 6…10 мм бўлган марказий найчали модулдан ташкил этилиб унда бирламчи қопламга эга бўлган 50 тагача оптик толаларни жойлаштириш мумкин. Оптик толаларнинг монтажини осонлаштириш мақсадида улар боғлам кўринишида гуруҳлаштирилади. Оптик кабелнинг лозим бўлган мустаҳкамлик чегарасига эришиш учун кабел ўзаги ва муҳофазаловчи қобиқ орасига ёки қобиқ ичи метал симлар ёки синтетик мустаҳкам иплар ёрдамида мустахкамланади.


а) б)

6.2 – расм. Ўзаги бўшлиқ тузилиш кўринишлари: 1- оптик тола; 2- полимер найча (модул); 3- кучлантирувчи элемент; 4- пластмассали таянч ўзак.


Профилланган (ўзак оралиқларида жойлашган толалар) ўзак (6.2,б- расм) тўғри бурчакли пластмассали ёки V – кўринишдаги оралиқлардан иборат бўлган пластмасса ўзак спирал шаклда жойлаштирилган ўзакдаги кесилган оралиқларга бирламчи муҳофазаловчи қопламга эга бўлган битта ёки бир нечта оптик толалар бемалол жойлаштирилади. Кабелнинг кучлантирувчи элементи кабелнинг ўзак ўқи бўйича жойлашган.


Тўлиқ тузилишга эга бўлган кабел ўзаги бир мунча осон тайёрланиш технологияси билан фарқланиб унчалик катта бўлмаган габарит ўлчамларига эга бўлган кўндаланг юзасини тўлдиргич билан тўлдириши ҳисобига эришилади. Аммо тўлиқ тузилишдаги ўзакда оптик кабелнинг ўлчамларидаги механик ва ҳарорат ўзгариши ўз навбатида оптик толаларда механик кучланганлик ҳолатини ҳосил қилади ва у ўз навбатида микро ёрилишларни ҳосил бўлишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида қўшимча (кабел) йўқотувчанлигини бирмунча ошишига ва вақт ўтиши билан оптик параметрларни ўзгаришга ҳамда оптик толани узилишига олиб келади.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish