Фарғона давлат университети ҳузуридаги олтиариқ саноат техникуми “мутахасислик фанлар” кафедраси битирув малакавий иш


- БОБ. НИДЕРЛАНДИЯ, ТУРКИЯ, НОРВЕГИЯ ДАВЛАТЛАРИ ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАХЛИЛИ



Download 311 Kb.
bet5/12
Sana17.07.2022
Hajmi311 Kb.
#811035
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
диплом иши 2022 янги ЯКУН бўлди

2 - БОБ. НИДЕРЛАНДИЯ, ТУРКИЯ, НОРВЕГИЯ ДАВЛАТЛАРИ ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАХЛИЛИ.
2.1. Нидерландия профессионал таълим тизими
Нидерландиядаги профессионал техник таълим олишнинг турли усуллари мавжуд фуқароларга узлуксиз таълим тизими доирасида ўқишни тугатгандан сўнг меҳнат бозорига кириш ва кейинги таълимни давом эттириш имконини беради. Нидерландия профессионал техник талим тизимнинг асосий вазифалари:
Нидерландиядаги профессионал техник таълимининг асосий мақсадлари:
- Аҳолининг таълим даражасини ошириш.
- Профессионал техник таълимида ҳаёт давомида узлуксиз таълим стратегиясининг бир қисми бўлиб такомиллаштириш.
- Профессионал техник таълим ва унинг ўқувчилари барча манфаатдор томонлар билан биргаликда таълим самарадорлигини ошириш.
- Профессионал техник таълим ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг етишмаслигининг олдини олиш.
- Ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш.
- Меҳнат бозорининг ривожланиши ва эҳтиёжларини инобатга олиш.
Нидерландияда қонунчилик базасини Профессионал техник таълим тизимига жорий этиш.
Нидерландияда профессионал техник таълим ва касбий тайёргарликни тартибга солувчи ягона қонун мавжуд эмас. Лекин мавжуд қонунлар таълимнинг турли даражаларида малака даражасини аниқлаш тартиб-қоидаларини, ўқув режа ва касбий дастурларини ишлаб чиқиш, касбий имтиҳонларни ташкил этиш, сифатни таъминлаш ҳамда давлат томонидан молиялаштиришни қамраб олади.
Нидерландиядаги таълим тизими 4 та компонентдан иборат:

  1. ўрта таълим,

  2. юқори ўрта профессионал таълими ва умумий катталар таълими,

  3. катталар касбий курслари

  4. олий таълим.

Профессионал таълими ўрта таълимдан бошланади ва тўлиқ ўрта ва бошланғич профессионал таълими деб аталади. Дастлабки икки йил умумтаълим фанларига бағишланган бўлса, кейинги икки йил ўқувчилар қуйидаги таълим йўналишларини танлашлари мумкин:
- Назарий таълим, ундан сўнг ўқувчилар ўрта профессионал таълимга ўтишлари ёки умумий ўрта таълимни давом эттиришлари мумкин.
- Комбинацияланган таълим касбга йўналтирилган дастурлар бўйича ўқишни ўз ичига олади, уни тугатгандан сўнг ўқувчилар юқори ўрта профессионал таълимга ўтишлари ёки умумий ўрта таълимни давом эттиришлари мумкин.
- Мактабларнининг юқори синфларида ҳунармандчиликга ўқитиш қишлоқ хўжалиги, техника, иқтисод, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳалар бўйича юқори ўрта профессионал таълим даражасидаги узоқ муддатли касбий таълим дастурларини ўқитишни ўз ичига олади.
Профессионал таълим тизимидаги юқори ўрта профессионал даражада ўқувчилар 16 дан 35 ёшгача бўлиши мумкин. Юқори ўрта профессионал даражасидаги касбий дастурлар 43 та минтақавий тармоқлараро ўқув марказлари, 12 та ихтисослаштирилган савдо коллежлари, 12 та қишлоқ хўжалиги ўқув марказлари ва тўртта мактабни ташкил этади. Хусусий воситачилар давлат ва иш берувчилар томонидан эътироф этилган курсларни ҳам таклиф қилишлари мумкин.
Дастурлар тўрт даражага бўлинади.
Биринчи даража касбий дастур ёрдамчи, ўқувчи (Assisten-tenopleiding).Касбий дастурнинг давомийлиги олти ойдан бир йилгача, битирувчи оддий вазифаларни бажариш учун биринчи даражали касбий дастурни муваффақиятли тугатгандан сўнг иккинчи даражали дастурларга ўтиши мумкин.
Иккинчи даражали бошланғич касбий дастур (dat. – Basisberoepsopleiding).Касбий дастур икки йилдан уч йилгача давом этади, ва натижада ўқувчи меҳнат бозорига кириш учун минимал малакага эга бўлади. Иккинчи даражали касбий дастурлар, Нидерландияда ҳар бир фуқаро учун керакли минимал дастур деб ҳисобланади.
Учинчи даражадаги касбий дастур (dat. – Vakopleiding).Касбий дастур 3-4 йил учун мўлжалланган бўлиб, уни тугаллагандан сўнг битирувчи ўз вазифаларини мустақил бажаришга тайёр бўлишини назарда тутади. Тўртинчи даражали касбий дастур (Specialistenopleiding).
Дастур тўрт йилга мўлжаланган бўлиб ўқувчиларни катта масъулият ва мустақилликни талаб қиладиган вазифаларга тайёрлайди.
Дастурни тугатгандан сўнг, битирувчи олий таълим дастурларига ўтиши мумкин.
Яна бир тўртинчи даражали дастур мутахассис малакасини беради (Daniya - Specialistenopleiding).
Дастур 1-2 йилга мўлжалланган бўлиб ўқишни тугатгандан сўнг, олий касбий таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳам мумкин.
Юқоридаги тўртта даражадаги дастурлар талабалари иқтисодиётнинг турли соҳаларида (қишлоқ хўжалиги, технология ва технология, иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш) малакага эга бўлган иккита йўлланишдан бирини танлашлари мумкин:
- Корхоналарда иш вақти 20 дан 59 фоизгача бўлган тўлиқ ва ярим кунлик дастурлар, булар аксарият 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар томонидан танланади.
- Корхонада ўқитиш ўқув вақтининг камида 60 фоизини ташкил этадиган ишчиларни тайёрлаш дастурлари 25 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар томонидан танланади.
Ўқув жараёни, корхоналарда амалиёт ўташ ҳамда дастурлар якунида малака имтиҳонларини топшириш қонун ҳужжатларига мувофиқ профессионал таълими муассасаларининг масъулияти ҳисобланади.
Ўқувчилар иккита шартнома тузади: таълим муассасаси билан ўқиш ва ташкилот ёки корхона билан меҳнат шартномаси. Одатда, талабалар ҳафтада тўрт кун ташкилот ёки корхонада амалий машғулотлардан ўтадилар ва ҳафтада бир марта ўқув муассасасига таълим олади. Дастур тугагандан сўнг амалий машғулотлар битирувчиларга тезда доимий иш топишга ёрдам беради. Бундай дастурлар иштирокчилари орасида таълимни давом эттиришни хоҳловчилар озчиликни ташкил этади.
Нидерландияда профессионал таълимни бошқариш вамолиялаштириш.
Нидерландияда профессионал касбий таълим ва таълимни тартибга солиш қонунчилик ва молиялаштириш, малака ошириш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, имтиҳонлар, сифатни таъминлаш, ривожлантириш уч даражада амалга оширилади: миллий, тармоқ ва минтақавий.
Нидерландия профессионал техник таълим ассоциацияси (ингл. – The Dutch Association of VET Colleges) ҳукумат томонидан молиялаштиришни барча ўрта ва профессионал катталар таълимини ва ўз ичига олади.
Ассоциация профессионал техник таълим соҳасида муҳим иштирокчи бўлиб, халқ хўжалигининг айрим тармоқларида меҳнат шароитлари бўйича касаба уюшмалари билан жамоавий меҳнат шартномалари тўғрисида музокаралар олиб боради, шунингдек, профессионал таълимни компетенциявий асосида модернизация қилишга катта ҳисса қўшади.
Нидерландияда давлат томонидан молиялаштириладиган катталар таълимидан ташқари профессионал техник таълимда хусусий провайдерлар ҳамда Савдо ва саноат бўйича билим марказлари хам мухим рол ўйнайди. (дат. – Kenniscentra Beroupsonderwijs Bedrijfsleven). Биринчиси касбий малака доирасида меҳнат бозори эҳтиёжларини талқин қилиш учун меҳнат бозорининг тармоқ органлари ва таълим соҳасидаги ташкилотлар ўртасида воситачи вазифасини бажаради. Иккинчиси Меҳнат бозори эҳтиёжларини касбий малака доирасида талқин қилиш учун тармоқ меҳнат бозори бошқарув органлари ва таълим соҳаси ташкилотлари ўртасида воситачи вазифасини бажаради.
Таълимни молиялаштириш “Таълим, маданият ва фан” вазирлиги томонидан амалга оширилади. Таълим институти (Dienst Uitvoering Onderwijs) вазирлик таркибига кирувчи, профессионал таълимини бошқариш ва молиялаштиришда асосий рол ўйнайдиган тузилма ҳисобланади.
Деярли барча мактаблар ва профессионал таълимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ сифат стандартлари ва молиялаштириш шартларига жавоб берса, давлат томонидан молиялаштирилиши мумкин.
Нидерландия профессионал таълим ҳар бир даражада ўз молиялаштириш схемасига эга. Қуйи бўғиндаги ўрта-махсус таълим муассасаларини молиялаштириш давлат томонидан амалга оширилади.
Юқори ўрта профессионал таълими ва катталар умумий таълимини молиялаштириш турли манбалардан амалга оширилади:
- мақсадли грантлар шаклидаги давлат томонидан молиялаштириш, улар талабалар сонига ва ўқув юртини тамомлагандан кейин берилган сертификатларга қараб ажратилади;
- савдо ва саноат билим марказларини давлат томонидан молиялаштириш;
- муниципалитда 18 ёшдан ошган аҳоли сонига, ва ўқишда қийинчиликларга дучор бўлган катталар сонига қараб, муниципал маблағлар ҳисобидан умумий катталар таълимини давлат томонидан молиялаштириш.
Профессионал таълим провайдерлари катталар учун таълим хизматларини кўрсатиш бўйича муниципал ҳокимияти билан шартномалар тузадилар.

  • курслар учун ўқувчилар томонидан тўғридан-тўғри таълим муассасасига тўлаш.

Ишчиларни ўқитиш бўйича таклиф қилувчи компаниялар тақдим этилган ўринлар сонига қараб солиқ имтиёзларини олади.
Уларнинг касбий малакалари доирасида меҳнат бозорининг эҳтиёжларини талқин қилиш мақсадида саноат меҳнат бозори бошқарув органлари ва таълим сектори ташкилотлари ўртасида хамкорлик вазифасини ўтайди.
Юқори касбий даражадаги таълимни молиялаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади: давлат маблағлари ўқувчилар сони ва берилган дипломлар сонидан келиб чиққан ҳолда таълимни ривожлантириш учун шахсий маблағлар, шунингдек, жисмоний шахслар учун тўловлар амалга оширилади.
Корхона ва ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш тўловлари корхоналарнинг ўзлари томонидан амалга оширилади, ва бунда ривожланиш фондлари маблағларидан жалб қилиниши мумкин. Бундан ташқари, корхона ва ташкилотлар солиқ имтиёзларини олишлари мумкин. Корхоналар ходимларини қайта тайёрлаш корхона ва ташкилотлар маъмуриятларининг жамоа шартномалари билан тартибга солинади. Бундай шартномалар ҳар икки йилда имзоланади.
Нидерландияда малака таркиби саккизта даражага эга. Бу даража ва унвонларни норасмий ва информацион таълимни оз ичига олмайди. Малакавий тузилманинг мақсади: Ёшидан қаттий назар, ҳар бир инсонни таълим ва касбий тайёргарлик даражасини аниқлаш, меҳнат бозорида самарали индивидуал қобилиятлардан янада самарали фойдаланиш учун тегишли таълим ва ўқув дастурини мустахкамлашга ёрдам бериш. Малакавий тузилмани ишлаб чиқишда таълим ва ташкилотлар, ижтимоий ҳамкорлар ва иш берувчилар фаол иштирок этдилар.
Ишсиз фуқароларга иш билан таъминлаш бўйича ихтисослашган маслаҳат бериш консуллари мажуд. Маслаҳатчиларга мурожаат қилганларнинг шахсий ваколатларини аниқлайдилар ва уларга ёрдам берилади.
Ишлайдиган фуқаролар учун уларнинг ваколатларини баҳолаш бўйича маслаҳат бериш, минтақавий ва тармоқ даражасини ошишини таминлайди.



Download 311 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish