9
изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти бўлажак
биология
ўқитувчиларининг методик тайѐргарлигини такомиллаштиришнинг амалий
имкониятларини
аниқлаштирилганлиги,
бўлажак
биология
ўқитувчиларининг
методик
тайѐргарлигини
такомиллаштиришда
компетентли-йўналтирилган топшириқлардан фойдаланишнинг методик
таъминоти ишлаб чиқилганлиги ва самарадорлиги аниқланганлиги билан
изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
. Бўлажак биология
ўқитувчиларининг методик тайѐргарлигини такомиллаштириш бўйича
олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак биология ўқитувчиси методик тайѐргарлигининг аффектив,
когнитив ва фаолиятли таркибий қисмлари компетенциявий ѐндошув асосида
кўп
даражали, касбий интеграл яхлит педагогик тизим сифатида
такомиллаштиришга оид таклифлари «Педагогика» таълим соҳаси Давлат
таълим стандартининг 5110400-Биология ўқитиш
методикаси бакалавриат
таълим йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11
декабрдаги 89-06-66-сон маълумотномаси). Мазкур тизим бўлажак
ўқитувчиларининг касбий компетенциялари таркибини тизимлаштириш
ҳамда ўқув мазмунини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг методик компетентлигининг шаклланганлик
мезонлари (касбий билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш,
педагогик
фаолиятга қадриятли-мотивацион муносабатни таркиб топтириш) ва
даражаларини (интуитив, меъѐрий, фаол ва креатив) аниқлаштириш бўйича
таклифлари биоцентризм тамойили асосида А-1-230 рақамли «Экология ва
атроф-муҳит муҳофазаси» дарслиги ва «Экологик ўлкашунослик» ўқув-
методик қўлланмасини тайѐрлаш» (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий
лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-66-сон
маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг билим самарадорлиги ортган ва
методик компетенцияларини баҳолаш
усуллари такомиллаштирилган;
бўлaжaк
биология
ўқитувчилaри
метoдик
тaйѐргaрлигини
тaкoмиллaштиришнинг aхбoрoт-кoммуникaция ҳaмдa иннoвaциoн-педaгoгик
технoлoгиягa acocлaнгaн квазипрофессионал касбий-методик фаолиятга
тайѐрлаш тизими (компетентли йўналтирилган вазиятли топшириқлардан
фойдаланишга оид таклиф ва тавсиялари bioportal.uz медиапортали
мультимедиали воситалари) ярaтилган ҳамда амалиѐтга татбиқ
этилган
(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019
йил 11 декабрдаги 89-06-66-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар бўлажак
биология
ўқитувчиларининг
методик
тайѐргарлигини
орттириш
механизмларини такомиллаштириш, педагоглар касбий компетенциялари
даражаларини оширишга хизмат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: