Фарғона давлат педагогика университети қўлёзма ҳуқуқида


ижодий тафаккурини ривожлантириш даражасининг ҳолати аниқланди. Ўқувчиларнинг ижодий



Download 132,06 Kb.
bet3/3
Sana20.06.2022
Hajmi132,06 Kb.
#681109
TuriДиссертация
1   2   3
Bog'liq
3.1 SABOHAT

ижодий тафаккурини ривожлантириш даражасининг ҳолати аниқланди. Ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш самарадорлигини янада ошириш борасида амалга оширилган ишларни мустаҳкамлаш ҳамда камчиликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар, тавсиялар, ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожланганлик даражасини баҳолаш учун мезонлар ишлаб чиқилди. Шакллантирувчи тажриба-синов машғулотлари ўтказилди, тадқиқот натижалари амалиётга татбиқ этилди. Тажриба-синов ишлари жараёнида ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришда ижобий натижаларга эришилганлиги математик-статистик методлар ҳамда холис экспертлар томонидан баҳолаш орқали тасдиқланди.

Тажриба-синов ишларининг муваффақиятли кечиши қуйидаги объектив ва субъектив омилларнинг мавжудлиги ҳисобига таъминланди: ўқувчилар билан ишлашга доир методик шарт-шароитларнинг яратилганлиги; умумий ўрта таълим мактабларининг интеллектуал лабораторияга эгалиги; таълим жараёнида замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш; ўқувчиларни мустақил-изланишли фаолиятга жалб этишга эътиборнинг қаратилганлиги; ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш билан ишлашга доир электрон-дидактик таъминотнинг ишлаб чиқилганлиги; ўқувчилар билан ишлашда креатив салоҳиятга эга педагогларнинг жалб этилганлиги; бошланғич синф ўқувчилар билан ишлаш жараёнига технологик ёндашувнинг қарор топганлиги; ўқувчиларнинг интернет технологияларидан фойдаланиш имкониятларига эгаликлари ва ҳоказолар.
Шунингдек, тажриба-синов ишлари давомида тадқиқот объекти сифатида бошланғич синф ўқувчилар танланганлиги сабабли қўлланилган методлар қуйидагича гуруҳланди:
1) ўқувчи шахсини ўрганишга хизмат қилувчи методлар – сўровномалар, анкеталар, тестлар;
2) проектив методлар – тестли, шахслараро муносабатни ўрганувчи, педагогик ва ижтимоий муаммоли вазиятларни таҳлил қилувчи;
3) “Мен” концепцияси – ўзини-ўзи кузатиш, ўзини-ўзи ўрганиш, ўзини-ўзи тавсифлаш, ўзини-ўзи баҳолаш, ўз-ўзига ҳисобот бериш, ўзини-ўзи таҳлил этиш.
Ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришда, айниқса, қуйидаги методлардан фойдаланишга эътибор кучайтирилди: 1) объектли тестлар; 2) объектли сўровномалар; 3) социометрик (шахсни, гуруҳларни, хусусан, ўқувчилар ҳамда ўқувчилар билан муносабатлар жараёнини ўрганиш) методлари.
Шунингдек, тадқиқот натижаларини умумлаштириш ва гуруҳлашда кўргазмали ахборот методикасидан фойдаланилди. Унинг ёрдамида қуйидаги вазифалар ҳал қилинди: 1) ўқитувчи, синф раҳбари, ота-оналар ва ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола этилган саволларга қайтарган жавобларини умумлаштириш; 2) тажриба-синов ишлари босқичлари, якуний кўрсаткичлар ҳамда асословчи, оралиқ ва якуний тажриба-синов ишлари натижаларини ифодаловчи жадвалларни таҳлил қилиш, қиёслаш, таққослаш асосида назорат ва тажриба гуруҳлари натижаларини статистик таҳлил этиш.
Қуйида ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожланганлиги самарадорлигини аниқлаш мақсадида тажриба-синов ишларини ташкил этиш даврида қўлланилган методлардан айримларининг амалий аҳамияти ва қўллашдан кўзланган мақсад тўғрисида қисқача сўз юритилади:
1. Педагогик кузатув методи – ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожланганлик даражасини ўрганиш, уларни тарбиялаш ва ривожлантиришга ёрдам берувчи педагогик омилларни аниқлаш мақсадида қўлланилди. Ушбу методни қўллаш орқали ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи муаммолар аниқланди ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди.
2. Анкета методи – бу метод ҳам ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш масаласига қай даражада эътибор қаратилаётганлигини ўрганиш, бу борада самарадорликка эришишни кафолатловчи объектив ва субъектив омилларнинг мавжудлигини аниқлаш, ўқувчиларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш мақсадида қўлланилди.
Тажриба-синов даврида очиқ анкеталардан фойдаланилди. Бунинг сабаби тажриба-синов жараёнига жалб этилган ўқитувчи ва ўқувчилардан муаммо ечимини топишда аҳамиятли бўлган маълумотларни кўпроқ олишдан иборат бўлди. Анкета икки босқичда, яъни таъкидловчи ва якунловчи тажриба-синов даврида қўлланилди. Ҳар икки босқич натижалари ўзаро қиёсий таҳлил этилиб, ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожланганлик даражаси ва тажриба-синов ишларининг самарадорлиги аниқланди.
3. Суҳбат методи – бу метод ҳам анкета методи каби тадқиқот учун муҳим аҳамиятга эга маълумотларни тўплаш мақсадида қўлланилди. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, анкета методи бир қатор афзалликларга эга бўлиши билан бирга айрим чекловлар ҳам мавжуд. Масалан, анкета методидан фойдаланишда тажриба-синов ишларига жалб этилган ўқувчилар уларга берилган саволларга нохолис, нотўғри жавоб қайтаришлари мумкин. Бу эса ўз навбатида олинадиган маълумотларнинг ишончли бўлмаслиги ва педагогик нуқтаи назардан асосланмаслигига олиб келади.
Шу сабабли анкета сўровларининг бевосита давоми, тўлдирувчиси сифатида суҳбат методидан фойдаланиш тажриба-синов ишларини етарли даражада ташкил этилишини таъминлади.
4. Интервью методи ҳам бир қатор афзалликларга эгалиги сабабли тажриба-синов ишларини олиб боришда ундан унумли фойдаланилди. Интервью методини қўллашда тажриба-синов ишларига жалб этилган ўқувчиларга қўшимча саволлар бериш орқали муаммонинг моҳияти очилди, кўзланган мақсадга эришишга ёрдам берувчи маълумотлар тўпланди.
Интервью, асосан, ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга оид махсус методикани амалиётга жорий этишдан олдин ва кейин уюштирилди. Бу эса тажриба-синов ишларини ташкил этишга қаратилган махсус методиканинг самарадорлигини бевосита баҳолаб бориш имконини берди.
5. Педагогик тажриба методи – тадқиқ этилаётган муаммонинг ижобий ҳал этилишига йўналтирилган фаолиятнинг яхлит тизими сифатида намоён бўлади. Ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришда мазкур методдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилди ва тажриба-синов ишларини олиб боришда бу метод бевосита қўлланилди.
6. Интерфаол методлар бошланғич синф ўқувчиларнинг ўқув фаолликларини кучайтириш, уларда изланишли-тадқиқотчилик фаолиятига қизиқиш ва эҳтиёжни юзага келтириш ҳамда уларни янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларда ўз-ўзини таҳлил, назорат ва баҳолаш қобилиятларини ошириш мақсадида қўлланилди. Ушбу методлар тадбирларнинг қизиқарли ўтишини таъминлаш билан бирга бўлажак ўқитувчиларни ижодий, эркин фикрлашга ундади.
7. Математик-статистик метод (Стьюдент методи). Педагогик йўналишда олиб борилаётган тадқиқот ишларида математик-статистик метод ўзига хос ўрин тутади. Зеро, тадқиқот муаммоси доирасида олиб борилган тажриба-синов ишларининг самарадорлигини аниқлаш орқали тадқиқотнинг натижалари тўғрисида якуний хулосага келишда математик-статистик методдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга тайёрлаш жараёнида қуйидаги камчиликларнинг мавжудлиги кузатилди:
- бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга тайёрлашга устувор ўрин ажратилмаслиги;
- бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришнинг методологик асослари махсус ўрганилмаслиги;
- бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга тайёрлашда изчиллик ҳамда комплекс ёндашувга амал қилинмаслиги;
- бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга тайёрлашда истиқболнинг таҳлил қилинмаслиги;
- миллий ва умуминсоний, маданий-тарихий, интеллектуал, маънавий, эстетик ҳамда бадиий қадриятлар асосида ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш жараёни мазмунини янгилашга эътибор қаратилмаганлиги;
- бўлажак ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришнинг назарий асосларини ўзлаштириш ва уни педагогик амалиётга татбиқ этишга аҳамият қаратилмаслиги кабилар.
Бўлажак ўқитувчилар ўз касбий фаолияти жараёнида ўқувчиларни қай тарзда билим олишга жалб этиш, улар фаолияти натижаларини ташхислаш ва таҳлил қилиш тажрибасига эга эмаслар. Шу билан бир қаторда бўлажак ўқитувчиларда мулоқотга киришувчанлик кўникмалари етарлича шакллантирилмаган. Улар ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришнинг назарий асослари, механизмларини пухта ўзлаштирмаганликлари аён бўлди.
Бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга тайёрлаш амалиётида нафақат илмий-асосланган назарий-педагогик, балки бу жараённинг назарий-амалий (унинг хусусиятлари, томонлари, мақсадга интилувчанлиги, касбий-шахсий мезонлари, натижаларини таҳлил қилиш) асослари етарлича ёритилмаган.
Бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга тайёрлаш жараёни мазмунини модификациялаштиришга ўқитувчилар тузилишли-мазмунли тизимга эга бўлмай, иккиланиб ишончсиз (унда эмоционал-психологик, мотивацияли, идрок этиш, шакллантирувчи ҳамда ривожлантирувчи, интеллектуал-ижодий, фаолиятли, ижтимоий-тарбиявий, ўзига баҳо бериш ҳамда ўзини такомиллаштириш муҳим компонентлари бўлиши керак) муносабатда бўлади.
Педагогикадаги янги ёндашувлар, инновацион усуллар, методлар, воситалар, янги технологиялар, шу жумладан, ўқувчилар билан аудиториядан ташқарида ишлаш методикаларининг энг самарали шакллари, илғор методларини излаш, ўрганишга бўлган қизиқиш етарлича фаоллашмаган.
Бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларига таълим-тарбия беришнинг устувор жиҳатларидан бўлажак ўқитувчилар етарлича хабардор эмаслар. Улар ўқув дастурлари мазмунини тўлиқ билмайдилар. Педагогик амалиёт жараёнида улар анъанавий усул ва методлардан фойдаланиш, авторитар иш услубини қўллашни маъқул кўрадилар.
Шу билан бир қаторда бўлажак ўқитувчиларни умумий ўрта таълим муассасаларида амалга ошириладиган тарбиявий жараёнларга етарлича тайёрлаш тизими мавжуд эмас. Улар тарбиявий жараёнларни йўналтирувчи омиллари, изчиллиги, яхлитлилиги ва ўзаро алоқадорлиги, инсонпарварлик услубига эга бўлиши, тамойиллари, педагогик шарт-шароитлари, ижтимоий-педагогик йўналишлари ҳақидаги билим ва тасаввурларга етарлича эга эмаслар.
Ўқувчилардаги қобилиятларнинг намоён бўлиш даражалари ва уни аниқлаш тартиблари тўғрисидаги илмий қарашларни таҳлил этиш асосида ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш мезонлари аниқлаштирилди: ижобий эмоционал тасаввурларларга эгалик; ижодий қизиқиш, билишга интилиш; мустақиллик; қарор қабул қилиш; ўзининг куч ва имкониятларига ишонч; аниқ мақсадга йўналганлик; эмоционаллик; муаммони кўра олиш; альтернатив (муқобил) фикрлаш; дивергент фикрлаш; фикрнинг аниқлиги; хотиранинг ассоциативлиги; идрок этишнинг яхлитлиги ва мустақиллиги; ижодий фикрлаш; ўз-ўзини баҳолаш даражаси; толерантлик; интуициянинг ривожланганлик даражаси.
Мазкур мезонларга асосланган ҳолда уларни шартли равишда тўрт – мотивацион, эмоционал, интеллектуал-билишга доир, амалий гуруҳларга таснифлаш асосида ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожланганлигининг қуйи, ўрта ва юқори даража кўрсаткичлари аниқлаштирилди.
Ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш динамикасининг паст даражаси ўқув-тадқиқотчиликка доир фаолият жараёнида қизиқишларнинг ёрқин намоён бўлмаслиги, ижодий фаолиятга масъулиятли ва барқарор муносабатнинг қарор топмаганлиги, шахслараро муносабатда қийинчиликларнинг юзага келиши, изланиш-тадқиқотчиликка доир фаолиятда қийинчиликларга дуч келиши, коммуникатив, ахборот билан ишлаш, умуммаданий, ижодий компетенцияларнинг шаклланмаганлиги билан тавсифланди.
Ўрта даража – ўқув-тадқиқотчиликка доир фаолият жараёнида қизиқишларнинг сустлиги, ижодий фаолиятга масъулиятли ва барқарор муносабатнинг вазият билан боғлиқликда ўзгариб туриши, шахслараро муносабатда қадриятли муносабат интериоризациясининг тўлиқ англанмаганлиги, изланиш-тадқиқотчиликка доир фаолиятда унчалик мураккаб бўлмаган вазиятларни бартараф этишда қийинчиликларга дуч келиши, коммуникатив, ахборот билан ишлаш, умуммаданий, ижодий компетенцияларнинг қисман шаклланганлигида намоён бўлди.
Юқори даража – ўқув-тадқиқотчиликка доир фаолиятга қадриятли муносабатнинг қарор топганлиги, ижтимоий ва билиш фаоллигининг юқори даражаси, ички билиш мотивларининг шаклланганлиги, когнитив ва ижтимоий тавсифдаги қийинчиликларни бартараф этишга қобилиятлилик, изланишли-тадқиқотчиликка доир топшириқларни бажаришда ижодий ёндашувнинг намоён бўлиши, умумтаълимий компетенцияларнинг тўлиқ шаклланганлиги каби жиҳатларда ўз аксини топди.
Download 132,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish