Муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи белги нима?
Муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи белги
– муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи белги барча турдаги нашрлар титулининг орқа
томони ўнг пастки бурчагида жойлашади. Мазкур белги Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар
тўғрисида”ги қонуни билан жисмоний ва юридик шахсларнинг нашрга бўлган интеллектуал мулки ва муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя
қилинишини англатади. Муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи белги асар ёки нашрнинг бошқа қисмини муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя
қилинганини кўрсатади.
Лотин ҳарфи “С” айлана шакл билан ўралади ©,
шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи эгасининг номи ва нашр қилинган йил
кўрсатилади.
Масалан:
© М.М.Мамасиддиқов, 2019 й.
©
Бош прокуратура Академияси, 2019 й.