Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

 
 
1. Истеъдодли болаларни аниқлаш ва уларни тарбиялаш. 
Истеъдоднинг ўз вақтида намоён бўлиши тарбияга ва қўллаб-қувватлашга боғлиқдир. 
Ҳар қандай жамиятга истеъдодли шахслар зарур. Шу нуқтаи назардан истеъдодли 
болаларни аниқлаш, тарбиялаш ва ўқитиш Республиканинг бўлажак ақл-заковатли ва 
ижодий фикрловчи кучларини тайёрлашнинг ягона манбаидир. Ижодий қобилиятлар 
ривожини самарали амалга ошириш учун ўқувчилар истеъдодини аниқ таҳлил этиш, 
болаларнинг ўзига хос психологик жиҳатларини ва фазилатларини ҳисобга олиш зарур.
 
Турли ёшдаги истеъдодли ўқувчиларни намоён этишда ҳозирги кунда, аввало мактаб 
педагогика жамоаси руҳий-диагностика тажрибалардан унумли фойдаланишлари зарур. 
Бунда "Республика Истеъдод Маркази" ходимлари билан ҳамкорлик қилиш муҳим 
аҳамиятга эга. Истеъдод маркази ходимларининг фаолияти тажрибасидан фойдаланиш, 
уларнинг истеъдодни аниқлашга мўлжалланган психологик тадбирларини педагогик 
тажрибалар билан ҳамоҳанг ишлаб чиқиш лозим. 
Ёшлар истеъдодининг намоён бўлишида қобилиятларни аниқ таҳлил этиш, боланинг 
ўзига хос фазилатларини ҳисобга олиш ижодий қобилиятлар ривожини самарали амалга 
ошириш учун зарур. Қобилиятларни ривожлантириш даража ва босқичлари янгича 
муносабатлар билан боғлиқ бўлади. 
Қобилият маълум бир даражада исталган ўқувчида шаклланган бўлиши мумкин. Бу 
эса ташкил этилган тарбия ва ўқув жараёни шароитларида ривожлантирилади. 
Ўқувчи ёшлар қобилиятини ривожлантириш мақсадида истедод ва иқтидорни онгли 
рағбатлатириш, уларнинг ижобий қизиқишлари ранг-баранглигини ошириш, турли 
кўргазмали тадбирларда иштирок эттириш, олимпиадалар, танловлар, учрашувларга жалб 
этиш лозим. 
Истеъдодли болаларнинг таниқли олимлар лабораторияларида шуғулланиши, шоир, 
ёзувчи, рассом каби санъат намоёндалари билан ҳамкорлик қилишни ташкил этиш муҳим 
аҳамиятга эга. 
Болалар ижодий қобилиятларини ривожлантиришда оила ва муҳитнинг аҳамияти 
юксак. Айниқса Республиканинг қишлоқ жойларида иқтидорли болаларни излаш, топиш 
ва уларнинг таълим ва тарбиясини мунтазам равишдатўғри йўлга қўйиш муҳимдир. 
Истеъдодли болаларни жойларнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олиб, ижодий 
камол топтиришда диагностик услубиятлар, ўқув режалари ва ўқув-услубий, тарбия ва 
таълим дастурлари билан таъминлаш лозим. Шунингдек, иқтидорли болаларни излаш, 
топиш ва тарбиялаш учун замонавий моддий-техник ва молиявий жиҳатдан тўлиқ 
таъминот зарур. 
Истедодли болалар саломатлигини муҳофаза қилиш учун уларни руҳий зарбалардан 
асраш йўлларини аниқлаш, раҳан ёрдам кўрсатиш, руҳий ҳаяжонланиш ҳолатларини 
ўрганиш - уларнинг ижодий қобилиятлари ривожи учун шароит яратиш бўйича тавсиялар 
ишлаб чиқиш даркор. 


162 
Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирликлари ходимлари, етакчи олимлар ва мутахасислар, ижодкорлар, амалиётчи 
ўқитувчилар, тўгарак раҳбарларидан иборат, Республика методик кенгаши тузулиши 
лозим. 
Турли ёшдаги гуруҳларда истеъдодларни қидиришнинг умумий дастури зарур. 
Оммавий ўқув юртларида бўлганидек, мактабдан ташқари таълим муассасаларида ҳам бу 
борада ўқув дастури режаларини ишлаб чиқиш керак бўлади. 
Истедодли болаларни аниқлаш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлаш қуйидаги 
омилларга боғлиқ: ушбу аниқлашнинг ижтимоий аҳамияти Республиканинг заковати, 
ижодкорлиги, куч-қудратини тайёрлашнинг истиқболи билан боғлиқлигини тушунишга; 
-
руҳий диагностик услубият, услубий материаллари бўлгани ҳолда турли ёшдаги 
гураҳларда аниқлашнинг умумий дастурлари яратилишига; 
-
истеъдодли болалар (махсус тайёрланган режалар, дастурлар ва илмий асосланган 
услубият ва ҳоказо бўйича) билан ишлаш учун ихтисослашган муассасаларнинг ягона 
тармойилини тарғиб этишга; 
-
оммавий ўқув юртларида истеъдодли болалар билан ишлаш учун зарур ўқув-
дастурий қўлланмаларини ишлаб чиқишга; 
-
жойларда маҳсус гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилган халқ таълими, давлат ва 
жамоат муассасалари, ижодий уюшмалар томонидан тасдиқланган дастурларга (бу 
дастурларда истеъдодли болалар билан ишлашнинг истиқболлари ва босқичлари, ўз 
ҳудудида бундай фаолият ва кўпгина бошқа тадбирлар учун маблағ ажратиш, уларни 
таъминлашга); 
- қўйилган вазифаларни ҳал қилишга кенг жамоатчилик диққатини жалб қилишга, 
Республика методик кенгашининг тузилишига (бу кенгаш таркибига Халқ таълими, Олий 
ва ўрта махсус таълим вазирликлари, халқ таълим бошқарув органлари ходимлари, етакчи 
олимлари ва мутахассислари, ижодий уюшмалар, амалиётчи ўқитувчи, мактабдан 
ташқари таълим муассасалари тўгарак раҳбарлари кирадилар); 
- илмий тадқиқотлар мактаблар учун меъёрий ҳужжатлар, синф ишланмалари 
мажмуига, истеъдодли ўқувчилар ҳақида маълумотлар манбаини яратишга, уларни 
ўқитиш 
ва 
тарбиялашнинг 
(табақалаштириш, 
индивидуаллаштриш, 
инсонпарварлаштириш) ягона услубий асосини яратишга боғлиқ. 
Истеъдодли ва иқтидорли болаларнинг ўқитувчи ҳамда тарбиячилари алоҳида 
истеъдодлар учун турлича ўқув режа ва дастурларига эга бўлишлари мақсадга мувофиқ. 
Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлаш ва ўқитиш услубияти, 
психологик-педагогик ва ташкилий шароитларини яратиш, махсус ўқув дастурлари ва 
тизимли педагогик технологиялар ишлаб чиқиш учун энг яхши педагог ва олимларнинг 
фаол иштирокини таъминлаш лозим. 
Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни чет элларда умумий ва касбий жиҳатдан 
тайёргарликдан ўтказишга қаратилган собитқадам фаолиятни амалга ошириш керак. 
Академик литсейларнинг ўқувчиларига, биринчи навбатда иқтидорли, юксак истеъдод 
соҳибларига, билимнинг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ йўналишлари бўйича ўз 
табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, ўзларидаги ноёб истеъдодни 
рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш лозим. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish