Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Алишер Навоий
қуйидаги мисраларда ватандан 
айрилиш инсон учун оғир жудолик эканлигига урғу беради: 
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, 
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш, 
Олтин қафас ичра гар қизил гул битса, 
Булбулга тикондек ошиён бўлмас эмиш. 
Алломанинг фикрларини ривожлантирган ҳолда ватандан жудо бўлиш оғир 
жудоликкина эмас, балки «юзи қаролиқ» эканлигини 
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
қуйидагича ифодалаган эди: 
Толе ёқи жонимга балолиқ бўлибди, 
Ҳар ишники, айладим - хатолиқ бўлди. 
Ўз ерини қўйиб Ҳинд сори юзландим, 
Ё раб, нетайин, не юз қаролиқ бўлди. 
Абдулла Авлоний
ўз асарларида «ватан» тушунчасига таъриф бериб, унинг 
равнақи учун курашиш ватанпарвар инсонга хос хусусият эканлигини қуйидагича қайд 
этади: «Ҳар бир кишининг туғилуб ўсган шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани 
дейилур. Ҳар ким туғилган, ўсғон ерини жонидан ортиқ суяр. Ҳатто бу ватан ҳисси - 
туйғуси ҳайвонларда ҳам бор. Агар бир ҳайвон ўз ватанидан – уюридан айрилса, ўз 
еридаги каби роҳатда яшамас. ... Биз Туркустонликлар ўз ватанимизни жонимиздан ортиқ 
суйганимиз каби. Араблар Арабистонларини, қумлик, иссиқ чўлларини, эскумулар шимол 
тарафларини, энг совуқ ва музлик ерларини бошқа ерлардан зиёд суярлар. Агар 
суймасалар эди, ҳавоси яхши, тириклик осон ерларга ўз ватанларини ташлаб ҳижрат 
қилур эди». 
Инсон ўзи туғилиб ўсган ватанда орзу-умидлари, ниятлари, ҳаётий интилишлари 
билан ўзига яқин бўлган кишилар даврасида бўлади, ўзи кўниккан турмуш тарзи бўйича 
кун кечиради, болаликдан ўзи кўниккан ижтимоий муносабатлар жараёнида иштирок 
этади, ҳаётининг бир қисмига айланган тилда сўзлашади ва у шу муҳитдагина ўзини эркин 
ҳис қилади. Бегона юртларда у ўзига таниш бўлган, ўзи кўниккан муҳитни топа олмайди. 
Шу боис гарчи иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатга сафар уюштирган бўлса-да, 
ўз юртини тезда соғинади. 


19 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish