Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган


 Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Консепсияси



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

3. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Консепсияси

"Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Консепсияси" Халқ таълими 
вазирлиги томонидан 1993-йили тасдиқланган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг1997 йил IХ сессиясида қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва 
"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"ни, улар асосида ишлаб чиқилган ҳукумат ва 
вазирлик қарорларини ҳаётга татбиқ этиш, таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш 
мақсадида мазкур Консепсияни қайта ишлашга тўғри келди. Янги таҳрирдаги Консепсия 
Қори Ниёзий номидаги ЎПФИТИ олимлари гуруҳи, Республика Таълим маркази 
мутахассислари ва Халқ таълими вазирлиги ходимлари томонидан ишлаб чиқилди. 
Шахс босқичларини белгилаб олишга йўналтирилган ушбу Консепсияни тайёрлашда 
Халқ таълими ходимлари ва кенг жамоатчилик фикрлари инобатга олинди. 
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Консепсиясининг зарурияти.
Ўзбекистон Республикасининг истиқлолга эришуви ҳамда ўз мустақил сиёсий, иқтисодий 
ва ижтимоий йўлига эга бўлиши халқ хўжалигининг турли соҳаларида, жумладан халқ 
таълими тизимида ҳам ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбияси билан боғлиқ жараённи 
қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. 
Ҳозирги пайтда фан ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқлари асосида ёш авлодни ҳаётга 
тайёрлашнинг самарали шакл ва услубларини излаш ниҳоятда зарурдир. Айниқса 
ўсмирлар орасида ахлоқий ва маънавий жиҳатдан тарбиявий ишларни кучайтириш 
муҳимдир. Зеро, ахлоқ йўқ экан, инсон онгли ижтимоий шахс бўла олмайди. Шунинг 
учун ҳам ахлоқий тарбия шахснинг ҳар томонлама ва эркин шаклланишида асосий 
ўринни эгаллайди. 
Мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари тарбиячилари (ўқитувчилар, синф 
раҳбарлари, маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари, 
болалар етакчилари ва бошқалар) жамоаси олдида ўқувчиларга умуминсоний ахлоқ 
қоидалари асосида ҳаёт кечиришни ўргатишдек муҳим вазифа туради. 
Фанни ўрганишга муҳаббат уйғотиш, билимга ташналик фазилатлари ахлоқий 
тарбиянинг ажралмас таркибий қисмидир. Болаларнинг ўқишдаги муваффақиятидан 
унинг гуруҳдаги ўрни аниқланади, атрофдагиларнинг у билан муносабати белгиланади, 
ўқишдаги муваффақият боланинг ахлоқий тарбиясини юқори даражага кўтаради. 


152 
Ўқувчилар 
қалбида юксак маънавиятлиликни шакллантиришда китоб ва 
китобхонликнинг аҳамияти беқиёслигини тушунтириш керак. Китоб ёшлар учун ҳаёт 
мактабидир. Билим манбаи бўлган китобни севиш, уни ўқиш ва кўз қорачиғидек сақлай 
билиш лозим, ўқиш учун уни танлай олиш ва ўқиш маданиятини билиш керак. Бу ишда 
устоз-у мураббийлар ва кутубхона ходимлари ёрдам беришлари лозим. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish