3-мавзу. Маркетинг тадқиқотларининг асосий йўналишлари ва босқичлари
Топшириқлар
1 – масала
Қуйида келтирилган жадвалда турли навдаги совун ишлаб чиқарувчи корхонанинг ҳар ойлик сотув ҳажми кўрсатилган.
Номи
|
Ой
|
Совун номи
|
1
|
II
|
III
|
IV
|
V
|
VI
|
VII
|
VIII
|
IX
|
X
|
XI
|
XII
|
«Пальмалив»
|
—
|
—
|
—
|
4
|
5
|
7
|
9
|
12
|
И
|
10
|
11
|
11
|
«ДУРУ»
|
20
|
19
|
19
|
12
|
12
|
11
|
10
|
7
|
5
|
3
|
2
|
-
|
«Хвойное»
|
22
|
24
|
21
|
21
|
20
|
19
|
10
|
19
|
20
|
6
|
4
|
3
|
Жами
|
42
|
43
|
40
|
37
|
37
|
37
|
29
|
38
|
36
|
19
|
17
|
1
|
Савол ва топшириқлар:
а) юқоридаги жадвалдан фойдаланган ҳолда сиз турли навлили совунларни сотишга доир қандай ахборот олишингиз мумкин?
б) «ДУРУ» навли совунни сотиш ҳажмининг қисқаришига нималар сабаб бўлиши мумкин.
в) келаси йили фирма сотув ҳажмини ошириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларнинг икки хил вариантини таклиф этинг
2 - масала
Кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи ихтисослашган савдо корхонаси айланмаси пасайиб кетган. Корхона раҳбарларидан бири ўтказган тадқиқот шуни кўрсатдики, савдо учун яхши жой танланган бўлсада, бироқ дўконнинг ўзи унчалик машҳур эмас. Раҳбар реклама фаолиятини кучайтиришни таклиф қилди.
Савол:
Ушбу дўконни реклама қилиш учун қандай воситаларни тавсия эта оласиз?
3 масала
Сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона сотув сиёсатининг маҳсулотга йўналганликдан бозорга йўналганликка ўзгартирилганда ушбу корхона вазифалари қандай ўзгаради?
КЕЙС СТАДИЛАР
Кейс No1
Маълумки, қўшма корхона дастурий бошқарувга асосланган станоклар ишлаб чиқаради. Станокларни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилгач, бу маҳсулотларни ички ва ташқи бозорга чиқариш вазифаси кўндаланг бўлди. Бироқ қўшма корхона Россия ҳудудида фаолият кўрсатади, унинг ходимлари эса рақобат учун жуда муҳим бўлган бу масалада унчалик тажрибага эга эмас, чунки маҳсулот Россия ҳудудида ва хорижга режа-буйруқ асосида жўнатилар эди. Ягона қийинчилик маҳсулотни ўз вақтида истеъмолчига жўнатиб юбориш эди,холос.
Ҳозирги пайтда маҳсулотнинг рақобат кучли бўлган Европа бозорларига чиқарилиши сабабли корхона президенти сотув бўлимига вазиятни таҳлил қилиш ҳамда товарни силжитишни жадаллаштириш бўйича мас келувчи тадбирларни қўллаш вазифасини топширди. Аниқ ва муайян вазифалар ҳам белгиланди, хусусан:
1.Янги станок моделини оммавийлаштириш бўйича маҳаллий реклама органлари қандай ишлашини баҳолаш.
2.Савдо агентларини аттестациядан ўтказиш, уларнинг ишбилармонлик хислатларини баҳолаш ва уларнинг станокларни бозорга чиқаришдан қанчалик манфаатдор эканликларини аниқлаш.
3.қўшма корхона маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи воситачилар доирасини аниқлаш.
4.Бозордаги савдогарлар функцияларини, уларнинг меҳнати қанчалик интесивлигини аниқлаш.
5.Корхона маҳсулотини силжитишнинг энг самарали усулларини танлаш.
6.Қилинган таҳлил натижалари бўйича олдиндан маркетинг ва сотув бўлимлари ходимлари билан муҳокама қилгандан сўнг корхона президентига доклад қилиш ва станокларни бозорга силжитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Докладни тайёрлаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун 16 соат ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |