10. Маркетинг нимадан бошланади:
А. товарни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришдан;
Б. * бозорни ва истеъмолчилар сўровларини ўрганишдан;
В. ахборот реклама кампаниясидан;
Г. товарни ўрганишдан.
2-мавзу. Маркетинг тадқиқотлари ўтказиш жараёнларини ташкил этиш ва режалаштириш
Топшириқлар
1-масала
Корхонангизнинг маркетинг концепциясида фойдаланиш учун қуйида санаб ўтилган шарт-шароитлар қай даражада етарли эканлигини таҳлил қилинг:
а) бозор, яъни таклифнинг талабдан ўсиши;
б) бозорда рақобат, харидор учун кураш; олигополия (бир нечта рақобатчи, кўп сонли таъминотчилар);
в) маъмурий-буйруқбозлик сарқитларидан холи бўлган эркин бозор муносабатлари;
г) корхона маъмуриятининг тўлиқ мустақиллиги (ойлик маош миқдорини белгилаш);
д) ишчи кучининг эркин кўчиб юриши (миграцияси);
е) бир корхонадан бошқа корхонага, бир тармоқдан бошқа тармоққа капитални ўтказишда чекловларнинг йўқлиги. Фойда дивиденд келтирадиган ҳолда жойлаштирилади.
2-масала
1.Битта гапда берилган саволларга жавобни шакллантиринг.
Эхтиёж, дид –истак, талаб, хохиш бозор ва ишлаб чиқариш тушунчаларини боғликлигини тушунтириб беринг.
3-масала
Мебель ишлаб чиқарувчи фирма нуфузли, бироқ айни пайтда молиявий қийинчиликлар сезаётган, маиший техника (совутгич, кир ювиш машинаси ва ҳоказо) ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани сотиб олишга қарор қилди.
Саволлар:
а) Сизнингча, бундай қарорнинг сабаби нимада?
б) Маиший техника ишлаб чиқарувчи асосий йирик фирмалар билан рақобат курашида муваффақиятга эриши учун фирма талабни рағбатлантиришнинг қайси шакл ва усулларидан фойдаланиши лозим?
в) Фирма тақдим этиши мумкин бўлган хизмат турларини санаб беринг ва уларнинг истеъмолчи учун аҳамиятини баҳоланг.
4-масала
Фирма янги маҳсулот устида иш олиб бораётган бўлиб, уни келаси йилдан бошлаб ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бозорни, фирманинг ишлаб чиқариш ва молиявий салоҳиятларини тадқиқ қилиш шуни кўрсатадики, маҳсулот бирлигининг таннархи 78 доллардан юқори бўладиган бўлса, бу ҳолда маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фирманинг ўз ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас; маҳсулот таннарзи 72-78 доллар атрофида бўлса, маҳсулотни тажриба сифатида ишлаб чиқариш мулжалланган; маҳсулот таннархи 68 доллардан паст бўладиган бўлса, уни тўлиқ ишлаб чиқаришга киритиш мумкин. Келгусидаги ишлаб чиқариш харажатларини энг тўлиқ аниқлаш мақсадида 6та мустақил эксперт тадқиқот ўтказди ҳамда ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот бирлиги таннархини қуйидагича баҳолади: 74, 72, 89, 66, 71, 78 долл. Топшириқ:
а) башорат қилинаётган эксперт баҳолар кетма-кетлигини кўриб чиқишнининг тақсимот қонуниятларига бўйсунишини асослаб беринг;
б) қабул қилиниши мумкин бўлган қарорларнинг ҳар бир вариантида эришиш мумкин бўлган муваффақиятни ҳисоблаб чиқинг;
Do'stlaringiz bilan baham: |