Ўзбекистонда археологик экспедициялар ўтказиш таритиби
Режа;
Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар ўтказиш тартиби
“Рухсатнома” (Открытый лист) олиш тартиби.
Ўзбекистонда халқаро археологик тадқиқотлар ўтказиш тартиби
Халқаро илмий шартноманинг асосий қисмлари айтинг
Халқаро археологик шартномани бекор қилиш тартиблари.
Семинар машғулотидан кўзланган мақсад; Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар ўтказиш қоидалари. “Рухсатнома” (Открытый лист) олиш тартиби. Археологик тадқиқот ўтказиш тартиб ва қоидалари. Халқаро Археологик тадқиқот ўтказиш тартиб ва қоидалари ва ҳ.к.
Адабиётлар рўйхати
1. Colin Renfrew, Paul Bahn. Archaeology: Theories, Methods and Practice. London 2004
2. Connah G. Writing about Archaeology. Cambridge University Press.2010
3. Archaeological theory today. Edited by Ian Hodder. Cambridge University Press 2001
4. Andrew Jones. Archaeological theory and scientific practice. Cambridge University Press 2004.
5. Jane Balme. Alistair Paterson. Archaeology in practice. Oxford. 2006.
Қўшимча адабиётлар
6. Эгамбердиева Н.А. Археология. ”Ўқув қўлланма” Т.: 2001.
7. Kabirov J., Sagdullaev. A. O’rta Osiyo arxeologiyasi T.: 1990
Электрон манбалар
www.archaelogy.ru
www.archaelogy.com
Тарқатма материаллар
Калит сўзлар: қоидалар, археологик тадқиқотлар, экспедиция, халқаро экспедиция, “Рухсатнома” (Открытый лист) ва ҳ. к.
Кейслар банки
Кейс 1.“Рухсатнома” (Открытый лист) олиш тартиби.
“Рухсатнома” (Открытый лист)га таъриф
“Рухсатнома” (Открытый лист) қоидалари
Тест саволлари
1. Археологик экспедиция бу-…
A) Бир тарихий ҳудудда археологик илмий тадқиқот олиб борадиган, бир неча археологик отрядларни ўз таркибига бирлаштирган илмий жамланма
B) Битта археологик отрядни ўз таркибига бирлаштирган илмий жамланма
C) Фақат археологик қидирув ишларини олиб борувчи илмий жамланма
D) Археологик қидирув, синов ишларини олиб борувчи илмий жамланма
2. “Рухсатнома” кимнинг номига олинади?
A) экспедиция раҳбари
B) экспедиция аъзолари
C) Археология институти
D) Археология институти директори
3. Археологик тадқиқот ўтказишнинг илмий асосномаси қандай бўлиши керак?
A) Асосномада археологик тадқиқот ўтказишнинг мақсади, қазишма тури, иш кўлами, отряднинг илмий таркиби, финанс масалалари, археологик тадқиқотнинг иш бошлаш ва тугаллаш вақти аниқ кўрсатилган бўлиши керак
B) Асосномада археологик тадқиқотнинг натижалари олдиндан таҳмин қилиниб, қазишма тури, иш кўлами, отряднинг илмий таркиби, финанс масалалари, археологик тадқиқотнинг иш бошлаш ва тугаллаш вақти аниқ кўрсатилган бўлиши керак
C) Асосномада археологик тадқиқот ўтказишнинг вазифаси, қазишма тури, иш кўлами, отряднинг илмий таркиби, финанс масалалари, археологик тадқиқотнинг иш бошлаш ва тугаллаш вақти аниқ кўрсатилган бўлиши керак
D) Асоснома ёзилмайди
4. Ўзбекистонда халқаро археологик тадқиқотлар ўтказиш қайси ташкилот томонидан ишлаб чиқилган қоидалар асосида олиб борилади?
A) ЮНЕСКО томонидан
B) Археология институти томонидан
C) Экспедиция раҳбари томонидан
D) Ёдгорликларни сақлаш ва қўриқлаш жамияти томонидан
5. Қайчи ташкилот рухсатидан сўнг халқаро шартнома тузишга рухсат этилади?
A) Дала қўмитаси
B) ЮНЕСКО томонидан
C) Археология институти томонидан
D) Экспедиция раҳбари томонидан
6. Археологик тадқиқотларда қўлланиладиган геофизик усулларининг афзаллик томонларини айтинг?
A) Ёдгорликларда археологик қазишмалар олиб бормасдан туриб унинг турини аниқлашда вақт ва маблағни тежашда ёрдам беради
B) Археологик топилмаларни мумкин қадар сақлаб қолишга ёрдам беради
C) Самодан туриб археологик ёдгорликларни кузатишга ёрдам беради
D) Археологик қазув ишлари олиб борилаётган ҳудуднинг сув таркибини ўрганишга ёрдам беради
7.Маданий қатлам нима?
A) Кишилар ҳаёт фаолияти сақланган қатлам
B) Археологик топилмалар тўплами
C) Қазиш ишлари
D) Тасвирий санъат намуналари
8. Моддий маданият нима?
A) Қазиш ишлари давомида тўпланган барча ашёвий манбалар нарсалар
B) Манзилгоҳ
C) Маданий қатлам
D) Тасвирий санъат намуналари
9. Археология фанида нисбий даврлаштириш нимага асосланади?
A) Моддий топилмалар хусусиятларига
B) Табиий фан ютуқларига
C) Ёдгорликларнинг турларига
D) Ёзма манбаларга
10. Ўрта Осиё Давлат Дорулфунуни тарих факеультетида Археология кафедраси қачон ташкил этилади?
A) 1940 йилда
B) 1944 йилда
C) 1943 йилда
D) 1936 йилда
Do'stlaringiz bilan baham: |