Топшириқ
Ҳар бир талаба 1994-2020 йилларда шахслар бўйича (Данные по индивидам) олиб борилган сўровнамадан битта йилни танлайди (битта давр битта талаба томонидан танланади), лекин 2020 йилги маълумот тўрта талаба томонидан танланиши мумкин. Талабалар танлаган йилларни рўйхатини тузиш учун талабалар Google Docs documentга танлаган йиллар ёзишлари керак бўлади.
Ҳар бир талаба кузатув олиб борилган йилни танлаганидан сўнг кесишган маълумотлар тўпламини қуйидаги линк орқали юклаб олиши керак. Талаба маълумотлар тўпламини юклаб олиш учун рўйхатдан ўтиши керак бўлади
https://www.hse.ru/rlms/spss
Талаба танлаган йилни юклайди ва тасвирий статистика, баҳоланишлар ва тест қилишни амалга оширишдан олдин ўзгарувчилар тузиладиган регрессияга учун ўзгарувчилар танлаб олинади. Ўзгарувчиларни таснифини қўлланма ёки маълумотларни тасвирлаш (describe) орқали аниқлаш мумкин.
Талабалар Минсернинг иш ҳақи тенгламасини баҳолашлари керак. Одамларнинг ойлик иш ҳақи ва инсон капиталига киритилган ривожланиши бугунги кундаги долзарб муаммолардан биридир. Минсер (1958, 1974) инсон капитали ривожланишининг меҳнат бозорида одамларнинг иш ҳақи билан ўзаро боғлиқлигини ўрганган. Минсер (1974) иш ҳақини натурал логарифмга олиш орқали таълимнинг чизиқли таъсирини, иш тажрибасининг эса квадратик таъсирини аниқлаган, лекин ҳозирги кунда бошқа ижтимоий, демографик ва ҳудудий омиллар Минсернинг ярим логарифмик моделларида келтирилган. Минсернинг иш ҳақининг кенгайтирилган модели қуйида келтирилган:
Бунда: – индивидларнинг иш ҳақи, Educ – таълим йили, – иш ҳақига таъсир қилувчи k та омил, – k та омилнинг иш ҳақига таъсири ва – моделнинг хатолиги бўлиб, математик кутилмаси нолга ва вариацияси бир хил бўлган нормал тақсимланган, деб фараз қилинади. омиллар иш ҳақига таъсир қилувчи бошқа омиллар бўлиб, индивидларнинг меҳнат бозорида иш ҳақини шакллантирувчи омиллари бўлиб ҳисобланади. Курс ишини бажаришда талабалар камида 6 та мустақил ўзгарувчини танлаб олиши керак.
Баҳолаш мезони
Курс иши ёзишда талабалар географик ва математик мос бўлган моделни танлаб, уни ишлата олишлари керак. Талабалар курс ишига мос бўлган маълумотларни баҳолай олишлари ва курс иши мавзуси доирасида фактлар, ва назарияларни билишлари керак. Бундан ташқари, талабалар курс ишини тақдимот қилиш қобилиятларини ҳам намоён эта олишлари керак. Аъло баҳо учун маълумотлар чуқур иқтисодий таҳлил қилиниши, мавзу аниқ ёритиб берилиши, курс ишининг таркибий қисми мантиқий аниқ бўлиши керак. Курс иши 3000 та сўздан кўп бўлмаслиги керак (жадвал, илова ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатларидан ташқари). Агарда курс иши 3000 та сўздан ортиб кетадиган бўлса, талабанинг баҳоси туширилади.
Қуйидаги мезонларнинг камида биттаси бажарилса, “аъло” баҳо қўйилади:
Солиштирма таҳлил ва аниқлик: курс иши мавзуси бўйича саволларга аниқ жавоб берилиши;
курс иши мавзуси доирасида жорий муаммоларнинг чуқур таҳлил қилиниши.
“Ўрта” баҳо қуйидаги мезон бўйича қўйилади:
Мавзу доирасида асосий маълумотларни ва базавий тамойилларни билиши.
“Қониқарли” баҳо қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
Курс иши фақатгина тасвирий бўлиши;
саволларга аниқ жавоб берилмаслиги;
мавзунинг асосий қисми ёритиб берилмаслиги;
қўпол хатоликларнинг мавжудлиги;
талаба томонидан хулосаларнинг берилмаслиги.
“Қониқарсиз” баҳо қуйидаги мезон бўйича қўйилади:
Фақатгина мавзунинг асосий қисми тушунтирилган бўлса;
мавзу фактлар ёки аргументларсиз ёритиб берилган бўлса.
Do'stlaringiz bilan baham: |