Фаннинг мақсади ва вазифалари. Асосий тушунчалар ва таърифлар


Сунъий интеллект тизимлари



Download 27,49 Kb.
bet3/3
Sana09.06.2023
Hajmi27,49 Kb.
#950209
1   2   3
Bog'liq
1-Maruza (1)

3. Сунъий интеллект тизимлари
Сунъий интеллект борасида охирги 30 йил ичида олиб борилаётган тадқиқотларни шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқичда (50-йилларнинг охири) олимларнинг ҳаракати эвристик (мутахассиснинг тажрибаси натижасида) излаш назариясини яратишга ва фаолият ёки интеллект даражасига тегишли бўлган «масала ечувчилар»ни яратиш бўйича муаммони ҳал қилишга қаратилган. Тадқиқот учун инструмент (асбоб) бўлиб ЭҲМ хизмат қилган, ҳар хил ўйинлар, оддий мусиқа асарлари, математик масалалар ўйлаб топилган. Шунга ўхшаш масалаларни тадқиқот учун танлаш, муаммо муҳитнинг оддийлиги ва аниқлигини, етарли даражада осон танлаб олиш имкониятини ва усулга қараб сунъий конструкцияни тузишни талаб қилади. Бу йўналишда бир қанча ютуқларга эришилди. Хусусан шахмат программалари ҳозир жуда юқори такомилга етказилди.
Асосий қийинчиликлар масалани ечиш учун яратилган усулларни сунъий муҳитларда эмас, балки ҳаққоний муҳитда қўллашга уриниш жараёнида содир бўлди. Бу қийинчиликлар ташқи дунё тўғрисидаги билимларни ифодалаш муаммолари билан, бу билимларни сақлашни ташкил қилиш ва уларни етарли даражада излаш, ЭҲМ хотирасига янги билимларни киритиш ҳамда эскириб қолганларини олиб ташлаш, билимларнинг тўлалиги ва бир-бирига зидлигини текшириш ва шунга ўхшашлар билан боғлиқ. Кўрсатилган муаммолар бугунги кунда ҳам тўла ечилмаган, лекин ҳозирги пайтга келиб шу нарса равшан бўлиб қолдики, муаммоларни ечиш - самарали сунъий интеллект тизимини яратишнинг калити экан.
Иккинчи босқичда асосий эътибор (60-йилларнинг охиридан то 70 йилгача) тафаккурли роботлар (реал уч ўлчовли муҳитда мустақил ҳолда ҳаракат киладиган ва янги масалаларни ечадиган роботлар) қуришга қаратилди.
Бу борада тафаккурли функцияларнинг керакли доираси: мақсадга йўналтирилган хулқ (ҳолат)ни таъминлаш, ташқи муҳит тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш, ҳаракатларни ташкил этиш, ўқитиш, одам ва бошқа роботлар билан мулоқотни уюштириш тадқиқ килинди ва амалга оширилди. Масалан, роботларда мақсадга йўналтирилган хулқ (ҳолат)ни таъминлаш учун улар атроф-муҳит ҳақида билимлар мажмуасига эга бўлиши зарур. Бу билимлар роботга ташқи муҳит модели кўринишида киритиб қўйилиши лозим. Роботнинг ташқи муҳит модели - бу ўзаро боғланган маълумотлар йиғиндиси бўлиб, бу маълумотлар мос синфдаги масалаларни ечиш учун керак. Роботнинг билимлар тизимига муҳитнинг «фикрдаги» ўзгаришини қайта ишлаб чиқариш ва шу асосда навбатдаги масалани ечишга имкон берувчи алгоритмлар ҳамда бу режанинг бажарилишини ва олдиндан режалаштирилган ҳаракатларнинг кутилаётган натижаларини назорат қилувчи алгоритмлар киритилиши керак. Демак, тафаккурли роботлар билимлар манбаига эга бўлиши шарт. Бу билимлар манбаида билимлар ва махсус блок («режа тузувчи») сақланади. «Режа тузувчи» блокнинг зиммасига роботнинг ҳаракати программасини тузиш юкланган. Бу ҳаракат программаси робот томонидан кабул қилинади ва роботнинг сенсор (кўриш воситаси) тизими орқали кузатилади. Роботнинг иш жараёнида «ечувчи блок» бўлиши керак. Бу блок роботнинг ҳаракати тўғрисидаги ечимни қабул қилади. Ҳар иккала блок билимлар манбаида сақланувчи билимлар асосида ишлайди. Бу босқичда айрим муаммолар аниқландики, тафаккурли роботлар яратишда уларни ҳал этиш зарур. Шундай муаммоларга фаолият кўрсатадиган муҳит ҳакидаги билимларни тасаввур этиш, кўз билан кўрганларни ўзлаштириш, ўзгарувчан муҳитда роботлар хулқи (ҳолати)нинг мураккаб режаларини тузиш ва роботлар билан табиий тилда мулоқотда бўлиш киради.
Учинчи босқичда (70-йилларнинг охиридан бошлаб) тадқиқотчиларнинг эътибори амалий масалаларни ечиш учун мўлжалланган тафаккурли тизимларни яратиш муаммоларига қаратилди. Ҳар кандай тафаккурли тизим, унинг каерда қўлланишига боғлиқ бўлмаган ҳолда, одам-машина тизимидир. Машина сифатида ЭҲМ ишлатилади. Тизимнинг вазифаси - охирги фойдаланувчига у ёки бу масалани ечишда унинг касби фаолияти доирасида малакали мутахассис (эксперт) ларнинг йиллар давомида орттирган билимларидан фойдаланиш учун имконият яратишдан иборат. Бунинг учун ЭҲМ таркибига билимлар манбаи ва тафаккурли интерфейс кириши керак. Билимлар манбаида характерли бўлган масалаларни ечиш усуллари ҳақидаги ахборотлар сақланади. Тафаккурли интерфейс масалани ечиш жараёнида охирги фойдаланувчи ва тизим ўртасидаги ўзаро муносабатни (ҳаракатни, ишлашни) таъминлайдиган сўнгги фойдаланувчининг ҳамма воситаларини ўз ичига олади.
Сунъий интеллектли тизимларга: ахборот - қидирув тизимлари (савол-жавоб тизимлари), ҳисоб - мантиқ тизимлари ва эксперт тизимлари киради.
Тафаккурли ахборот - қидирув тизимлари ЭҲМ билан мулоқот жараёнида фойдаланувчиларнинг табиий тилга яқин бўлган касб тилларида сўнгги фойдаланувчилар (программа тузмайдиганлар) билан маълумотлар, билимлар манбалари ўртасида ўзаро мулоқотни таъминлайди. Бу тизимлар сунъий интеллект тизимларининг дастлабкиларидан бўлиб, улар устида олиб борилган тадқиқотлар ҳисоблаш техникаси ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлган.
Ҳисоб-мантиқ тизимлари амалий математика ва программалаштириш соҳасида мутахассис бўлмаган сўнгги фойдаланувчиларни мураккаб математик усуллар ва шунга мос амалий программалардан фойдаланиб ўзаро мулоқот шаклида ўзларининг масалаларини ЭҲМда ечишни таъминлайди.
СИ нинг қўлланилиш соҳаларига қуйидагилар киради:

  • Теоремаларни исботлаш;

  • Ўйинлар;

  • Тасвирларни таниш;

  • Қарор қабул қилиш;

  • Адаптив (мослашувчан) дастурлаш;

  • Машинада мусиқаларини басталаш;

  • Табиий тилда маълумотларни қайта ишлаш;

  • Ўқитувчи тўрлар (нейротўрлар);

  • Оғзаки концептуал ўқитиш.

Сунъий интеллектни келажакда қўллаш соҳасидаги режалар: қишлоқ хўжалигида компьютерлар экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилиши, дарахтларни кесиш ва танлаш хусусиятига асосланиб парваришлашни таъминлаши керак. Тоғ саноатида компьютерлар инсонлар учун ўта хавфли бўлган шароитларда ишлаши керак. Ишлаб чиқариш соҳасида ҳисоблаш машиналари(ҲМ) лари йиғиш ва техник назоратнинг турли хил масалаларини бажариши керак. Ташкилотларда ҲМ лари жамоа ва алоҳида ходимлар учун жадвал тузиш, янгиликлар ҳақида қисқача маълумот бериш билан шуғулланиши керак. Ўқув юртларида ҲМ лари талабалар ечадиган масалаларни кўриш, ундаги хатоларни излаш ва уларни бартараф қилиш масаларини ҳал қилиши керак. Улар талабаларни ҳисоблаш тизимларининг хотирасида сақланадиган супердарсликлар билан таъминлашлари керак. Касалхоналарда ҲМ лари беъморларга ташхис қўйиш, уларни керакли бўлимга юбориш ва даволаш давомида уларни назорат қилишлари керак. Уй ишларида ҲМлари овқат тайёрлаш, махсулот харид қилиш бўйича маслаҳатлар бериш, уйнинг ва боғдаги газонларнинг ҳолатини назорат қилиши керак. Албатта айни вақтда буларнинг ҳеч қайсисини амалга ошириш имкони йўқ, лекин СИсоҳасидаги тадқиқотлар уларни амалга ошириш имконини бериши мумкин.


Ўз-ўзини текшириш учун назорат саволлари.
1. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари.
2. Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қандай талаблар қўйилади?
3. Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма кетлиги қандай?
4. Фанни ишлаб чиқаришдаги ўрнини тушунтиринг.
5. Фанни ўқитишда қандай замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланилади?
6. Сунъий интеллект нима?
7. Сунъий интеллект қандай соҳаларда қўлланилади?
8. Сунъий интеллектни қўллашда келажакда қандай режалар бор?
Download 27,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish