Семинар мавзулари
Магистр талабалар томонидан семинар машғулотларини бажарилиши профессионал тайёргарликни мухим босқичи хисобланади, чунки уларда мустақил ижодий ишлашни шаклланишига, илмий тадқиқот элементларини англашга, илмий адабиётларни ўқиш ва таўлил қилишга ёрдам беради.
Магистр талаба семинарларга тайёргарлик жараёнида ундан хам мураккаброқ бўлган вазифани – магистрлик диссертацияси ишини бажариш учун, назарияларни англаш, уларни умумлаштириш ва амалиётда қўллаб мустақил илмийғтадқиқот фаолиятни бошлашга тайёргарлик кўради. Семинар машғулотларига тайёргарлик магистр талабада ахборотларни аналитик фикрлашни ривожланишига, ва оқибат натижада тайёр мутахассис бўлиб етишиши олиб келиши керак.
Семинарларга тайёргарлик магистр талабадан фаннинг турли сохалари бўйича амалиётда олган билимларини мустахкамлашни, янада чуқурлаштиришни ва умумлаштиришни талаб қилади. Хар бир танланган семинар мавзуси илмийликни, замонағвийликни талаб қилади, чунки хар бир топшириқда янгилик элементлари бўлиши лозим
Магистр талабаларга таклиф этилган семинар ишларининг мавзулари:
Умуртқали ҳайвонлар турларининг экосистемаларда тарқалиши.
Ноёб ва йўқолиб кетаётган ҳайвонлар.
Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган ҳайвонлар.
Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган ўсимликлар.
Тошкент ҳайвонот ва ботаника боғига тафсиф.
Курс иши бўйича услубий кўрсатмалар
Талабалар томонидан курс ишини бажарилиши профессионал тайёргарликни мухим босқичи хисобланади, чунки уларда мустақил ижодий ишлашни шаклланишига, илмий тадқиқот элементларини англашга, илмий адабиётларни ўқиш ва таҳлил қилишга ёрдам беради.
Талаба курс иши тизимини бажариш жараёнида ундан хам мураккаброқ бўлган вазифани – малакавий битирув ишини бажариш учун, назарияларни англаш, уларни умумлаштириш ва амалиётда қўллаб мустақил илмий-тадқиқот фаолиятни бошлашга тайёргарлик кўради. Курс ишини тайёрлаш талабада ахборотларни аналитик фикрлашни ривожланишига, ва оқибат натижада тайёр мутахассис бўлиб етишишига олиб келиши керак.
Курс иши талабадан фаннинг турли сохалари бўйича амалиётда олган билимларини мустахкамлашни, янада чуқурлаштиришни ва умумлаштиришни талаб қилади. Хар бир танланган курс иши мавзуси илмийликни, замона-вийликни талаб қилади, чунки хар бир топшириқда янгилик элементлари бўлиши лозим. Курс ишини фойдасини энг муҳим омиллари унинг индивидуаллиги ва талабанинг қизиқиши ва қобилиятига қараб умумий талабларни пасайтирмаган холатда берилиши хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |