Фаннинг мақсад ва вазифаси
Курсни ўқитишдан мақсад юртимиздаги биохилма-хиллик муаммоларини ўргатишдан иборат.
Охирги 30-40 йилда олиб борилган сиёсат туфайли, яъни қишлоқ хўжалик секторини нотўғри ва экологик хавфли ривожланиши оқибатида Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларини биологик ресурсларига жиддий зиён етказилди.
Экологик муҳит барқарорлигида табиий системалар ва биологик ресурслар ролини алоҳида этиборга олиш керак. Келажакда, давлатни мустаҳкам ривожланиш йўлида, биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш ва биохилма-хилликни сақлаш йўлларини ишлаб чиқиш хозирги кун вазифаларидан бири ҳисобланади.
Биологик хилма-хиллик тушунчаси. Биологик хилма-хилликни нафақат Ўзбекистонга, балки бутун дунё учун муҳимлиги.
Ўзбекистонда биологик хилма-хиллик конвенцияси. Биохилма-хилликни сақлашга қаратилган миллий стратегия ва харакатлар режаси.
Биохилма-хилликни сақлашга қаратилган миллий стратегия ва Ўзбекистонда олиб борилаётган бошқа ташкилий ишларни ўзаро алоқаси.
Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий, семинар машғулотлари шаклида олиб борилади. Амалий, семинар машғулотларда имкон даражасида тирик ва фиксирланган объектлардан, микропрепаратлардан фойдаланилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик услублар – «Кластер», «бумеранг», «Дебашлар» тарзида ўтиш, кўргазмали ўқув қуроллари, кодоскоп, мультимедиа, микроскоп, тотал ва кесмали препаратлар ёрдамида олиб бориш ҳам кўзда тутилган.
Фаннинг мазмуни
Кириш
Ўзбекистоннинг физико-географик таърифи
Географик жойланиши. Иқлими. Геополитик хусусиятлари–аҳолиси, экономикаси, ердан фойдаланиш, сув ресурслари (кўл ва сув омборлари, балиқчилик хўжаликлари). Қишлоқ хўжалиги. Заҳарли химикатлар. Ирригацион системалар. Чорвачилик. Ўрмон хўжалиги.
Экосистемага биологик характеристика
Паст текисликларни чўл экосистемалари, тоғ олди ярим чўллари ва даштлар, қум чўллари, тошлоқ чўллар, шўрхок чўллар, тупроқ чўллар, дарё экосистемалари, тўқайзорлар, ҳамда тоғ экосистемалари. Кенг баргли ва нинабаргли ўрмон экосистемалари. Альп ўрмонлари.
Турлар хилма-хиллиги ва эндемизм. Биохилма-хилликка хавф туғдирувчи омиллар. Хавф остида турган экосистема ва турлар. Агрохилма-хиллик. Биохилма-хилликни ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |