Ўқув соатлари хажми:
|
Йўналиш
|
Даволаш
|
Тиб.пед.
|
Тиббий проф. Тиб.проф.
|
Тиб.
биология
|
жами:
|
214
|
214
|
188
|
199
|
Шу жумладан:
|
|
|
|
|
Маъруза
|
36
|
36
|
36
|
36
|
Амалий
|
108
|
108
|
90
|
90
|
Мустақил таълим
|
70
|
70
|
62
|
73
|
Ўқув курсининг статуси
|
Тиббий фанлар блоки
|
Дастлабки тайёргарлик:
|
“Одам анатомияси”, “Гистология”,“Нормал физиология”,”Биофизика”, “Биоорганик, анорганик ва биологик кимё” фанларидан ўзлаштирилган билимларга асосланади.
|
Фаннинг мазмуни:
умумий патологик жараёнлар, келиб чиқиш сабаблари, ривожланиш механизмлари, хужайра ва тўқималардаги структур ўзгаришлар, оқибатлари, асоратлари ва ахамияти;
касалликларни классификацияси, этиологияси, патогенези, тўкима ва аъзолардаги структур ўзгаришлар, асоратлари, ўлим сабаблари;
- клиник-анатомик тахлил.
|
Фанни ўқитишдан мақсад:
– патологик жараёнлар ва касалликларнинг этиологияси, патоморфогенези, анатомо-морфологик асослари, ва уларнинг структура асосларини шунингдек, клинико-анатомик таҳлил услубларини ўргатиш, микроскопик ва гистологик препаратларни идентификация ва интерпретация қилиш кўникмага эга бўлиш.
Фаннинг вазифаси:
-касалликларни структур асосларини, яъни турли хил касалликларда ва ўларни асоратларида хужайра ва органеллаларда, тўқима ва аъзоларда морфологик ўзгаришларни ўрганиш;
-касалликларни сабалари ва ривожланиш шароитларни ўрганиш (эьтиология);
- касалликлар ривожланиш механизмларини (патогенез), хамда ривожланган касалликни босқичларини, шаклларини, клиник ва анатомик вариантларини (патокинез) ўрганиш;
- касаллик ривожланиш динамикасида структур ўзгаришларни аниқлаш (морфогенез);
- касалликларда келиб чиқадиган химоявий, компенсатор ва мосланиш жараёнларни структур асосларини ўрганиш;
- касаллик клиник-анатомик манзарасини дори воситалари (индукциялашган) ёки одамлар яшаш шароитлари ўзгаришлари таъсирида (таъбиий, спонтан патоморфоз) ўзгаришларини тахлил ўтқазиш.
“Патология” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:
- патология сохаси бўйича дунё ва Ўзбекистон олимлари томонидан кашф этилган янгиликлар;
- патология фани тарихи, унинг ахамияти ва уни ўрганиш усуллари;
патология фанини ўрганишда зарур бўлган асосий тушунчалар ва кўникмалар;
текшириш усуллари: аутопсия, биопсия, гистологи, цитология;
- препаратлар билан ишлай олиш, умумморфологик ва гистохимёвий бўяш усуллари;
- касаллик тўғрисида умумий тушунча, касалликлар классификацияси;
- касалликнинг ҳар бир босқичидаги умумпатологик жараёнлар морфологияси;
- тикланиш жараёнларининг структуравий асослари;
- касаллик оқибати ва асоратлари;
- касаллик патоморфози – яъни касалликнинг турмуш тарзи ва даволашга боғлик ҳолда ўзгариши;
- биопсия ва аутопсия натижаларини таҳлили хақидатасаввурга эга бўлиши.
Булар билан бир қаторда бакалавр:
- патологик жараёнлар сабабларини ва ривожланиш механизмларини;
- нормани патологиядан фарқлаши, ёруғлик микроскопи даражасида ҳужайранинг патологик ўзгаришини таҳлил қила олишни;
- турли касалликларда ички органлардаги морфофункционал ўзгаришларнинг моҳиятларини;
-касалликнинг этиологияси, патогенези, морфогенези, морфологик асослари, ва уларни клиник-анатомик таҳлил қилишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- патологик жараённи ва унинг турларини микроскопик даражасида аниқлаш ва бир-биридан фарқлаш;
- патологик жараённи макроскопик жиҳатидан даражасида аниқлаш, унинг қандай орган эканлигини, патологик жараённинг жойланиш жойини ва характерини аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
- касаллик ва патологик ҳолатнинг юзага келиши ва ривожланишининг морфологик асосларини, хамда, олинган назарий билимлари асосида, амалиётда турли касалликлар ва патологик ҳолатларда одам организмидаги кечувчи жараёнларни баҳолаш;
- хар бир патологик жараён ва касалликга хос бўлган патоморфологик ўзгаришларни, уларнинг асоратлари ва оқибатларини аниқлаш;
- макроскопик ва микроскопик ўзгаришлар асосидан келиб чиқиб касаллик диагностика қилиш малакаларига эга бўлиши керак.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |